Клиник тадқиқотларда тез-тез кузатилган ва препаратнинг дозасига боғлиқ бўлган қуйидаги ножўя таъсирлари: кўнгил айниши (дапоксетиннинг 30 мг ва 60 мг дозаси қабул қилинганида мувофиқ 11,0% ва 22,2%), бош айланиши (5,8% ва 10,9%), бош оғриғи (5,6% ва 8,8%), диарея (3,5% ва 6,9%), уйқусизлик (2,1% ва 3,9%), толиқиш (2,0% ва 4,1%) қайд этилган.
Препарат билан даволашни бекор қилиш талаб этилган энг кўп ножўя кўринишлар кўнгил айниши (2,2% пациентларда) ва бош айланиши (1,2%) бўлган.
Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100, <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100); кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000).
Руҳий бузилишлар: тез-тез – хавотирлик, ажитация, безовталик, одатда кузатилмайдиган тушлар кўриш, либидони пасайиши; тез-тез эмас – депрессия, депрессив кайфият, эйфория ҳолати, кайфиятни ўзгарувчанлиги, асабийлик, бефарқлик, апатия, онгни чалкашиши, дезориентация, патологик фикрлаш, соматосенсор амплификация, уйқуни бузилиши, бошланғич уйқусизлик, оралиқ уйқусизлик, тунги даҳшатлар, бруксизм, либидони йўқолиши, аногразмия.
Марказий нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез – уйқучанлик, диққатни жамлашни бузилиши, тремор, парестезия; тез-тез эмас – хушдан кетиш (шу жумладан вазовагал хушдан кетиш), постурал бош айланиши, акатизия, таъм билишни бузилиши, ҳаддан ташқари уйқучанлик, летаргия, седатив ҳолат, онгни сусайиши; кам ҳолларда – жисмоний ҳаракатларда бош айланиши, тўсатдан ухлаб қолиш; Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўришни ноаниқлиги; тез-тез эмас – мидриаз, кўз соҳасида оғриқ, кўришни бузилиши.
Эшитиш аъзолари ва лабиринт томонидан: тез-тез – қулоқларни шанғиллаши; тез-тез эмас – вертиго.
Юрак-қон томир тизими томонидан: тез-тез – қизиб кетиш ҳисси; тез-тез эмас – синус тугуни фаоллигини тўхташи, синусли брадикардия, тахикардия, артериал босимни пасайиши, систолик гипертензия, қизиб кетиш ҳисси.
Нафас тизими томонидан: тез-тез – бурунни битиши, эснаш.
Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши; тез-тез – диарея, қусиш, қабзият, қорин соҳасида оғриқ, диспепсия, метеоризм, меъда соҳасида дискомфорт ҳисси, қоринни дам бўлиши, оғизни қуриши; тез-тез эмас – қорин соҳасида дискомфорт, эпигастрийда дискомфорт.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – гипергидроз; тез-тез эмас – қичишиш, совуқ тер чиқиши.
Репродуктив тизими томонидан: тез-тез – эректил дисфункция; тез-тез эмас – эякуляцияни бўлмаслиги, оргазмни издан чиқиши, шу жумладан эркакларда аноргазмия, эркакларда жинсий аъзоларни парестезияси.
Умумий ўзгаришлар: тез-тез – ҳолсизлик, таъсирчанлик; тез-тез эмас – астения, қизиш ҳисси, ҳавотирлик ҳисси, лоҳаслик, маст бўлиш ҳисси.
Лаборатор кўрсаткичларни ўзгариши: тез-тез – артериал босимни ошиши; тез-тез эмас – юрак қисқаришлари сонини ошиши, диастолик артериал босимни ошиши, ортостатик артериал босимни ошиши.