Дамфосрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: клиндамицин фосфати – 100 мг клиндамицинга эквивалент; клотримазол – 100 мг; ёрдамчи моддалар: ёрқин суюқ парафин, оқ рангли юмшоқ парафин; желатин массанинг таркиби: желатин, глицерин, 70% ли суюқ сорбитол (кристалланмайдиган), метилгидроксибензоат, пропилгидроксибензоат, этилванилин, титан диоксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

клиндамицин фосфати, клотримазол

Препаратнинг савдо номи:

Дамфос

Фармакалогик гуруҳи:

гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат.

Дори шакли:

вагинал капсулалар.

оч-сариқ рангли, тиниқ бўлмаган, овал шаклли, таркибида оқ рангли қовушқоқ масса сақловчи юмшоқ желатин капсулалар.

гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат.

G01A

Инфекцион лейкорея; аралаш инфекциялар ва носпецифик вагинит; вагинал кандидоз; бактериал вагиноз; трихомонозларда қўлланади. Препарат 12 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёлларда қўлланади.

Дамфос капсулаларни қинга киритишдан олдин ва киритгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювинг. Вагинал капсулаларни қинга имкон борича чуқурроқ киритиш керак. Энг яхшиси бунга чалқанча ётиб эришиш мумкин, бунда оёқларни танага бироз яқинлаштириш керак. Дамфос препаратини киритгандан сўнг жисмоний ҳаракатлар, шу жумладан туриш, юриш, чопиш ва бошқаларни бажаришдан сақланиш керак, шунинг учун капсулаларни кечқурун ётишдан олдин киритиш керак. Яхши натижага эришиш учун 7 кун давомида узлуксиз равишда даволаниш керак, даволанишни фақат кучли таъсирланганда, мутахассис билан маслаҳатлашгандан сўнг тўхтатиш керак. Қинга 1 вагинал капсулани тунга 7 кун давомида киритинг, уйқудан олдин киритган афзал. Даволашни шундай режалаштириш керакки, бунда у ҳайз кўриш циклига тўғри келмаслиги керак.

Пациентларда маҳаллий ножўя реакциялар, шу жумладан таъсирланиш ва ачишиш ривожланиши мумкин, аллергик контакт дерматитни ривожланганлиги юзасидан хабар олинган.

Анамнезида клиндамицин, линкомицин, клотримазол ёки препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлиги бўлган беморларга Дамфос препаратини қўллаш мумкин эмас. Шунингдек вагинал капсулаларни касаллик тарихида регионар энтерит, ярали колит ёки антибиотикларни қўллаш натижасида қўзғалган колит бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Деярли барча антибактериал препаратлар, шу жумладан клиндамицин қабул қилинганида, пациентларда сохта мембраноз колитни ривожланиш хавфи мавжуд, унинг оғирлик даражаси енгил даражадан ҳаёт учун ҳавф солувчи даражагача бўлиши мумкин. Клиндамицинни перорал ва парентерал қўллаш фонида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган оғир даражадаги колит ривожланиши мумкин. Оғир даражадаги диарея, қонли ич кетиши ва колит (шу жумладан, сохта мембраноз колит) қайд этилган. Шунинг учун Дамфос препарати қўлланганидан сўнг беморлар диарея шикояти билан мурожаат қилганда унинг ривожланган бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш керак, чунки клиндамициннинг дозасини тахминан 30% қин орқали тизимли равишда сўрилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича

7 юмшоқ желатин вагинал капсулалар ПВХ ва алюмин фолгали блистерда, 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.