Cорбилактрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 200 мг сорбитол, 19 мг натрий лактати (100% моддага қайта ҳисоблаганда), 6 мг натрий хлориди, 0,1 мг калций хлориди дигидрати (калций хлоридига қайта ҳисоблаганда), 0,3 мг калий хлориди, 0,2 мг магний хлориди гексагидрати (магний хлоридга қайта ҳисоблаганда); ёрдамчи моддалар: инекция учун сув. назарий осмолярлиги – 1658 мОсм/л; рН 6,0-7,6; ион таркиби: 1 мл препарат На+-272,20 ммол, К+ – 4,02 ммол, Cа++ – 0,90 ммол, Мг++ – 2,10 ммол, Cл– – 112,69 ммол, Лаc– – 169,55 ммол.

Препаратнинг савдо номи:

Cорбилакт

Фармакалогик гуруҳи:

Вена ичига юбориш учун эритма. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Вена ичига юбориш учун эритма. Электролитлар бошқа препаратлар билан мажмуада.

V05VV04.

Eритманинг гиперосмолярлиги ҳисобига интоксикацияни камайтириш, микроциркуляцияни яхшилаш, кислота-ишқор ҳолатини тўғрилаш, травматик, операцион, гемолитик ва куйишдан кейинги шокда гемодинамикани яхшилаш учун; перитонит ва ичак ўтказмаслигида (операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда); турли этиологияли ўткир буйрак етишмовчилигида; сепсисда; жигарнинг турли касалликларида (гепатитда, жигар дистрофиясида, жигар комасида); бош мия шиши оқибатидаги бош суяги ички босими ошганида қўлланади.

Cорбилакт® катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут ўтгач эса, реакция бўлмаганида, Сорбилакт® оқим билан юборилади. Травматик, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 200-600 мл дан (3-10 мл/кг беморнинг тана вазнига) бир марта ва 200-400 мл дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади. Жигар касалликларида катталарга 200 мл дозада (3,5 мл/кг беморнинг тана вазнига) томчилаб ҳар куни ёки кунора юборилади; Ўткир буйрак етишмовчилигида катталарга 200-400 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5 дан 6,5 мл/кг гача) томчилаб ёки оқим билан (такроран 8-12 соатдан кейин 200 мл дозада) юборилади. Операциядан кейинги ичак парезини олдини олиш учун катталарга 150-300 мл бир марталик дозада (тана вазнига 2,5-5,0 мл/кг) томчилаб юборилади, оператив аралашувдан кейин биринчи 2-3 сутка давомида хар 12 соатда препаратни 200 мл дан такрорий инфузияларини қилиш мумкин. Операциядан кейинги ичак парезларини даволаш учун 200-400 мл дозада (тана вазнига 3,5-6,5 мл/кг) томчилаб, ҳар 8 соатда ичак моторикаси меъёрлашгунча юборилади. Мия шишида катталарга тана вазнига 5-10 мг/кг дозада, аввал оқим билан, кейин эса томчилаб (минутига 60-80 томчи) юборилади. Аҳамиятли дегидратацияда Сорбилактнинг вена ичига инфузияларини фақат томчилаб юбориш керак (суткада 200 мл дан ошиқ бўлмаган эритма).

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия. Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз. Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишишни ҳис қилиш. Меъда-ичак бузилишлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши. Умумий бузилишлар: юбориш жойида ўзгаришлар, шу жумладан оғриқ ва ачишиш. Алкалоз ёки дегидратация кўринишлари (эритманинг гиперосмолярлиги туфайли) коллапс, сувсизланиш (диурезни кучайиши) пайдо бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий сезувчанлик. Cорбилакт® алкалозда, сувсизланишда, шунингдек катта ҳажмда суюқликларни қуйиш мумкин бўлмаган холларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак-томир декомпенсацияси, ИИИ даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги) да қўлланмайди.

Бошқа дори воситаларини ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолатининг ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимнинг назорати остида қўлланади. Калкулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат қон ва сийдикнинг осмолярлигини, шунингдек кислота – ишқор ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қўлланади. Сорбилактни қандли диабети бўлган беморларга юборишни қондаги қанд миқдорини назорати остида амалга ошириш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланишига қарши кўрсатмалар  тўғрисида маълумотлар йўқ.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Алкалоз, сувсизланиш кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади. Юбориш тезлиги ошрилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади. Дегидратация пайдо бўлганида симптоматик даволаш қўлланади.

Рецепт бўйича

200 мл ёки 400 мл дан бутилкада, 1 бутилкадан қутида; 200 мл ёки 400 мл дан бутилкаларда; 250 мл ёки 500 мл дан контейнерларда.

2 йил.