Черника лютеин билан ЛИК rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

Мажмуавий препарат.

Препаратнинг савдо номи:

Черника лютеин билан-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

Дори шакли:

Капсулалар.

Овал ёки думалоқ шаклли, чокли, эгилувчан, тўқ-бинафша рангли, юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидагиси – тўқ бинафша рангли, мойли суспензия.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита

Антоцианидинларнинг фармакокинетик тадқиқотлари ушбу моддалар меъдада тез ва самарали сўрилишини, интакт ва метаболизмга учраган шаклларда жигарга тушишини, турли тўқималарга тақсимланишини кўрсатди. Сийдик ва сафро билан чиқарилади. Лютеиннинг биокираолишлиги тахминан 5% ни ташкил этади. Лютеин ва зеаксантин концентрациясининг максимал даражасига 2 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 2-3 соатни ташкил этади.

Қуйидагиларни олдини олиш ва мажмуавий даволаш: диабетик ва гипертоник ретинопатия;кўз тўр пардасининг дистрофик касалликлари;кўз тўр пардасини ёшга оид макуляр дегенерацияси;ҳам тунги, ҳам ғира-шира қоронғида кўришни қоронғиликка адаптация механизмларини бузилиши;кўзга юқори юкламада (компютерда ишлаш, телевизор кўриш, ҳаддан ташқари ёруғликда (пайвандлаш ускуналари, софитлар) билан ишлар, виндсерфинг, тоғ чанғиси, алпинизм (катта сув ва қорли юзаларнинг юқори қайтарувчанлик қобилияти сабабли) билан шуғулланиш даври кўришни ёмонлашиши;кўришни толиқиши;50 ёшдан ошган шахсларда кўришни ёшга оид ўзгаришлари;жаррохлик аралашувларидан (фоторефракцион кератектомия, кўзнинг тўр пардасини кўчиши ва бошқалар) кейинги холатда қўлланади.

Ичга қабул қилинади. Катталарга 1 капсуладан суткада 2-3 марта овқатдан кейин бир ой давомида, сўнгра 1 капсуладан суткада 1 марта кейинги икки ой давомида буюрилади. Тавсия этилган қабул қилиш курси йилига 2-3 мартани ташкил этади.

ешакеми ва тери қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялар.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича адекват ва яхши назоратланган клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган. Даволаш: дозани беҳосдан ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, меъдани ювиш кўрсатилган; зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

10 капсуладан ПВХ ли контур уяли ўрамларда.

2 йил.