БЕКСИТРОЛ Фрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 доза қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: салметерол (салметерол ксинафоати кўринишида) – 25 мкг; флутиказон пропионати – 125 мкг/250 мкг. ёрдамчи компонентлар: сувсиз этанол, 1,1,1,2 – тетрафторетан (ГФА 134а), олеин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

салметерол. флутиказон пропионати

Препаратнинг савдо номи:

БЕКСИТРОЛ-Ф

Фармакалогик гуруҳи:

глюкокортикостероид.

Дори шакли:

ингаляция учун дозаланган аэрозол, 25+125 ва25+250 мкг/доза

гомоген суспензия сақловчи, шикастланиш ва оқиб чиқиш белгиларисиз, босим остидаги герметик аэрозол баллон.

глюкокортикостероид.

R03AK06.

Флутиказон ва салметерол бирга ингаляцион юборилганда бир-бирининг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Салметерол ўпка тўқималари томонидан сўрилади ва ўпкада метаболизмга учрамасдан тизимли қон оқимига тушади. Плазмада салметеролнинг максимал концентрацияси жуда паст (тахминан 200 пг/мл), препарат юборилгандан кейин 5-10 минут ўтгач эришилади. Плазмадаги салметеролнинг концентрацияси ингаляция қилинган препаратнинг дозаси билан мос келади. Флутиказоннинг тизимли сўрилиши асосан ўпка орқали амалга оширилади, бунда дастлаб сўрилиш жадалроқ кечади, кейинчалик секинлашади. Ингаляцион дозанинг бир қисми ютиб юборилиши мумкин; препаратни сувда ёмон эриши туфайли ва уни тизим олди метаболизми сабабли, меъда-ичак йўлларидан биокираолишлиги 1% дан камроқни ташкил қилади. Салметерол/флутиказон қўлланилганда флутиказоннинг мутлоқ биокираолишлиги бошланғич дозанинг 5,3% ни ташкил қилади. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига тахминан 0,33-1,5 соат ўтгач эришилади. Ингаляция қилинган доза ва қон плазмасида флутиказоннинг концентрацияси кўрсаткичлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Флутиказонни тақсимланиши плазмадан тез клиренси, мувозанат ҳолатида катта тақсимланиш хажми (300 л) ва тахминан 5,9 соатга тенг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) билан характерланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 91% ни ташкил қилади. Флутиказон жигарда карбоксил метаболитини ҳосил қилиб, цитохром Р450 тизимининг CЙП3А4 изоферменти иштирокида биотрансформацияга учрайди. Асосан метаболитлари кўринишида ичак орқали ва сийдик билан чиқарилади. Ўзгармаган флутиканзоннинг буйрак клиренси 0,72% дан паст, карбоксил гуруҳини сақловчи метаболитининг буйрак клиренси дозанинг 5% дан камроқ.

БЕКСИТРОЛ-Ф препарати агар узоқ таъсирга эга β2-адреномиметик ва ингаляцион глюкокортикостероид билан мажмуавий даволаш кўрсатилган бўлса, бронхиал астмани мунтазам даволаш учун мўлжжалланган; қисқа таъсирга эга β2-адреномиметикни вақти-вақти билан қўллаш фонида ингаляцион глюкокортикостероид билан доимий монотерапия фонида касалликни етарли даражада назоратга эришилмаган пациентларда;ингаляцион глюкокортикостероид ва узоқ таъсирга эга β2-адреномиметик билан даволаш фонида касаллик адекват даражада назоратга эришилган пацентларда;касалликни назорат қилишга эришиш учун глюкокортикостероидлар буюрилишига кўрсатмалар бўлган доимий кечувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда бошланғич самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида буюрилади. БЕКСИТРОЛ-Ф препарати жадал нафас чиқариш хажми (ЧНЧХ1) зарур кўрсаткичдан (бронходилататор ингаляциясидан олдин) <60% бўлган пациентларда ва бронходилататорлар билан мунтазам даволашга қарамасдан касалликнинг яққол симптомлари сақланиб қолган пациентларда ЎСОК да самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида мўлжалланган.

БЕКСИТРОЛ-Ф фақат ингаляцион юбориш учун мўлжалланган.

БЕКСИТРОЛ-Ф препарати салметерол ва флутиказон сақлаганлиги туфайли, алоҳида ҳар бир компонент учун характерли бўлган ножўя реакцияларни кутиш мумкин. Препаратнинг иккала компонентларини бир вақтда қўллаганда қўшимча ножўя самаралар кузатилмаган. Қуйида кўрсатилган нохуш реакциялар аъзолар ва аъзолар тизимларини шикастланиши ва учраш тез-тезлиги бўйича санаб ўтилган. Нохуш реакцияларнинг учраш тез-тезлиги қуйидагича баҳоланган: “жуда тез-тез” (≥10%); “тез-тез” (≥1% ва < 10%), “тез-тез эмас” (≥ 0,1% ва <1%), “кам ҳолларда” (≥ 0,01 ва < 0,1%), “жуда кам ҳолларда” (< 0,01%, шу жумладан алоҳида ҳолатлар). Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – ўта юқори сезувчанликнинг тери реакциялари, ҳансираш; кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, ангионевротик шиш (асосан юз ва оғиз-ҳалқумни шиши), бронхооспазм. Эндокрин тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – Кушинг синдроми, кушингоид симптомлар, буйрак усти бези функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, суяк тўқимасининг минерал зичлигини пасайиши. Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – гипергликемия; жуда кам ҳолларда – гипокалиемия. Руҳиятни бузилиши: тез-тез эмас – хавотирлик, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – ҳулқ атворни ўзгариши, шу жумладан юқори фаоллик ва таъсирчанлик (айниқса болаларда). Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – бош оғриғи; тез-тез эмас – тремор. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – катаракта; кам ҳолларда – глаукома. Юрак томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – юрак уришини тезлашиши, тахикардия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси; кам ҳолларда – аритмия, шу жумладан қоринчалар экстрасистолияси, қоринчалар усти тахикардияси ва экстрасистолияси. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез – овозни бўғилиши ва/ёки дисфония; тез-тез эмас – ҳиқилдоқни таъсирланиши; кам ҳолларда – парадоксал бронхоспазм. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қон талашлар. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: тез-тез – мушак спазмлари, артралгия. Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез – оғиз бўшлиғи ва ҳиқилдоқ кандидози, пневмония (ЎСОК бўлган пациентларда); кам ҳолларда – қизилўнгач кандидози.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Туберкулёз, замбуруғли, вирусли ёки бактериал инфекциялар, феохромоцитома, тиреотоксикоз, гипотиреоз, қандли диабет, назоратланмаган гипокалиемия, назоратланмаган артериал гипертензия, аритмиялар, юрак ишемик касаллиги, электрокардиограммада ҚТ интервалини узайиши, идиопатик гипертрофик субаортал стеноз, катаракта, глаукома, остеопороз, ҳомиладорлик, лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Одатдаги шароитларда препаратни ингаляцион қўлланилгандан кейин қон плазмасида салметерол ва флутиказоннинг паст концентрацияларига эришилади, лекин CЙП3А4 изоферментининг бошқа субстратлари ёки ингибиторлари билан потенциал ўзаро таъсирини инкор этиб бўлмайди. Бронхоспазм ривожланиши хавфи туфайли, бронхиал астмаси бўлган пациентларда носелектив ва селектив бета-адреноблокаторларни қўллашдан сақланиш керак. БЕКСИТРОЛ-Ф препаратини бета-адреноблокаторлар билан бирга фақат қатъий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин. Бета2-адренорецепторларнинг агонистларини сақловчи бошқа дори воситалари билан бирга қўллаш самараларни кучайишига олиб келиши мумкин.

Eнг яхши самарага эришиш учун ҳатто симптомлар бўлмаганида ҳам БЕКСИТРОЛ-Ф препаратини ҳар куни қўллаш кераклиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. БЕКСИТРОЛ-Ф препарати бронхиал астма хуружини бартараф этиш учун препарат бўлиб ҳисобланмайди. Хуружларни бартараф этиш учун қисқа таъсирга эга бронходилататорлар қўлланади. Пациентга бронхоспазмни бартараф этувчи препаратни ҳар доим олиб юришни тавсия этиш керак. Қисқа таъсирга эга бронходилататорларни қўллашга эҳтиёжни ошиши касалликни кечишини ёмонлашишидан далолат беради. Бронхоспастик синдром назоратини тўсатдан ва авж олиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун потенциал хавф туғдиради. Бундай ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак, чунки БЕКСИТРОЛ-Ф препаратининг қўлланилаётган дозаси касалликни адекват назоратини таъминламаяпти. ГКС сақловчи бошқа ингаляцион препаратлар каби БЕКСИТРОЛ-Ф препаратини фаол ёки латент ўпка туберкулёзи, яққол юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан юрак ритмини бузилиши, гипокалиемия, тиреотоксикози бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ҳар қандай ГКС тизимли самаралар, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт қўллаганда чақириши мумкин; қайд этиш керак-ки, лекин перорал ГКС билан қўллагандагига нисбатан бундай симпмтоларни юзага келиш эҳтимоли аҳамиятли даражада паст. Кузатилиши мумкин бўлган самаралар буйрак усти бези функциясини сусайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши, суякнинг минерал зичлигини пасайиши, катаракта ва глаукомани ўз ичига олади. Юқоридагиларни эътиборга олиб, ГКС дозасини самарали назоратни тутиб туришни таъминлайдиган минимал дозагача титрлаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладор аёлларга фақат пациент учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина буюриш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 4 ёшгача бўлган болалар. Кичик болалар ингалятордан мустақил фойдалана олишмайди ва катталар уларга ёрдам беришлари керак. Бола нафас олгунча кутинг ва нафас олишни бошлаган заҳоти ингаляторни қўлланг. Қўллари кучсиз бўлган каттароқ ёшдаги болалар ва катталар ингаляторни иккала қўллари билан ушлашлари керак. Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ателье ёки мураккаб механизмларни бошқарувчи шахслар учун махсус эҳтиёткорлик чоралари талаб этилмайди. Кўзларни препарат тушишидан сақлаш керак. Ингаляциядан кейин ювиш орқали қовоқ ва бурун терисини шикастланишидан сақланиш мумкин. Баллонни тешиш, ажратиш ёки оловга ташлаш мумкин эмас, ҳатто у бўш бўлса ҳам. Аэрозол ўрамдаги кўпгина бошқа ингаляция учун воситалар каби БЕКСИТРОЛ-Ф паст ҳароратда кам самарали бўлиши мумкин. Баллон совутилганда уни пластмасса корпусдан олиш ва бир неча минут давомида қўллаш билан иситиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Препаратни “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилган дозалардан юқори дозаларда буюриш тавсия этилмайди. Пациентнинг дозалаш тартибини мунтазам қайта кўриб чиқиш ва симптомларни самарали назоратини таъминловчи тавсия этилган энг паст дозага пасайтириш жуда муҳим. Симптомлар Салметерол дозасини ошириб юборилишининг кутилаётган симптомлари ва белгилари ҳаддан ташқари β2-адренергик раҳбатлантиришга ўхшаш ва тремор, бош оғриғи, тахикардия, систолик артериал босимни ошиши ва гипокалиемияни ўз ичига олади. Ингаляцион юборганда флутиказон пропионатининг дозасини ўткир ошириб юборилиши гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини вақтинча сусайишини чақириши мумкин. Одатда бу бирон-бир шошилинч чораларни талаб этмайди, чунки бир неча кун давомида буйрак усти безининг нормал функциясини тикланади. Препаратни узоқ вақт давомида тавсия этилган дозада юқори дозада қабул қилинганида буйрак усти бези пўстлоқ қисмини аҳамиятли сусайиши кузатилиши мумкин. Асосан узоқ вақт (бир неча ойлар ёки йил) давомида тавсия этилган дозадан юқорироқ дозаларда салметерол ва флутиказон пропионати мажмуасини қабул қилган болаларда юзага келган ўткир адренал хуружларнинг кам ҳолатлари таърифланган. Ўткир адренал хуруж онгни чалкашиши ва/ёки тиришишлар билан кечувчи гипогликемия билан намоён бўлади. Адренал хуружга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларга жароҳат, жаррохлик аралашуви, инфекциялар ёки БЕКСИТРОЛ-Ф препаратининг таркибига кирувчи флутиказон пропионатининг дозаси ҳар қандай тез пасайтириш киради. Даволаш: Салметерол ва флутиказоннинг дозасини ошириб юборилишини специфик даволаш мавжуд эмас. Доза ошириб юборилган ҳолларда тутиб турувчи даволаш ва пациентнинг ҳолатини кузатиш керак. Дозани сурункали ошириб юборилганда буйрак усти бези пўстлоқ қисмининг заҳира функциясини назорат қилиш керак.

Рецепт бўйича

Ҳимоя қалпоқчали пурковчи учлик билан таъминланган дозаловчи клапанли герметик алюмин баллон. Баллон, қалпоқчали учлик ва қўллаш бўйича йўриқнома сақловчи картон қути.

24 ой.