Бусерелин депорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 3,75 мг бусерелинга қайта ҳисоблаганда 3,93 мг бусерелин ацетати; ёрдамчи моддалар: ДЛ сут кислотаси ва гликол кислотаси сополимери – 200 мг, маннитол – 85 мг, натрий кармеллоза – 30 мг, полисорбат-80 – 2 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бусерелин

Препаратнинг савдо номи:

Бусерелин-депо

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун таъсири узайтирилган суспензия тайёрлаш учун лиофилизат.

оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли лиофилизатланган (ўзгарувчан лиофилизат) кукун. Эритувчи ампулада: Маннит инекция учун эритма 0,8%

L02AE01

Биокираолишлиги юқори. Қон плазмасида максимал концентрацияга мушак ичига юборилганидан сўнг тахминан 2-3 соатдан кейин эришилади ва камида 4 ҳафта давомида гипофиз томонидан гонадотропинларни синтезини ингибиция қилиш учун етарли даражада сақланиб туради.

простата безининг гормонга боғлиқ раки;сут безининг раки;эндометриоз (операциядан олдинги ва кейинги даврларда);бачадон миомаси;эндометрийнинг гиперпластик жараёнлари;бепуштликни даволаш (экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) дастурини ўтказиш) да қўлланади.

Простата безини гормонга боғлиқ бўлган ракида – 3,75 мг мушак ичига (м/и) ҳар 4 ҳафтада юборилади. Эндометриоз ва эндометрийнинг гиперпластик жараёнларини даволашда – 3,75 мг мушак ичига (м/и) ҳар 4 ҳафтада бир марта юборилади. Даволашни ҳайз кўриш циклининг биринчи беш кунида бошлаш керак. Даволаш давомийлиги – 4-6 ой. Бачадон миомасини даволашда – 3,75 мг дан мушак ичига (м/и) ҳар 4 ҳафтада бир марта юборилади. Даволашни ҳайз кўриш циклининг биринчи беш кунида бошлаш керак. Даволаш давомийлиги – операциядан олдин 3 ойни, бошқа ҳолларда – 6 ойни ташкил этади. Бепуштликни экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) усули билан даволашда –3,75 мг мушак ичига бир марта ҳайз кўриш циклининг фолликулин фазасини бошида (ҳайз кўриш циклининг иккинчи кунида) ёки олдиндан стимуляция бўлган лютеин фазасининг ўртасида (21-24 кунлари) юборилади. Гипофизнинг фаолияти блокада бўлганидан сўнг, қон зардобида эстрогенларнинг концентрацияси дастлабки қийматидан камида 50% га камайиши тасдиқланганида (одатда Бусерелин-депо инекция қилинганидан сўнг 12-15 куни аниқланади), тухумдонлар кистаси бўлмаса (УТТ маълумотларига асосан), эндометрийнинг қалинлиги 5 мм дан ошмаса, ултратовуш мониторинги ва қон зардобидаги эстрадиолнинг даражасини назорати остида гонадотроп гормонлар томонидан суперовуляцияни стимуляцияси бошланади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қизариши, кам ҳолларда – ангионевротик шиш. Марказий нерв тизими томонидан: кайфиятни тез-тез ўзгариши, уйқуни бузилиши, депрессия, бош оғриғи. Суяк-мушак тизими томонидан: узоқ муддат қўлланганида – суякларни деминерализацияси, бу остеопорозни ривожланиши учун ҳавф ҳисобланади.

ҳомиладорлик;эмизиш даври;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бусерелин-депо препаратини таркибида жинсий гормонларни сақловчи препаратлар (масалан, овуляцияни индукция қилиш тартибида) билан бир вақтда қўллаш тухумдонларни гиперстимуляцияси синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин. Бусерелин бир вақтда қўлланганида гипогликемик воситаларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Аёлларда Депрессиянинг бирон-бир шакли бўлган пациент аёллар Бусерелин-депо препарати билан даволаниш вақтида шифокорнинг синчков назорати остида бўлишлари керак. Овуляциянинг индукциясини қатъий тиббий кузатув остида ўтказиш керак. Даволашнинг дастлабки босқичида тухумдон кистаси ривожланиши мумкин. Препарат билан даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорликни истисно қилиш ва гормонал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатиш тавсия этилади, бироқ препаратни биринчи икки ой қўллаш давомида контрацепциянинг бошқа усулларини (ногормонал усуллар) қўллаш керак. Эркакларда Препаратни биринчи таъсир қилиш фазасида кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирларни самарали олдини олиш мақсадида Бусерелин-депо препаратини биринчи инекциясидан икки ҳафта олдин ва биринчи инекциядан сўнг икки ҳафта давомида андрогенларни қўллаш керак. Ҳомиладор аёлларга ва эмизиш давридаги аёлларга препаратни қўллаш ҳусусиятлари Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қўллаш мумкин эмас. Ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат диққатни жамлаш ва рухий ҳамда ҳаракат реакциялари тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланадиган беморларга буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 8оС дан 25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирги вақтда Бусерелин-депо препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари юзасидан хабарлар берилмаган.

Рецепт бўйича

Таркибида 3,75 мг бусерелин сақловчи лиофилизат 320,93 мг дан сиғими 10 мл бўлган тўқ рангли шиша флаконларда. Флаконлар резина тиқинлар ва алюмин-пластик қалпоқча ёрдамида герметик беркитилган. Эритувчи 2 мл дан ампулани очиш учун халқаси ёки нуқтаси бўлган нейтрал шиша ампулаларда. Контур уяли ўрамга қуйидагилар жойланади: препарат бўлган 1 флакон, эритувчили 1 ампула, сиғими 5 мл бўлган бир марта қўллаш учун 1 шприц, шприц билан мажмуада яшил павилонли 0,8 × 40 мм ўлчамли инекция учун 1 стерил игна, пушти павилонли 1,2 × 50 мм ўлчамли эритувчи учун 1 стерил игна, 2 спиртли тампон. 1, 2, 3 ёки 6 контур уяли ўрам тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Лиофилизат – 3 йил. Эритувчи – 5 йил.