Бупивакаин эпидурал анестезия ва нервларни периферик блокада қилиш учун қўлланилганида юракни тўсатдан тўхтаб қолиши ва ўлим хавфи мавжуд.
Айрим ҳолларда реанимацияга эришиш қийин бўлади ёки тегишли тайёргарлик ва даволашга қарамай, реанимация қилиб бўлмайди.
Барча маҳаллий анестетикларга ўхшаш бўлгани каби, бупивакаин тасодифан томир ичига юборилганида қонда препарат концентрацияси ошиб кетиши мумкинлиги оқибатида марказий нерв ва юрак-қон томир тизимларига токсик таъсир кўрсатиши (вентрикуляр аритмия, вентрикуляр фибрилляция, тўсатдан юрак-қон томир коллапси ва ўлим юз бериши) мумкин.
Нервларни блокада қилиш фақат жиҳозланган операция хонасида тажрибали мутахассис назорати остида ўтказилиши керак.
Нервларни блокада қилиш чоғида маҳаллий анестетик юборилишидан олдин вена ичига канюля юборилади.
Шифокор препаратни тасодифан қон томир хавзасига юбормаслик учун эҳтиёткорликка риоя қилиши (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг), тегишли анестезияни ўтказиш учун ўқиган (ўргатилган) бўлиши, шунингдек касаллик ташҳисини ва ножўя таъсирларни, тизимли токциклик белгилари ва бошқа асоратларни даволашни билиши керак (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).
Периферик нервларни кенг қамровли блокадасида йирик қон томирларига ёндош бўлган қон билан яхши таъминланган жойига маҳаллий анестетикнинг катта ҳажмини юбориш талаб этилиши мумкин.
Бундай ҳолларда қон томир ичига юбориш ва/ёки тизимли сўрилиш хавфи ошади, бу эса қонда препаратнинг юқори концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.
Кекса ёшдаги, шунингдек саломатлиги сусайган пациентларда, масалан жигар ва буйрак дисфункцияси ривожланаётган пациентларда анестезия ўта эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Бундай ҳолларда пациентларни, уларнинг ўзларидаги мавжуд барча касалликлар ҳақида шифокорни хабардор қилишлари учун огоҳлантиришлари керак.
Юракнинг қисман ёки тўлиқ блокадасида ҳам алоҳида эътибор талаб қилинади, чунки миокарднинг ўтказувчанлиги сусайиши мумкин.
ИИИ синф антиаритмик препаратларни (масалан, амиодаронни) қабул қилаётган пациентлар юрак фаолиятида асоратлар ривожланиши хавфи мумкинлиги туфайли, ЭКГ назоратини амалга ошириш билан бирга шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак.
Гиповолемия бўлган пациентларда фақат гиповолемия тузатилганидан кейин бупивакаинни юбориш мумкин.
Эпидурал анестезия ўтказилганида гипотония ва брадикардия ривожланиши мумкин.
Гипотония коронар ва цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентлар томонидан ёмон ўзлаштирилади.
Гипотонияни олдини олиш учун дастлаб вазопрессор восита (5-10 мг эфедрин вена ичига, зарурат бўлганида такроран) юборилади.
Болаларда эфедрин, ёшига ва тана вазнига мос келадиган дозада қўлланилади.
Марказий нервларни спинал ва эпидурал блокадаси, айниқса гиповолемия ҳолатида юрак-қон томири тизимини сусайишини келтириб чиқариши мумкин.
Эпидурал анестезия юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.
Бош ва бўйин соҳасида маҳаллий анестезияда, қўлланилаётган маҳаллий анестетикдан қатъий назар, кўпинча ножўя таъсирлар ривожланиши мумкин.
Бупивакаинни артерияга тасодифан тушиши ҳатто паст дозалар қўлланилганида ҳам, оғир ножўя реакцияларни ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.
Ретробулбар юборилиши баъзан, бош чаноғининг субарахноидал бўшлиғигача етиб бориб қисқа муддатли кўрлик, юрак-қон томири коллапси, нафас олишни тўхтаб қолиши, тиришишлар ва бошқаларни келтириб чиқариши мумкин.
Ушбу симптомларни дарҳол ташҳислаш ва даволаш зарур.
Ретро- ва перибулбар блокадада шикастланиш ва/ёки токсик таъсир оқибатида кўз мушакларининг персистент дисфункцияси хавфи бўлиши мумкин.
Бундай реакцияларнинг жиддийлиги шикастланиш оғирлигига, маҳаллий анестетикнинг концентрацияси ва таъсир этиш давомийлигига боғлиқ бўлади.
Шунинг учун бошқа маҳаллий анестетикларда бўлгани каби, препаратнинг минимал самарали концентрацияси ва дозасини қўллаш зарур.
Вазоконстрикторлар тўқималар реакциясини кучайтириши мумкин, шу сабабли улардан фақат зарурат бўлганидагина фойдаланиш лозим.
Парацервикал блокада гоҳида ҳомилада брадикардия/тахикардияни келтириб чиқариши мумкин, шу боисдан, ҳомиланинг юрак қисқаришлари сонини синчковлик билан назорат қилиш зарур.
Бупивакаинни интраартикуляр юборилганида тахмин қилинаётган йирик бўғим ичи шикастланиши юз берганида ёки жарроҳлик аралашувидан кейин катта очиқ юза ҳосил бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиниши лозим, чунки плазмада препаратнинг юқори концентрацияси хавфи мавжуд.
Бупивакаинни эрувчанлиги рН > 6,5 бўлганида пасаяди.
Буни ишқорий эритмалар билан биргаликда қўлланилганида ҳисобга олиш зарур.