Бструмгел.

Таркиби:

100 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: кетопрофен 100% моддага қайта ҳисоблаганда – 2,5 г; ёрдамчи моддалар: этанол (ректификация қилинган этил спирти)   – 40 г, карбомер 940 ёки 980                                             – 1,7 г, трометамол                                                              – 1,3 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин)                 – 0,1 г, лаванда мойи                                                           – 0,06 г, апелсин гулларининг мойи (неролиева мойи) – 0,04 г, тозаланган сув                                                         – 100 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

кетопрофен

Препаратнинг савдо номи:

Бструмгел.

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП).

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун гел.

рангсиз, деярли тиниқ, ўзига ҳос ҳидли гел. Товланишга йўл қўйилади.

ностероид яллиғланишга қарши препарат (НЯҚП).

M02AA10

Гел кўринишида маҳаллий қўлланганида жуда секин сўрилади ва деярли организмда тўпланмайди. Гелнинг биокираолишлиги – тахминан 5% ни ташкил қилади. 50-150 мг доза қўлланганидан кейин 5-8 соат ўтгач плазмадаги концентрацияси – 0,08-0,15 мкг/мл ни ташкил қилади.

Таянч-ҳаракат аппаратининг ўткир ва сурункали касалликлари (подагранинг зўрайишидаги бўғим синдроми, ревматоид артрит, псориатик артрит, анкилозловчи спондилоартрит, остеоартроз, илдизча синдроми билан кечувчи остеохондроз, радикулит, бойламлар ва пайларнинг яллиғланишли шикастланиши, бурсит, ишиас, люмбаго).Ревматик ва норевматик келиб чиқишга эга бўлган мушак оғриқлари.Юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг посттравматик яллиғланиши (бойламларнинг шикастланишлари ва узилишлари, лат ейишлар) да қўлланади.

Сиртга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга гелнинг катта бўлмаган миқдори (3-5 см) кунига 2-3 марта юпқа қават қилиб тананинг яллиғланган ёки оғриқли жойларига қўйилади ва эҳтиёткорлик билан ишқалаб сингидирилади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 1-2 см дан кўп бўлмаган препарат кунига 2 марта қўйилади. Даволаш курсининг давомийлиги шифокорнинг маслаҳатисиз 14 кундан ошмаслиги керак. Фонофорезда ишлатиш мумкин.

Маҳаллий реакциялар: аллергик дерматит, экзема, терини гиперемияси, фотодерматит, буллез дерматит, экзантема, пурпура. Тизимли реакциялар: эшакеми, тарқалган тери тошмаси, шишлар, фотосенсибилизация, стоматит. Бирон-бир ножўя самаралари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Кетопрофен ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларга юқори сезувчанлик, тери қопламаларини шикастланишлари (намланувчи дерматозлар, экзема, инфекцияланган қирилишлар, жароҳатлар), ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлиги ва лактация даври, болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, буйраклар ва жигар функциясининг яққол бузилишлари, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, ҳомиладорликнинг И-ИИ уч ойликлари, жигар порфириясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Кетопрофен сиртга қўлланганида бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратни очиқ жароҳатларга, кўзларга ва шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиб, фақат терининг шикастланмаган соҳаларига қўйиш керак. Препаратни қўллангандан кейин қўлларни ювиш керак. Окклюзион боғловлар билан қўлланмасин. Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари, анамнезда меъда-ичак касалликлари, бронхиал астма, юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гелни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Гелнинг рН кўрсаткичи терининг рН кўрсаткичига яқин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойликида ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорликнинг И-ИИ уч ойликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Ательени ва мураккаб механизмларни  бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан  ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15 дан 25оС гача ҳароратда.

Сиртга қўлланганида препаратнинг фаол компонентларини жуда паст тизимли сўрилиши дозани ошириб юборилишини деярли мумкин эмаслигини кўрсатади.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун 2,5% ли гел. 30, 50 ёки 100 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.