БРОНХО МУНАЛ 7,0 мг 3,5 мгрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

БРОНХО-МУНАЛ® ва БРОНХО-МУНАЛ® П кўпинча нафас йўлларининг инфекцияларини чақирувчи бактериялар: Диплоcоccус пнеумониаэ, Ҳаэмопҳилус инфлуэнзаэ, Клебсиелла пнеумониаэ, Клебсиелла озаэнаэ, Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус вириданс, Стрептоcоccус пёгенес, Неиссериа cатаррҳалис лиофилизатланган лизатини сақлайди. БРОНХО-МУНАЛ® нинг ҳар бир капсуласи 7,0 мг бактерияларнинг лиофилизатланган лизатини сақлайди. БРОНХО-МУНАЛ® П шаклидаги ҳар бир капсуласи 3,5 мг бактерияларнинг лиофилизатланган лизатини сақлайди. Ёрдамчи компонентлари: сувсиз пропилгаллати, мононатрий глутамати (сувсиз глутамат натрийга мос келади), маннитол, магний стеарати, қайта  желатинланган крахмал. Желатин капсулалар таркиби: индиготин (Е 132), титан диоксиди (Е 171), желатин.

Препаратнинг савдо номи:

БРОНХО МУНАЛ 7,0 мг 3,5 мг

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор восита.

Дори шакли:

капсулалар

БРОНХО-МУНАЛ® 7,0 мг ли капсулалар Ташқи кўриниши ва ранги: капсулалар: оқ-ҳаворанг-ҳаворанг, тиниқ бўлмаган капсулалар; капсулаларнинг ичидагиси: оч-сарғиш рангли кукун. БРОНХО-МУНАЛ® П 3,5 мг ли капсулалар Ташқи кўриниши ва ранги: капсулалар:оқ-ҳаворанг, тиниқ бўлмаган капсулалар; капсулаларнинг ичидагиси: оч-сарғиш рангли кукун.

иммуномодулятор восита.

БРОНХО-МУНАЛ® ва БРОНХО-МУНАЛ® П иккала шакли нафас йўлларининг инфекцион касалликларини мажмуавий даволаш таркибида иммуномодулловчи даволаш сифатида қўлланади. БРОНХО-МУНАЛ® ва БРОНХО-МУНАЛ® П юқори ва қуйи нафас йўлларининг қайталанувчи инфекциялари (сурункали бронхит, тонзилит, фарингит, ларингит, ринит, синусит, отит) да буюрилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга БРОНХО-МУНАЛ® 7,0 мг капсулалари буюрилади. 12 ойликдан 12 ёшгача бўлган болаларга БРОНХО-МУНАЛ® П  буюрилади. Препарат эрталаб оч қоринга қабул қилинади. Бир марталик (суткалик) доза 1 капсулани ташкил қилади. Агарда бола капсулани ютаолмаса, капсулани очиш, капсуланинг ичидагиси кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан (чой, сут ёки шарбат) эритиш тавсия қилинади. Нафас йўлларининг инфекцион касалликларини олдини олиш учун препарат уч ўн кунлик курслар ва улар орасида йигирма кунлик интервал билан қўлланади. Касалликнинг ўткир даврида БРОНХО-МУНАЛ® бир капсуладан кунига камида 10 кун давомида тавсия этилади. Зарурати бўлганида антибиотиклар билан бирга мажмуада қўллаш мумкин. Кейинги 2 ойда олдини олиш учун 20 кунлик интервални сақлаган ҳолда, 1 капсуладан 10 кун давомида қўллаш мумкин.

Жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 ва <1/10), tez-tez emas (>1/1000 ва <1/100), kam (1/1000 va <1/10000), juda kam (<1/10000). Umumiy buzilishlar Kam: ayniqsa davolashni boshida aniqlanmagan sababli yuqori isitma (>39°С). Тери ва тери ости клетчаткасининг патологияси Кам ўта юқори сезувчанлик (эшакеми, ангионевротик шиш), тери реакциялари (эритема, экзема, пурпура). Жуда кам: тугунли эритема. Меъда-ичак бузилишлари Кам: кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрияда оғриқ. Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи патологияси Даволашни бошида респиратор касалликларини аҳамияциз ўсиши кузатилиши мумкин, масалан йўтал, ринофарингит, ларингит, синусит ёки бронхит пайдо бўлиши мумкин. Кам: астма хуружлари. Иммун тизимини бузилишлари Ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Бошқа ҳар қандай препаратлар каби БРОНХО-МУНАЛ® ҳар қандай кутилмаган самараларни чақириши мумкин. Препаратни қўллашнинг ҳамма даврида кутилмаган самаралар жуда кам қайд қилинган. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларнинг алоҳида ҳоллари (эпигастрия соҳасида оғриқлар, кўнгил айниши, диарея, қусиш), тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланмаган. Агарда санаб ўтилган белгилар кучсиз намоён бўлса, препаратни бекор қилиш талаб этилмайди. Препаратга юқори сезувчанлик белгилари бўлиши мумкин (тери аллергик реакциялари). Юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш тавсия этилади.

препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик;аутоиммун касалликлар;ўткир ичак инфекциялари;1 ёшгача бўлган болалар.

Аниқланмаган.

Перорал вакциналарни ва БРОНХО-МУНАЛ® препаратини қабул қилиш орасида тўрт ҳафталик интервал тавсия этилади. Дозани ошириб юборилишидан сақлаш учун болаларда катталар учун капсулани қўллаш мумкин эмас. Юқори ҳароратни пайдо бўлиши ҳолларида (аниқланмаган сабабли 39°С дан юқори) даволашни тўхтатиш керак, айниқса даволашнинг бошида. Пациентга шу  кам учрайдиган нохуш самараси ҳақида маълумот бериши керак, бунда иситманинг ушбу турини асосий касаллик натижасида пайдо бўлган иситмадан фарқлаш керак. Айрим ҳолларда мойиллиги бўлган пациентларда бактериал экстрактларни сақловчи препаратларни қабул қилгандан кейин, астма хуружларини пайдо бўлиши кузатилган. Бундай ҳолларда БРОНХО-МУНАЛ® препаратини қўллашни дарҳол тўхтатиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик, эмизиш даврида препаратнинг хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун бу даврларда препаратни ишлатиш тавсия этилмайди. Препаратни кўкрак сути билан чиқарилиши маълум эмас. Агарда Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки ҳомиладор бўлмоқчи бўлсангиз, ўзингизни даволовчи шифокорингизга хабар беринг. Диққатни жамлаш қобилиятига таъсири Махсус эҳтиёткорлик талаб этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Дозани ошириб юборилишнинг қандай-бўлмасин клиник белгилари аниқланмаган. Препарат дозасини ошириб юборилиши оқибатидаги интоксикациялар ҳақида маълумотлар йўқ.

Шифокор рецепти бўйича берилади

БРОНХО-МУНАЛ® 7,0 мг ли капсулалар №10 ёки №30 блистерлар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. БРОНХО-МУНАЛ® 3,5 мг ли капсулалар №10 ёки №30 блистерлар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Ўрамида кўрсатилган.