Бронхиколд

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 125 мг; гвайфенезин – 50 мг; фенилефрин гидрохлориди – 2,5 мг; ёрдамчи моддалар: глицерин, сорбитол, натрия бензоат, натрий сахарин, лимон кислотаси, пропиленгликол, “Сансут Еллоw” (Э110) бўёғи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, гвайфенезин, фенилефрин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Бронхиколд

Фармакалогик гуруҳи:

Ўткир респиратор касалликларни симптомларини бартараф этиш учун восита.

Дори шакли:

сироп.

тўқ-сариқ-пушти рангдан сариқ ранггача бўлган, ўзига хос ҳидли сиропсимон суюқлик.

Ўткир респиратор касалликларни симптомларини бартараф этиш учун восита.

N02BE51

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. 500 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин 10-60 минутдан сўнг максимал концентрацияга (Cмах) эришилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 10% дан камни ташкил килади. Жигарда метаболизмга учрайди ва ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1-3 соатни ташкил қилади. Сийдик билан, асосан глюкурон кислотаси ва судьялар билан конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Гвайфенезин  ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади, 3-(2метокси-фенокси) сут кислотасигача оксидланиб, тез метаболизмга учрайди ва сийдик билан чиқарилади. Фенилефрин гидрохлориди меъда-ичак йўлларида доимий бўлмаган тезликда сўрилади, ичакда ва жигарда моноаминооксидаза (МАО) иштирокида метаболизмга учрайди. Сийдик билан судья конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Қўлланилиши Препарат грипп ва шамоллашнинг (бош оғриғи, иситма, мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ, бурун битиши, аксириш ва нам йўтал каби) кўринишларини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Катталарга (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан ошган болаларга сиропни кунига 3-4 марта 20 мл дан буюрилади, 6-12 ёшли болаларга кунига 3-4 марта 10 мл дан буюрилади, 2-6 ёшли болаларга кунига 3-4 марта 5 мл дан буюрилади, 2 ёшдан кичик болаларга эса фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Препарат тавсия қилинган дозаларда одатда яхши ўзлаштирилади. Аммо баъзида тери тошмаси, қорин соҳасида оғриқлар, диарея, артериал босимнинг ошиши, бош айланиши ва бошқа аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.

Антацидларни қабул қилиш ёки овқат истеъмол қилиш парацетамолни сўрилишини секинлаштириши мумкин. Препаратни циметидин, фенотиазин билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш ва МАО ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Сироп 50, 60, 90 ва 100 мл дан флаконларда.

3 йил.