Реагент – инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун.
Оқ рангли лиофилизат.
Дигностика воситалар.
Препаратнинг функционал ва органик ўзгаришлари бўлмаган беморларнинг жигар ва ўт йўлларидаги максимал миқдори юборилган миқдорнинг тахминан 70% ни ташкил қилади.
Бундай ҳолларда препарат юборилгандан кейин унинг тахминан 1% 3 соат давомида сийдик орқали чиқарилади.
Билирубинемияда препаратнинг жигарда тўпланиши камаяди, уни сийдик орқали чиқарилиши эса ошади.
Препаратнинг гепатоцитларда максимал тўпланиш вақти 7-13 минутни, жигар паренхимасидан ярим чиқарилиш даври -19-30 минутни, ўт пуфагида пайдо бўлиш вақти -4-8 минутни, ўт пуфагида максимал тўпланиш вакти -25-40 минутни ташкил қилади.
Препарат диагностика воситаси сифатида, жигар, ўт чиқариш йўлларини ва бошқа панкреат-дуоденал соҳаларининг касалликларида радионуклидли гепатохолецистографиясида қўлланилади.
Препаратни билирубиннинг қондаги миқдори нормал қийматларда бўлганда бевосита текширишдан олдин в/и 1,1 МБк/кг (камида 10 мг асосий модда) ҳисобида юборилади.
Гипербилирубинемияси бўлган пациентларда юбориладиган фаоллик ва асосий модда миқдори мос равишда 2,2 МБк/кггача ва 20-40 мггача оширилиши керак.
Беморни оч қоринга, гамма камера ёрдамида 60-90 минут давомида, чалқанча ётқизиб қуйиб, маълумотни 1 минутда 1 кадр тезлигида қайд қилиб текширилади.
Зарурат бўлганида беморга препарат инекция қилингандан 30-40 минутдан сўнг сафро ҳайдовчи нонушта буюрилади.
Текшириш натижаларини баҳолашни сцинтиграмманинг сифат таҳлиллари маълумотлари (жигарнинг ҳолати, катталиги ва шакли, препаратни паренхимада тақсимланишини бир хиллиги, ўчоқ ўзгаришларни мавжудлиги, кўриш яққоллиги ва ўт пуфаги ва ўт йўлларининг ўлчами ва ҳок.) ва миқдорий текшириш – қон клиренсини, гепатоцитлар, ўт йўллари ва ўт пуфагининг функционал кўрсаткичлари, препаратнинг ўт чиқариш йўллари бўйлаб пассажи маълумотлари бўйича ўтказилади.
Текширишнинг биринчи 1,5 соати давомида ўт пуфагини кўришнинг иложи бўлмаган ҳолларда, қайта статистик текширишларни кечроқ муддатларда (2-6 ва 24 соатдан кейин) ўтказиш зарур.
Препаратни тайёрлаш учун реагентли флаконга генератордан резина тиқинини тешиш йўли билан 5,0 мл натрий пертехнетат 99-мЦ эритмасини шприц ёрдамида тортиб юборилади ва флакон чайқатилади.
Препарат 30 минутдан кейин қўллашга тайёр.
Бош айланиши, бош оғриги, торакалгия, кўнгил айниши, кусиш.
Препаратни препаратга юқори сезувчанликда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди.
Препаратни қўлланилиши радионуклид текширишларни ўтказилиши учун умумклиник қарши кўрсатмалар бўлганида чекланган.
Ишлатиладиган дозаларда бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Препарат билан ишлаш “Радиоацион хавфсизликни таъминловчи санитариянинг асосий қоидалари” (РХЦАҚ- 2006) га мувофиқ ўтказилиши керак.
Технеций – 99м билан нишонланган Бромезида99мТc эритмаси билан бошқа диагностик билан эҳтиёткорлик билан муомала қилиш ва тиббиёт ходимини ва пациентни радиоактив нурланишини минимал даражага тушириш учун эҳтиёткорлик чораларини қўллаш керак.
Узоқ муддат давомида қўлланганда самарадорлик пасаяди.
Бекор қилингандан сўнг аста-секин тикланади.
Камида ҳафтада 1 марта сийдикнинг умумий таҳлилини назорат қилинади ва радиоактив изотопларни сийдик орқали чиқарилиши аниқланади.
Яроқлилик мудати ўтгандан сўнг препарат ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2 дан +10оС бўлган ҳароратда сақлансин.
Ташиш вақтида 1 ой давомида ҳарорат тартибини (10 дан 250С гача) ўзгаришига йўл қўйилади.
Тайёр препаратни амалдаги радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлашни асосий санитар қоидаларига (СанПиН № 0193-06 ЎзР ССВ) мувофиқ сақлаш лозим.
Ташиш ГОСТ 17768 – 90Е мувофиқ амалга оширилади.
Изотопнинг ярим парчаланиш даври қисқа бўлганлиги сабабли, технеций – 99м билан нишонланган натрий пертехнетатнинг юқори фаоллигида ҳам ножўя таъсирлари кузатилмайди.
Реагент – инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун, резина тиқин ва алюминий-пластик қалпоқча ёрдамида герметик беркитилган 10 мл сиғимли флаконларда.
Реагент – ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 1 йил.
Инекция учун тайёрланган эритма- тайёрланган вақтдан бошлаб 6 соат.