Бромгексин Гриндекс rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл (бир чой қошиқ) сироп қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: бромгексин гидрохлориди – 4 мг, Ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, сорбит, 96% этил спирти, левоментол, анис мойи, ялпиз мойи, укроп мойи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Бромгексин

Препаратнинг савдо номи:

Бромгексин Гриндекс

Фармакалогик гуруҳи:

муколитик восита.

Дори шакли:

сироп

рангсиз ёки бироз бўялган, ўзига хос ҳидли тиниқ суюқлик.

муколитик восита.

R05C B02

Сўрилиши Ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларида 30 минут давомида деярли тўлиқ (99%) сўрилади. Тақсимланиши Биокираолишлиги – 20% (жигар орқали, биринчи “ўтиш” самараси). Бромгексин гидрохлориди юборилгандан сўнг 1 соатдан кейин қон плазмасида максимал концентрациясига эришилади. Тақсимланиш ҳажми тахминан тана вазнига нисбатан 7 л/кг ни ташкил қилади. Плазма протеинлари билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. Йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади, кўкрак сути билан ажралади. Метаболизми Жигарда деметилланиш ва оксидланиш йўли орқали жадал метаболизмга учрайди ва фармакологик фаол амброксол ҳосил бўлади. Чиқарилиши Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 15 соат (тўқималардан секин қайтувчан диффузия оқибатида). Асосан буйрак орқали (90% гача) чиқарилади. Препаратнинг оз миқдоригина сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида метаболитларни чиқарилиши бузилади, шунинг учун дозани камайтириш керак. Оғир жигар етишмовчилигида бромгексин ва унинг метаболитини клиренсини пасайиши юз беради, шунинг учун дозани камайтириш керак. Кўп марта қўлланганда организмда тўпланмайди.

Юқори қовушқоқликка эга балғамни ҳосил бўлиши билан кечувчи ўпканинг ўткир ва сурункали касалликларида (бронхиал астма, муковисцидоз, туберкулёз, пневмония, трахеобронхит, обструктив бронхит, бронхоэктазалар, ўпка эмфиземаси, пневмокониоз), кўкрак қафасининг жароҳатларида қўлланади.

Препарат ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар, кўп миқдордаги суюқлик билан кунига 3 марта қабул қилинади. 1 чой қошиқ 5 мл сиропга мос келади. Сиропнинг бир марталик дозаси пациентнинг ёшига боғлиқ.

Одатда бромгексин яхши ўзлаштирилади. Аммо баъзида уни қўллаш вақтида ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин. Ножўя таъсирлар тизим ва аъзоларда учраш тез-тезлиги бўйича таснифга мувофиқ берилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), камроқ (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам (≥1/10 000 дан <1/1000 гача), жуда кам (<1/10 000), шу жумладан алоҳида хабарлар. Ҳар бир гуруҳда ножўя самараларни учраш частотаси уларнинг жиддийлилигини камайиши қараб кетма-кетлигида берилган. Нерв тизими томонидан Кам: бош оғриғи, бош айланиши, терлаш. Меъда-ичак йўллари томонидан Кам: иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қоринда дискомфорт ҳисси. Иммун тизими томонидан Жуда кам: юқори сезувчанлик реакциялари (тери ва шиллиқ қаватида тошмалар, юзни шиши, нафас етишмовчилиги, юқори тана харорати ва истма, анафилактик шок) Текширишлар Кам: зардобда аминотрансферазалар фаоллигини қисқа муддатли ошиши. Препаратни қўллаш тўхтатилганда ножўя таъсирлар одатда ўтиб кетади. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

Бромгексинга ва/ёки унинг бошқа ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик. Йўталга қарши препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш, улар йўтал реакциясини сусайтиради (масалан, кодеин) айниқса тунги уйқудан олдин бундай препаратларни мажмуавий қўлланиши балғам кўчишини кечиктиради.Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги касалликларида тавсия этилмайди, чунки бромгексин меъда-ичак тўсиғини шиллиқ қаватига таъсир қилиши мумкин,1 ёшгача бўлган болаларда,Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.

Бромгексинни бир вақтда бошқа бронх-ўпка касалликларини даволашда қўлланадиган препаратлар билан буюриш мумкин. Бромгексинни бошқа йўталга қарши препаратлар, шу жумладан кодеин сақловчи препаратлар билан бир вақтда буюрилмайди, чунки йўтал рефлексини бостирилиши балғамни чиқарилишини қийинлаштиради. Бромгексин антибиотиклар (эритромицин, цефалексин, окситерациклин) нинг ўпка тўқимасига киришга ёрдам беради. Бромгексинни айрим ностероид яллиғланишга қарши воситалар (масалан, салицилатлар, фенилбутазон ёки бутадион) билан бирга қўлланганида меъда шиллиқ қаватини таъсирланишини чақириши мумкин. Бромгексин ишқорий эритмалар билан номутаносиб. Сироп таркибига кирувчи спирт бошқа дори воситаларнинг таъсирни ўзгартириши мумкин.

Препаратни ҳолсизланган одамларда, бронхиал астмаси бўлган беморларда, шунингдек бронхларнинг механик торайиши бўлган (бронхларнинг секретини ажралиб чиқиши қийинлашган) пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бромгексин меъда ва ичак йўлларини шиллиқ қаватини таъсирлайди, шунинг учун анамнезида меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касалликлари бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Оғир жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бромгексин ва унинг метаболитларини чиқарилиши пасайган. 5 мл сироп 0,625 мл 96% этил спиртини сақлайди. Буни болаларда, шунингдек анамнезида, жигар касалликлари тутқаноғи бўлган ёки алкоголизмга чалинган беморларда ҳисобга олиш керак. 5 мл сироп 2 г сорбит (Е420) сақлайди. Бу препаратни кам учрайдиган фруктозани туғма ўзлаштираолмайдиган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Метил-п-гидроксибензоат (Е218) аллергик реакцияларни (секинлашган бўлиши мумкин), камдан-кам ҳолларда – брохоспазм чақириши мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш Бромгексинни ҳомиладорларга қўллаш хавфсизлиги исботланмаган, шунинг учун ҳомиладорлик вақтида ишлатилмайди. Бромгексинн кўкрак сутига оз миқдорда тушиши аниқланган. Препаратни қўллаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларда хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсирини баҳолаш учун текширишлар ўтказилмаган. Аммо бу препарат таркибида спирт борлигини ҳисобга олиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: Инсонларда бромгексиннинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳанузгача таърифланмаган. Экспериментал ҳайвонларда бромгексин билан ўткир заҳарланиши сўлак оқиши, кўнгил айниши, қусиш, артериал босимни пасайиши каби белгилар билан ифодаланади. Даволаш: Дозани ошириб юборилганда меъдани ювиш, қон айланиши кўрсаткичларини назорат қилиш ва зарурат бўлганида симптоматик даволашни буюриш тавсия қилинади. Бромгексинни фармакокинетик хусусиятларини (катта тақсимланиш ҳажми, қайта парчаланиш секин жараёни ва протеинлар билан яққол боғланиш) эътиборга олган ҳолда, диализ ёки кучайтирилган диурез бромгексиннинг элиминациясига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Рецепциз

100 мл дан биринчи очиш назорати учун ҳимоя ҳалқаси бўлган буралувчи пластмасса қопқоқли, тўқ шиша флаконларда. Бир флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 йил.