Бримоптик™рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар – бримонидин тартрати – 2,0 мг, тимолол малеати – 6,8 мг (5,0 мг тимололга эквивалент); ёрдамчи моддалар: натрий монофосфати – 6,5 мг, натрий дифосфати – 7,6 мг, карбоксиметилцеллюлоза натрий – 5,0 мг, бензалконий хлориди – 0,05 мг, инекция учун сув – 1 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бримонидин. тимолол

Препаратнинг савдо номи:

Бримоптик™

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши восита.

Дори шакли:

кўз томчилари

сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

глаукомага қарши восита.

S01EX

Бримонидин инстилляциясидан кейин плазмадаги максимал концентрацияси 1-3 соатдан кейин, тимололнинг – 1-3 соатдан кейин кузатилади. Қон плазмасидаги бримонидин ва тимололнинг максимал концентрацияси мувофиқ равишда 32 ва          406 нг/мл ни ташкил қилади. Препаратни маҳаллий қўллаганда бримонидин ва тимололнинг чўққи концентрацияси, бримонидин ва тимололни шу дозада алоҳида қўллагандагига нисбатан 30-40% кўпроқ сақланади. Бримонидин тартрати – ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соат. Ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Тимолол малеати – ярим чиқарилиш даври тахминан 7 соат. Ўзгармаган кўринишда ва метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади.

очиқ бурчакли глаукома;монотерапияга берилмайдиган кўз ички босимини ошишида қўлланади.

Шикастланган кўзга 1-2 томчидан кунига 2 марта инстилляция қилинади. Инстилляциялар орасидаги оралиқ 12 соатни ташкил этади.

Кўриш аъзоси томонидан типик бўлган ножўя самаралар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: конъюнктива гиперемияси, кўзларда ачишиш ва қичишиш ҳисси, аллергик конъюнктивит, кўзларни қуриши, диплопия, птоз, блефарит, кератит, шох парда сезувчанлиги пасайиши. Бошқа аъзолар томонидан: брадикардия, аритмия, гипотензия, ҳушдан кетиш, атриовентрикуляр блокада, бош мияда қон айланишини бузилиши, церебрал ишемия, димланган юрак етишмовчилиги, шиш, кўчиб юрувчи оқсоқлик, Рейно феномени, кўкракда оғриқ, толиқиш, қулоқларда шанғиллаш, бош айланиши, уйқусизлик, депрессия, парестезия, қўл ва оёқларни совуши, бронхоспазм (асосан бронхообструктив касалликлари бўлган пациентларда), нафас етишмовчилиги, ҳансираш, йўтал, аллергик реакциялар, шу жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, псориазсимон тошма ёки псориазни зўрайиши, кўнгил айниши, диспепсия, диарея.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, бронхиал астма ёки аввал бронхиал астмага кўрсатмалар, ўпканинг оғир сурункали обструктив касалликлари, синусли брадикардия, иккинчи ва учинчи даражадаги атрио-вентрикуляр блокада, яққол юрак етишмовчилиги, кардиоген шок. Препаратни шунингдек МАО препаратларини қабул қилувчи пациентларда ҳам қўллаш мумин эмас. Икки ёшгача бўлган болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

МНТ сусайтирувчи воситалар (алкогол, барбитуратлар, опиатлар, седатив воситалар, анестетиклар) билан бир вақтда қўлланилганда аддитив самаралар ривожланиши мумкин. Орал β-блокаторлар билан бир вақтда қўллаганда гипотензия, брадикардия ривожланишига олиб келиши мумкин. Калций антагонистлари билан бир вақтда буюрилганда гипотензия ва атриовентрикуляр ўтказувчанликни бузилиши кузатилиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар билан бирга қўллаш айланиб юрувчи аминларнинг ўзлаштирилишини ва метаболизмини бузилишларига олиб келиши мумкин. Резерпин каби организмда катехоламинларнинг даражасини камайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қўллаганда гипотензия ва брадикардия ривожланиши мумкин. МАО ингибиторлари бримонидиннинг метаболизмига таъсир кўрсатиши ва гипотензия каби ножўя самараларни потенциал кучайишига олиб келиши мумкин. Антигипертензив воситалар ва юрак гликозидлари билан буюрилганда гипотония ривожланиши мумкин. β-блокаторлар (тимолол) антидиабетик воситаларнинг таъсирини кучайтириши, шунингдек гипогликемия симптомларини яшириши мумкин. Эпинефрин ёки норепинефрин сақловчи кўз томчиларини бир вақтда қўллаш мидриаз чақириши мумкин. Эпинефрин ва пилокарпин сақловчи кўз томчилари кўз ички босимини пасайиши кучайтиради. Хинидин билан бир вақтда қўллаш юрак ритмини тезлашишига олиб келиши мумкин.

Тизимли сўрилишини камайтириш учун, инстилляциядан кейин дарҳол кўз ёши каналини босиш керак. Бошқа офталмологик препаратлар бир вақтда буюрилганда, инстилляциялар орасидаги оралиқ камида 5-10 минут бўлиши керак. Контакт линзалар тақувчи пациентлар препаратни томизишдан олдин ечишлари ва томизилгандан кейин камида 15 минутдан кейин тақишлари керак.

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Препаратни маҳаллий қўлланилганда дозани ошириб юборилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бримонидин тартрати Дозани ошириб юборилиши симптомлари: гипотензия, брадикардия, гипотермия, апноэ. Тимолол малеати Дозани ошириб юборилиши симптомлари: брадикардия, бронхоспазм, аритмия, бош айланиши, бош оғриғи, ҳансираш, юракни тўхташи.

Рецепт бўйича берилади

Кўз томчилари 10 мл дан флакон-томчилагичда. 10 ўрам картон блокда.

1,5 йил. Флакон очилгандан кейин бир ой давомида ишлатилсин.