Бревефлора rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидаги  5 млрд фаол бактериялар штаммини сақлайди: Лаcтобаcиллус cасеи                                         1,5 млрд. КҲБ (КОЕ) Лаcтобаcиллус рҳамносус                               1,25 млрд. КҲБ Лаcтобаcиллус аcидопҳилус                              0,75 млрд. КҲБ Бифидобаcтериум лонгум                               0,75 млрд. КХБ Бифидобаcтериум бреве                                   0,75 млрд. КҲБ Ёрдамчи моддалар: мавжуд эмас

Препаратнинг савдо номи:

Бревефлора

Фармакалогик гуруҳи:

пробиотик

Дори шакли:

капсулалар

Оқ/оқ капсулалар. Капсула ичидагиси: оқдан оч сариқ ранггача бўлган гранулаланган кукун.

пробиотик

Пробиотикларнинг самарадорлиги, уларни меъданинг кислотали муҳитида ва ўн икки бармоқ ичакнинг ишқорий шароитида барқарор қолиш хусусияти, шунингдек йўғон ичакинг шиллиқ қаватига бирикиб олиши ва у ерда колонияларни ҳосил қилиши билан боғлиқ. Меъда ва ингичка ичакдан ўтганидан сўнг, яшаб қолган барқарор пробиотиклар йўғон ичакда вақтинчалик қолади.

Бревефлора капсула қуйидагиларда қўлланилади: ичак микрофлорасини нормалаштиришда ва тутиб туришда;чақалоқлар, болалар ва катталарда диареяни даволаш ва олдини олишда;чақалоқлар, болалар ва катталарда меъда ичак йўлларининг вирусли ва бактериал инфекциялар каби ичак микрофлораси дисбаланси оқибатидаги овқат хазм бўлишини бузилиши;антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ диареяда;қорин бўшлиғи ва кичик тос аъзоларининг нурли терапияси оқибатидаги диарея;ичакни таъсирланиш синдроми(ИЦ) да; тутиб турувчи терапия сифатидасоғлом иммун тизимини бир маромда тутиб туришда қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 1 капсуладан кунига 1-3 марта буюрилади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1-2 марта буюрилади. Чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 1 марта буюрилади. Самараси юқори бўлиши учун, капсулаларни овқат билан қабул қилиш лозим. Капсулани юта олмайдиган болалар ва гўдаклар учун: дорини қобиғини очиб, ош қошиқга ичидаги моддаларини (кукун) тўкиб, сув/сут билан аралаштиринг.

Ножўя самаралари одатда жуда аҳамияциз бўлиб, кўпроқ овқат ҳазм қилинишининг метеоризм каби бузилишларини ўз ичига олади. Ножўя самралар юз берган тақдирда хам, улар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин йўқолади. Агар симптомлар ўтиб кетмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Бревефлора капсулаларини препаратнинг компонентларига ва сут кислотаси маҳсулотларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Антибиотиклар Бревефлора билан ўзаро таъсирга киришади. Антибиотикларни бирга қўлланиши Лаcтобаcиллус нинг самрадорлигини пасайтириши мумкин. Бу ўзаро таъсирга йўл қўймаслик учун Лаcтобаcиллус маҳсулотларини антибиотикларни қабул қилишдан ҳеч бўлмаганда 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Ҳар қандай бузилишларни даволаш учун пробиотикларни қабул қилиниши шифокор назорати остида амалга оширилиши лозим. Пробиотиклар алкогол ёки иссиқ ичимликлар билан бир вақтда ишлатилмаслиги лозим. Ўрамдаги яроқлилик муддатини текширинг ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатманг. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда, 25°С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Препаратни бир марта қабул қилинганидан сўнг дозани ошириб юборилиш симптомларини юз бериш эҳтимоли кам. Даволаш симптоматик бўлиши лозим.

Рецепциз

10 капсула блистерда. 1 блистер йўриқномаси билан бирга картон ўрамга жойланган.

Тайёрланган кундан бошлаб 3 йил.