Бравелрецепт билан

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 82,5 ХБ урофоллитропин (юқори даражада тозаланган урофолликулостимулловчи гормон), бу ажралиб чиққан 75 ХБ урофиллитропинга эквивалент; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати: натрий дигидрофосфати гептагидрати, полисорбат 20; инекция учун сув. 1 мл эритувчиси бўлган 1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: натрий хлориди 9 мг; ёрдамчи моддалар: суюлтирилган хлорид кислотаси (10% м/м) (рН корегенти), инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

урофоллитропин

Препаратнинг савдо номи:

Бравел

Фармакалогик гуруҳи:

Гонадотропинлар ва овуляциянинг бошқа стимуляторлари. Гонадотроп гормонлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизацияланган кукун.

1 флакон оқ ёки бироз сарғиш рангли лиофилизацияланган кукун сақлайди; эритувчиси бўлган 1 ампула тиниқ, рангсиз суюқлик сақлайди.

Гонадотропинлар ва овуляциянинг бошқа стимуляторлари. Гонадотроп гормонлар.

Урофоллитропин сақловчи ФСГ максимал концентрациясига 21 соат давомида эришилади. Барқарор концентрация 4-5 куни кузатилади. 7 кунлик инекция курсидан кейин ФСГ нинг максимал концентрациясига инекциядан кейин 10 соат давомида эришилади. ФСГ нинг ўртача ярим чиқарилиш даври 41 соатни ташкил қилади. Такрорий тери остига юборишлардан кейин 7 кун ўтгач ФСГ нинг ўртача ярим чиқарилиш даври 30 соатни ташкил қилади. Урофоллитропинни такрорий тери остига юборилишлардан кейин 7 кун ўтгач, ФСГ нинг максимал концентрацияси 11,1 ХБ/л ни, барқарор фармакокинетик эгри чизиқ остидаги майдони (АУC) соатига 235 ХБ/л даражасини ташкил қилади.

– Кломифен цитрати билан даволаб бўлмайдиган ановуляция билан боғлиқ (хусусан тухумдонларнинг овариал поликистози натижасидаги) аёлларнинг бепуштлиги. – Тухумдонларнинг назорат қилиш мумкин бўлган гиперстимуляциясида кўплаб фолликулаларни ҳосил бўлишини индукциялаш учун бепуштликни даволаш бўйича медикаментоз дастурни ўтказишда (шу жумладан ин витро уруғланиш/эмбрионал ўтказиш, она қорнига гаметаларни ўтказиш (ОҚГЎ) ва сперматозоидларнинг интрацитоплазматик инекциясида (СНЦИ) қўлланилади.

Бравел билан даволашни шифокор назорати остида ўтказиш керак. Препарат тери остига берилган эритувчида эритилганидан кейин юборилади. Тухумдонларнинг экзоген гонадопропинларга бўлган реакциясида турлар орасида ва турлар ичида аҳамиятли фарқлар бор, бу стандарт дозалаш схемасини қўллаш имконини бермайди. Шунинг учун тухумдонларни даволашга реакциясига қараб доза шахсий танланади, бу тухумдонларнинг фаолиятини ёки фақат ултратовуш усули ёрдамида ёки эстрадиолнинг даражасини лаборатория назорати билан бирга назорат қилишни талаб қилади. Бравел ҳам алоҳида, ҳам гонадотроп рилизинг-омили билан бирга мажмуада (тухумдонларнинг гиперстимуляциясини назорат қилиш мақсадида унинг агонисти ёки антагонисти билан) қўлланиши мумкин. Бравелни гонадотропин-рилизинг-омилининг антагонисти билан бирга қўллаш юзасидан клиник тажриба йўқ. Тавсия қилинган дозаларни ва даволашнинг давомийлигини даволашнинг шахсий схемасига қараб ўзгартириш мумкин. Ановуляция (шу жумладан овариал поликистоз (ОП)): Бравел билан даволаш мақсади бир Граафов фолликуласини ҳосил бўлишидан иборат бўлиб, одам хорионик гонадотроп гормони (ХГГ) таъсири натижасида ундан овоцит ажралиб чиқади. Бравелни қўллашни ҳайз кўриш циклининг биринчи 7 куни давомида бошлаш керак. Тавсия қилинадиган бошланғич доза кунига 7 кун давомида 75 ХБ ни ташкил қилади. Клиник кузатувларга (шу жумладан тухумдонларнинг ултратовуш текширишларини алоҳида ёки эстрадиолнинг даражасини назорати билан бирга мажмуада текшириш) асосланиб, кейинги дозалашни шахсий равишда белгилаш керак. Дозани бошқариш мумкин, аммо 7 кунда бир мартадан тез-тез эмас. Тавсия қилинган дозани бир марта оширилиши 37,5 ХБ ни ташкил қилади ва 75 ХБ дан ошмаслиги керак. Максимал суткалик доза 225 ХБ дан ошмаслиги керак. 4 ҳафталик даволаш давомида натижа бўлмаган ҳолларда даволаш курсини тўхтатиш керак. Оптимал натижага эришилганидан кейин шифокор ёки ҳамшира ХГГ ни 5000 дан       10000 ХБ гача бўлган бир марталик дозасини Бравелнинг охирги юборилган дозасидан кейин кейинги куни юбориш керак. ХГГ юборилган куни ва кейинги куни жинсий алоқаларни амалга ошириш тавсия қилинади. Муқобил усул бўлиб, сунъий бачадон ички уруғлантиришни ўтказиш ҳисобланади. Пациентнинг ҳолатини ХГГ юборилганидан кейин камида 2 ҳафта давомида синчиклаб кузатиш керак. Бравелга юқори реакция бўлган ҳолларда даволашни тўхтатиш керак, пациенткалар эса жинсий алоқадан сақланишлари ёки кейинги ойлик цикл бошлангунича контрацепциянинг тўсиқли усулларини қўллашлари керак. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурини ўтказишда фолликулаларни кўп миқдорда ҳосил бўлишини индукциялаш учун тухумдонларнинг назоратли гиперстимуляцияси: Гонадотропин рилизинг-омили агонистлари билан даволаш курсини ўтган пациентлар учун, Бравел билан даволашни агонист билан даволаш бошланганидан кейин тахминан   2 ҳафта ўтгач бошлаш керак. Бравелнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси даволашнинг биринчи 5 куни давомида камида кунига 150-225 ХБ ни ташкил қилади. Клиник кузатувларга асосланиб (шу жумладан алоҳида ултратовуш ёки эстрадиолнинг даражасини аниқлаш билан бирга мажмуада текширишлар), кейинги дозалаш шахсий бўлиши керак, аммо дозани ҳар бир бошқарилишида 150 ХБ дан ошмаслиги керак. Максимал суткалик доза 450 ХБ дан ошмаслиги керак, ва кўпчилик ҳолларда даволаш    12 кундан узоқ бўлиши тавсия қилинмайди. Циклни бошқаришни сусайиши (доwн регулатион) кўзда тутилмаган схемаларда, Бравел билан даволашни ҳайз кўриш циклининг 2-3 куни бошлаш керак. Дозаларнинг тавсия қилинган ўлчами ва тартиби ХГГ агонистлари билан циклни бошқаришни сусайиши қўлланган юқорида эслатилган баённомалар учун тавсия қилингани кабидир. Организмнинг оптимал реакциясига эришилганидан кейин, фолликулаларнинг охирги етилишини индукциялаш ва овоцитни чиқишга тайёргарлик учун пациенткаларга ХГГ ни 10000 ХБ гача бўлган бир марталик дозаси юборилади. Пациентлар ХГГ юборилганидан кейин камида 2 ҳафта давомида синчков назорат остида бўлишлари керак.

1 – жадвал

Бравелни: гипофизар ёки гипоталамик ўсмалари бўлган;тухумдон, бачадон ёки сут безларининг карциномаси;аниқ бўлмаган этиологияли гинекологик қон кетишлари;препаратнинг қандай бўлмасин компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган аёлларда қўллаш мумкин эмас. Қуйида келтирилган ҳолларда тухум хужайрасини чиқарилиши тез юз бермайди, шу сабабли Бравелни: тухумдонларнинг бирламчи лаёқацизлигида;овариал поликистознинг натижаси бўлмаган тухумдонларнинг кисталарида ёки улар катталашганида;ҳомиладорлик билан номутаносиб бўлган жинсий аъзоларнинг аномалияларида;ҳомиладорлик билан номутаносиб бўлган бачадоннинг фиброз ўсмаларида буюриш мумкин эмас.

Бравелнинг дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиник тажриба йўқлигига қарамай, Бравел ва кломифен цитратини бир вақтда қўллаш фолликулаларни етилиш реакциясини кучайтириши мумкин. Гонадотропин рилизинг-омили агонистлари билан гипофизар десенсибилизация мақсадида бирга қўлланганда, тухумдонлар томонидан исталган реакцияга эришиш учун Бравелнинг юқори дозалари керак бўлиши мумкин.

Бравел – кучли гонадотроп препарат бўлиб, турли оғирлик даражасидаги ножўя самараларни чақириши мумкин ва бепуштликни даволаш усулларини яхши биладиган шифокорнинг қатъий кузатуви остида қўлланиши керак. Бравелни хавфсиз ва самарали қўллаш тухумдонларнинг даволашга бўлган, ултратовуш текширишларни, эстрадиолнинг плазмадаги даражасини аниқлаш билан бирга, ўз ичига оладиган реакциясини синчков ва мунтазам назоратини талаб қилади. Бравелнинг биринчи инекцияси шифокорнинг синчков назорати остида ўтказилиши керак. Даволашни бошлашдан олдин иккала шерикдаги бепуштлик сабабларини текшириш, шунингдек мумкин бўлган қарши кўрсатмалар юзасидан тиббий текширишни ўтказиш керак. Хусусан, пациентларни гипотиреоидизм, адренокортикал етишмовчилик, гиперпролактинемия, гипофизар ёки гипоталамик ўсмаларнинг борлигига текшириш, бундай патологик ҳолларда кўзда тутилган мувофиқ даволашни буюриш керак. Ановуляция натижасидаги бепуштликни даволаш доирасида ҳам, ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастури доирасида ҳам, фолликулаларнинг ўсишини рағбатлантириш ўтказилаётган пациентларда, тухумдонларнинг ўлчамини катталашиши ёки тухумдонларнинг гиперстимуляцияси синдроми ривожланиши кузатилиши мумкин. Бравелни тавсия қилинган дозалаш тартибига риоя қилиш ва тухумдонларнинг даволашга бўлган реакциясини синчиклаб назорат қилиш, бу ножўя самараларни ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Тухумдонларнинг гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) ТГС – тухумдонларнинг асоратланмаган катталашишидан фарқ қилувчи ҳолатдир. ТГС симптомлари авж олиши мумкин бўлган синдром ҳисобланади. Синдром тухумдонларни аҳамиятли катталашиши, жинсий стероид гормонларнинг даражасини ошиши, шунингдек қон томирларининг ўтказувчанлигини ошиши билан намоён бўлади, улар қорин, плеврал ва алоҳида ҳолларда перикардиал бўшлиқларда суюқликни тўпланишига олиб келиши мумкин. ТГС нинг оғир ҳолларида қуйидаги симптомлар: қоринда оғриқ, метеоризм, тухумдонларни анча сезиларли катталашиши, тана вазнини ошиши, диспноэ, олигурия ва ва кўнгил айниши, қусиш ва диарея каби гастроинтестинал симптомлар кузатилиши мумкин. Клиник баҳолашда гиповолемия, электролит дисбаланс, асцит, гемоперитонеум, плеврал бўшлиққа суюқлик тўпланиши, гидроторакс, ўткир ўпка дистресс-синдроми, тромбоэмболия эпизодлари, қонни қуюқлашиши аниқланиши мумкин. Тухумдонларнинг гонадотропин билан даволашга юқори реакцияси ТГС га, овуляцияни рағбатлантириш учун ХГГ қўлланганидаги алоҳида ҳоллардан ташқари, кам олиб келади, шунинг учун ТГС ни пайдо бўлиши ҳолларида ХГГ ёрдамида рағбатлантириш учун қўллашдан сақланиш, шунингдек пациентларга жинсий алоқалардан сақланиш ёки контрацепциянинг тўсиқ усулларини камида 4 кун давомида ишлатишни тавсия қилиш керак. ТГС тез бошланиши мумкин (1 суткадан бир неча кунгача) ва жиддий ножўя самара ҳисобланади, шунинг учун пациентлар ХГГ юборилганидан кейин камида 2 ҳафта давомида шифокорнинг назорати остида бўлишлари керак. Бравелни тавсия қилинган дозалаш тартибига синчков риоя қилиш ва даволаш вақтида синчков назоратини ўтказиш, тухумдонларнинг гиперстимуляцияни ва кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг пайдо бўлиши хафвини камайтириш имконини беради. Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастурини ўтказишда овуляцияни юз беришига барча фолликулаларнинг аспирацияси гиперстимуляциянинг пайдо бўлиши хавфини пасайтиришига ёрдам беради. ТГС оғир шаклга ўтиши ва ҳомиладорлик юз берган ҳолда давомийроқ бўлиши мумкин. Одатда ТГС ҳайз кўриш юз берганида мустақил ўтиб кетади. ТГС ни оғир ҳолларида гонатропин юборишни тўхтатиш керак, пациент эса махсус даволаш ўтказиш учун гильзаизация қилиниши керак. Синдром кўпинча овориал поликистози бўлган пациентларда ривожланади. Кўп ҳомилали ҳомиладорлик Кўп ҳомилали ҳомиладорликда, айниқса ҳомилалар сони кўп бўлганида, она учун ҳам, ҳомила учун ҳам перинатал даврда асоратларни пайдо бўлишининг юқори хавфи бор. Гонадотроп гормони билан даволаш натижасида овуляция бошланадиган пациентларда, табиий уруғланиш натижасидаги ҳомиладорлик билан солиштирилганда, кўп ҳомиладорлик ҳоллари тезлашган. Кўп ҳомилалик хавфини камайтириш учун пациентлар тухумдонларининг реакциясини синчков назоратини ўтказиш керак. Даволашни бошида пациентларни уларда кўп ҳомилалик ҳомиладорликни пайдо бўлиш эҳтимоли тўғрисида огоҳлантириш керак. Бола ташлаш Ҳомиладорликни тўхтаб қолиши ёки ўз-ўзидан абортлар натижасидаги бола ташлашлари ҳолатлари сони, фолликулаларни етилишини рағбатлантириш ўтказилган аёлларда ёки ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) дастури ўтказилганида табиий уруғланиш ҳолларига нисбатан юқоридир. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик Бачадон найларининг касалликлари бўлган аёлларда бачадондан ташқари ҳомиладорликни ривожланиш хавфи юқоридир. Репродуктив аъзоларнинг ўсмалари Бепуштлик бўйича бир неча марта дорилар билан даволанган аёлларда тухумдонларнинг ва бошқа репродуктив тизими аъзоларининг ҳам хавфсиз, ҳам хавфли ўсмаларини ривожланиши кузатилган. Ҳозирги вақтда бепуштлик билан хасталан аёлларда гонадотропинни қўллаш билан даволаш ва ўсмаларга бошланғич мойиллик орасида боғлиқлик аниқланмаган. Ривожланишнинг туғма нуқсонлари ЁРТ ўтказилганидан кейин аёлларда ҳомиланинг туғма ривожланиш нуқсонларини тарқалиши табиий уруғланганидаги сонидан бироз юқори бўлиши мумкин. Бу ота-оналарнинг шахсий ўзига хос хусусиятларининг натижаси бўлиши мумкин (масалан, онанинг ёши, сперманинг характеристикаси ва шунга ўхшашлар) деб ҳисобланади. Тромбоэмболик бузилишлар Тромбоэмболик бузилишларни ривожланиш хавфи юқори бўлган аёлларда наслий мойиллик, аҳамиятли семириш (тана вазнининг индекси >30 кг/м2) ёки тромбофилия туфайли веноз ёки артериал тромбоэмболик бузилишлар, гонадотропин билан даволаниш вақтида ҳам, даволаш тугаганидан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Таъкидлаш лозимки, ҳомиладорликнинг ўзи ҳам тромбоэмболик асоратларнинг юқори хавфи пайдо бўлишида ўрин тутиши мумкин. Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани ўзлаштира олмасликнинг кам учрайдиган наслий шакллари, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоз малабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Бравелни аёлларга ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Бугунги кунгача тухумдонларнинг клиник назоратли гиперстимуляциясида тератоген самараларни пайдо бўлиш хавфи тўғрисида хабарлар бўлмаган. Ҳомиладорликни кечишига таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Болалар

Оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Тухумдонларнинг гиперстимуляция синдроми ривожланиши мумкин. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепт бўйича

Кукуни бўлган 5 флакон эритувчиси (1 мл дан) бўлган 5 ампула билан комплектда уяли ўрамда; 1 уяли ўрамдан картон қутида; Кукуни бўлган 10 флакон эритувчиси (1 мл дан) бўлган 10 ампула билан комплектда уяли ўрамда; 2 уяли ўрамдан картон қутида.

2 йил.