Босмонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 64,54 мг бозентан моногидрати (62,5 мг бозентанга қайта ҳисоблаганда); ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, натрий крахмалгликоляти, повидон РВП К-30, ўта желатинланган крахмал, магний стеарати; қобиғи: гидроксипропилметил целлюлоза, титана диоксиди, талк, полиетиленгликол (ПEГ 6000), темир (ИИИ) оксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бозентан

Препаратнинг савдо номи:

Босмон

Фармакалогик гуруҳи:

қон томирларини кенгайтирувчи восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида “Т2” ёзувли ва бошқа томони силлиқ, қизил-тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

қон томирларини кенгайтирувчи восита.

C01D

Соғлом кўнгиллиларда бозентаннинг фармакокинетикаси дозага ва препаратни қабул қилинган вақтига боғлиқ. Бозентан вена ичига юборилганидан кейин уни тақсимланиш хажми ва клиренси доза ошиши билан камаяди ва вақт ўтиши билан ошади. Ичга қабул қилинганидан кейин тизимли экспозицияси 500 мг гача дозаларда пропорционал бозентаннинг юқорироқ дозалари ичга қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Cмах) ва АУC (“концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони) қабул қилинган дозага нисбатан ошиши дозага пропорционал эмас ва камроқ тезлик билан эришилади. Сўрилиши: соғлом кўнгиллиларда ичга қабул қилингандан кейин бозентаннинг мутлоқ биокираолишлиги тахминан 50% ни ташкил қилади, овқат қабул қилиш биокираолишлигига таъсир қилмайди. Плазмадаги Cмах га препарат ичга қабул қилинганидан кейин 3-5 соат давомида эришилади. Тақсимланиши, метаболизми ва чиқарилиши:  бозентан қон плазмаси оқсиллари, асосан албумин билан юқори даражада (98% дан кўпроқ) боғланади. Бозентан эритроцитларга кирмайди. Вена ичига 250 мг дозада юборилганидан кейин тақсимланиш хажми 18 л, клиренси – 8,2 л/соат, ярим чиқарилиш даври (т1/2) – 5,4 соатни ташкил қилади. Бозентан жигарда цитохром Р450 – CЙП2C9 ва CЙП3А4 изоферментлари иштирокидаги метаболизми якунланганидан кейин сафро билан ичак орқали чиқарилади. Ичга қабул қилинган дозанинг 3% дан камроғи буйраклар орқали чиқарилади.

Катталар ва 3 ёшдан ошган болаларда жисмоний юкламани ўзлаштириш қобилиятини, шунингдек ЖССТ таснифи бўйича ИИ-ИВ функционал синфи (ФС) пациентларда касаллик симптомларини яхшилаш учун ўпка артериал гипертензиясини (ЎАГ), шу жумладан қуйидагиларни даволашда қўлланади: бирламчи (идеопатик ва наслий) ЎАГ;ўпкаларни яққол интерстициал патологиясисиз склеродермия фонидаги иккиламчи ЎАГ;туғма ўпка-тизимли шунтлаш ва Эйзенменгер комплекси билан ассоциацияланган ЎАГ. Тизимли склеродермия ва оёқ-қўлларнинг авж олувчи ярали шикастланиши бўлган пациентларда янги дигитал яралар сонини пасайтиришда қўлланади.

Таблеткалар эрталаб ва кечқурун, овқат қабул қилишдан қатъий назар, чайнамасдан, сув билан бирга ичга қабул қилинади. Ўпка артериал гипертензияси Бошланғич босқичда даволаш ва кузатишни фақат ЎАГ даволаш тажрибасига эга бўлган шифокор ўтказиши керак. Катта пациентлар учун бозентаннинг дозаси 62,5 мг ни ташкил қилади, суткада икки марта 4 ҳафта давомида, сўнгра доза суткада икки марта 125 мг самарани бир маромда ушлаб  турувчи дозагача оширилади.

Eнг кўп учрайдиган нохуш реакциялар (бозентан қабул қилган минимум 1% ва плацебо қабул қилган 0,5% пациентларда учраган) бош оғриғи (9,8% га қарши 11,5%), шиш/суюқликни тутилиши (10,9% га қарши 13,2%), жигар фаолиятининг кўрсатгичларини оғиши (4,6% га қарши 10,9%) ва анемия/гемоглобин даражасини пасайиши (4,9% га қарши 9,9%) бўлган. Бозентан билан даволаш жигар трансаминазаларини дозага боғлиқ ошиши ва гемоглобинни пасайиши билан ассоциацияланган. Ножўя ракциялар/нохуш самаралар тадқиқотларда пайдо бўлишини тез-тезлигига мувофиқ қуйидаги тарзда гуруҳланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 – <1/10); тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100); кам ҳолларда  (≥1/10000 – <1/1000); жуда кам ҳолларда (<1/10000). Анемия, гемоглобинни пасайиши Гемотрансфузия ўтказишни талаб қилган анемия ёки гемоглобинни пасайиши Тромбоцитопения Нейтропения, лейкопения Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан, дерматит, тери қичишиши ва тошма сп) Анафилакция ва/ёки ангионевротик шиш Бош оғриғи Ҳушдан кетиш Юрак уриб кетиши Қизиб кетиш, АБ пасайиши Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги, диарея Жигар фаолиятининг лаборатор кўрсаткичларини оғиши Гепатит ва/ёки сариқлик билан боғлиқ трансаминазалар даражасини ошиши Жигар циррози, жигар етишмовчилиги Эритема Шишлар суюқликни тутилиши.

Бозентан ёки препаратнинг ҳар қандай компонетларидан бирига юқори сезувчанлик;Буйрак фаолиятини ўртача ёки оғир даражали бузилиши (Чайлд-Пю бўйича В ёки С синфи);Жигар трансаминазалари фаоллигини бошланғич ошиши: аспартаттрансаминазани (АСТ) ва/ёки аланинтрансаминазани (АЛТ) норманинг юқори чегарасидан (НЮЧ) уч мартадан кўпроқ ошиши;Циклоспорин А ни бир вақтда қўллаш;Ҳомиладорлик;Контрацепциянинг ишончли усулларини ишлатмайдиган репродуктив ёшдаги аёллар;Уч ёшгача бўлган болаларда (қаттиқ дори шакли) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Оғир ЎАГ бўлган пациентларда бозентаннинг самарадорлиги аниқланмаган. Бозентан билан даволашни фақат агар, тизимли систолик артериал босим (АБ) 85 мм сим. уст. дан юқори бўлган ҳолда бошлаш мумкин. Клиник ҳолат ёмонлашган холда касалликни оғир босқичида тавсия этилган бошқа дори воситаларига (масалан, эпопростенол) ўтиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак. Бозентан учун фойда/хавф нисбати ЖССТ таснифи бўйича 1 функционал синфи ўпка артериал гипертензияси бўлган пациентлар учун аниқланмаган. Мавжуд бўлган бармоқ яраларини битишига бозентаннинг ижобий самараси аниқланмаган.

CЙП3А4 изоферментини кучли ингибитори (кетоконазол, итраконазол ёки ритонавир каби) ва CЙП2C9 изоферментини ингибитори (вориконазол каби) ва бозентанни бир вақтда буюриш тавсия этилмайди. Циклоспорин А: бозентан ва циклоспорин А ни (калциневриннинг ингибитори) бир вақтда буюриш мумкин эмас. Такролимус, сиролимус: Бозентанни бир вақтда қўллаш қон плазмасида такролимус ва сиролимуснинг концентрациясини пасайтириши мумкин. Шунинг учун, бозентан ва такролимус ёки сиролимусни бир вақтда буюриш тавсия этилмайди. Глибенкламид: Глибенкламид ҳам, бозентен ҳам ўт кислоталарининг тузларини экспорти насосини сусайтиради, бу трансаминазалар даражасини ошишини тушунтириши мумкин. Шунинг учун бозентан ва глибенкламид мажмуада ишлатилмаслиги керак. Гормонал контрацептивлар: суткада икки марта 125 мг бозентан ва1 мг норетистерон ва 35 мкг этинилестрадиол сақловчи бир марта қўллаш учун перорал контрацептивни бир вақтда буюриш, норетистерон ва этинилестрадиолнинг АУC ни мувофиқ 14% ва 31% га пасайтиради. Бунда норетистерон ва этинилестрадиолнинг экспозициясини пасайиши алоҳида пациентларда мувофиқ 56% ва 66% га етган. Шундай қилиб, гормонал контрацепция препаратни юбориш йўлидан қатъий назар – ичга, инекцион, трансдермал ёки имплантантлар кўринишида, контрацепциянинг етарлича ишончли усули ҳисобланмайди. Варфарин: Бозентан билан даволашни бошида варфарин ёки бошқа перорал антикоагулянтларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб қилинмайди, лекин даволашни бошида ва дозани ошириш босқичларида ХМН ни синчиклаб назорат қилиш тавсия этилади. Симвастатин: Симвастатин бир вақтда қабул қилинганида бозентаннинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзгармаган. Бозентан ва симвастатин бирга қўлланганда холестериннинг даражасини, симвастатиннинг дозасига кейинги тузатиш киритиш билан назоратини ўтказиш керак. Кетоконазол: суткада икки марта 62,5 мг дозада 6 кун давомида бозентан ва CЙП3А4 изоферментнинг кучли ингибитори кетоконазолни бир вақтда буюриш, қон плазмасида бозентаннинг концентрациясини тахминан 2 марта оширган. Силденафил: суткада икки марта 125 мг дозада бозентанни (мувозанат ҳолат) ва суткада уч марта 80 мг дозада силденафилни (мувозанат ҳолат) 6 кун давомида бир вақтда буюриш, соғлом кўнгиллиларда силденафилнинг АУC ни 63% га пасайишига ва бозентаннинг АУC ни 50% га ошишига олиб келган. Бу препаратлар бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш талаб этилади. Дигоксин, нимодипин, лозартан: бир вақтда суткада икки марта 500 мг дозада бозентанни дигоксин билан 7 кун давомида буюриш, дигоксиннинг АУC, Смах ва Смин (қон плазмасидаги минимал концентрацияси) мувофиқ 12%, 9% ва 23% га пасайтирган. Бу ўзаро таъсирнинг механизми Р-гликопротеинни қўзғатилиши бўлиши мумкин. Бундай ўзаро таъсирнинг клиник ахамияти жиддий ҳисобланмайди. Лопинавир/ритонавир Бозентан 9,5 кун давомида бир вақтда буюрилганидан кейин лопинавир ва ритонавирнинг таъсири клиник бироз пасайган (мувофиқ тахминан 14% ва 17% гача). Маълумки, бозентан билан тўлиқ индукцияга эришилмаган ва протеазалар ингибиторлари самарадорлигини янада пасайишини истисно қилиш мумкин эмас. Ўтказилаётган ОИТВ терапияси самарадорлигини назорат қилиш тавсия этилади. Юқори фаолликдаги бошқа протеаза ингибиторларини ишлатишда ҳам ўхшаш самараларни кутиш мумкин. Бошқа антиретровирус препаратлар: маълумотлар бўлмаганлиги учун бошқа мавжуд бўлган антиретровирус препаратларга нисбатан специфик тавсиялар бериш мумкин эмас. Невирапинни яққол гепатотокциклиги туфайли, у бозентаннинг гепатотокциклиги билан қўшилиши мумкин, препаратларнинг бу мажмуасини тавсия этиб бўлмасликни такидлаш керак.

Жигар фаолияти Бозентан билан ассоциацияланган жигар трансаминазалари, яъни аспартат- ва аланинтрансаминазалар (АСТ ва/ёки АЛТ) даражасини ошиши дозага боғлиқ ҳисобланади. Жигар ферментларининг даражасини ўзгариши даволашни биринчи 26 ҳафтасида аниқланади, лекин шунингдек кечроқ ҳам намоён бўлиши мумкин.

Бозентанни ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Бозентан билан даволанишда эмизиш тавсия этилмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Бозентан 2400 мг бир марталик доза кўринишида соғлом кўнгиллиларда ва суткада 2000 мг 2 ой давомида ўпка гипертензиясидан ташқари бошқа касалликлари бўлган пациентларда қўлланган. Энг кўп учрайдиган ножўя кўринишлари енгил ёки ўртача жадалликдаги бош оғриғи бўлган. Дозани ошириб юборилиши тиббий аралашувни талаб қилувчи яққол артериал гипотензияга олиб келиши мумкин.

Рецепт бўйича

2 йил.