Бонвиварецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ибандронат кислотаси – 150 мг (ибандронат натрий моногидрати кўринишида – 168,75 мг); ёрдамчи моддалар: повидон К25 – 22,5 мг, лактоза моногидрати – 162,75 мг, микрокристалл целлюлоза – 60 мг, кросповидон – 22,5 мг, стеарин кислотаси 95 – 9 мг, коллоид кремний диоксиди (сувсиз) – 4,5 мг; қобиқ моддалари: қобиқ ҳосил қилиш учун аралашма (гипромеллоза, титан диоксиди Е171, талк) – 12,75, макрогол 6000 – 2,25 мг; Опадрай (Опадрй®) 00А28646 (гипромеллоза, титан диоксиди, талк) тайёр аралашмани ишлатишга йўл қўйилади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибандронат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Бонвива

Фармакалогик гуруҳи:

суяк резорбциясининг ингибитори – бисфосфонат.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган узунчоқ таблеткалар; таблетканинг бир томонида “БНВА”, бошқа томонида “150” гравировкаси бор. Узунлиги 13,9-14,4 мм, эни 6,9-7,4 мм, баландлиги 4,8-5,8 мм.

суяк резорбциясининг ингибитори – бисфосфонат.

M05BA06

Ибандронат кислотасининг самарадорлигини қон плазмасидаги модданинг концентрациясига бевосита боғлиқлиги аниқланмаган. Кўнгиллилар иштирокида ўтказилган турли тадқиқотларда ҳам, ҳайвонлардаги тадқиқотларда ҳам турли дозалаш тартибида (ҳар куни ёки бир неча кунни ташкил қилувчи танаффуслар билан) ибандронат кислотасининг ўхшаш самарадорлиги кўрсатилган. Бутун тадқиқотлар даври давомида олинган умумий доза ўхшаш бўлган. Вақти-вақти билан дозалаш тартибида препаратни қабул қилиш орасидаги танаффус каламушларда энг ками 6 ҳафта, итларда – 11 ҳафта, маймунларда – 30 кун ва одамларда – 9,5 ҳафтани ташкил қилган. Сўрилиши Перорал қабул қилинганидан кейин ибандронат кислотаси меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида тез сўрилади. Қон плазмасидаги концентрацияси доза 50 мг гача ошганида дозага қараб ва аҳамиятли кўпроқ – доза кейинчалик ошганида яна ошади. Оч қоринга қабул қилинганидан кейин максимал концентрациясига етиш вақти (Цмах) 0,5-2 соатни (медиана – 1 соат), мутлоқ биокираолишлиги – 0,6% ни ташкил қилади. Овқат ёки ичимликларни (тоза сувдан ташқари) бир вақтда қабул қилиш ибандронат кислотасининг биокираолишлигини 90% га пасайтиради. Ибандронат кислотасини овқатдан 60 минут олдин қабул қилинганда биокираолишлигини сезиларли пасайиши кузатилмайди. Ибандронат кислотасидан кейин 60 минут ўтгач, овқат ёки суюқлик қабул қилиш, унинг биокираолишлиги ва препарат таъсиридаги СМЗ ни чақирилган ошишини пасайтиради. Тақсимланиши Тизимли қон оқимига тушганидан кейин ибандронат кислотаси суяк тўқимаси билан тез боғланади ёки сийдик билан чиқарилади. Қонда айланаётган препаратнинг 40-45% суяк тўқимасига киради ва унда тўпланади. Тахмин қилинган тақсимланиш ҳажми 90 л. Терапевтик концентрацияларда қон плазмаси билан боғланиши етарлича паст (тахминан 85%), боисдан, плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқарилиши оқибатидаги дорилар орасидаги ўзаро таъсири эҳтимоли катта эмас. Метаболизми Ибандронат кислотасини ҳайвонлар ёки одамларда метаболизмга учраши ҳақида маълумотлар йўқ. Чиқарилиши Перорал қабул қилинган дозанинг қон оқимига сўрилган дозасининг 40-50% суякларда боғланади, қолган қисми эса ўзгармаган холда буйрак орқали чиқарилади. Сўрилмаган препарат ўзгармаган холда ахлат билан чиқарилади. Кузатиладиган тахминий якуний ярим чиқарилаш даврининг катталиги кенг миқёсларда (10-72 с) ўзгариб туради ва препаратнинг дозаси ва таҳлилнинг сезгирлигига боғлиқ. Қон плазмасидаги препаратнинг концентрацияси тез пасаяди ва вена ичига юборилганидан ва перорал қабул қилинганидан кейин мувофиқ равишда 3 ва 8 соат ўтгач максимал концентрациянинг 10% ни ташкил қилади. Ибандронат кислотасининг умумий клиренси, унинг ўртача қиймати минутига 84-160 мл чегараларида бўлади. Буйрак клиренси (постменопаузадаги соғлом аёлларда минутига 60 мл) умумий клиренсининг 50-60% ни ташкил қилади ва креатинин клиренсига боғлиқ. Умумий ва буйрак клиренси орасидаги фарқ моддани суяк тўқимасида тутиб қолинишини акс эттиради.

Синишларни олдини олиш мақсадида постменопаузал остеопорозда қўлланилади.

Ичга, 150 мг (1 таблетка) ойда бир марта (яхшиси ҳар ойнинг бир кунида), шу кунги биринчи овқат, суюқлик (сувдан ташқари) ёки бошқа дори воситалари ва озуқа қўшимчаларини (шу жумладан калцийни) қабул қилишдан 60 минут олдин қабул қилинади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Таблеткани бутунлигича, бир стакан (180-200 мл) тоза сув билан ўтирган ёки турган холатда ютиш ва Бонвива® препаратини қабул қилгандан кейин 60 минут давомида ётмаслик керак. Меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини яраланиши мумкинлиги туфайли, таблеткаларни чайнаш мумкин эмас. Кўп калций сақловчи минерал сувларни ишлатиш мумкин эмас. Режали қабул қилиш ўтказиб юборилган ҳолларда 150 мг ли Бонвива® препаратининг бир таблеткасини, агар режалаштирилган қабулгача 7 кундан кўпроқ бўлса, қабул қилиш керак, ва кейинчалик Бонвива® препаратини белгиланган графикка мувофиқ ойда 1 марта қабул қилиш керак. Агар навбатдаги режалаштирилган қабулгача 7 кундан камроқ бўлса, навбатдаги режа бўйича қабулгача кутиш, ва кейинчалик белгиланган графикка мувофиқ қабулни давом эттириш керак, чунки Бонвива® препаратини хафтада 1 таблеткадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Eнг кўп учрайдиган нохуш реакциялари артралгия ва гриппсимон синдроми бўлиб, улар одатда Бонвива® препаратининг биринчи дозаси қабул қилинганидан кейин кузатилган, жадалликни кучсиз ёки ўртача даражаси, катта бўлмаган давомийлиги билан характерланган ва даволашсиз тузалган (қуйидаги “Гриппсимон синдром” кичик бўлимга қаранг). Ибандронат кислотасининг (2,5 мг ҳар куни) хавфсизлигини бахолаш тўртта плацебо назоратли клиник тадқиқотларда ўтказилган (Н=1251). Бу тадқиқотларда иштирок этувчи кўпчилик пациентлар илгари асосан 3-йиллик МФ4411 тадқиқотда иштирок этишган. Барча юқорида санаб ўтилган тадқиқотларда ибандронат кислотасининг (2,5 мг ҳар куни) хавфсизлигини умумий профили, плацебо қўллангандаги билан ўхшаш бўлган. Остеопорози бўлган постменопаузадаги аёллар иштирокидаги 2 йиллик ВМ16549 тадқиқотда ойда бир марта 150 мг Бонвива® препаратини қўллаш хавфсизлигининг умумий профили, ҳар куни 2,5 мг Бонвива® препаратини қўллаганда кузатилгани билан ўхшаш бўлган. Нохуш реакциялар аниқланган пациентларнинг умумий улуши ойда бир марта 150 мг Бонвива® препаратини 1 йил ва 2 йил қабул қилгандан кейин мувофиқ 22,7% ва 25,0% ни ташкил қилган. Кўпчилик ҳолларда нохуш реакциялар жадаллиги бўйича кучсиз ёки ўртача намоён бўлган ва препаратни бекор қилишга олиб келмаган. Бонвива® препаратини қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги эга бўлган ножўя реакциялар (текширувчиларнинг фикри бўйича) аъзолар тизими синфлари бўйича тақсимланган ва қуйида келтирилган. Нохуш реакциялар тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги мезонлар ишлатилади: тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100) ва кам (≥1/10000 ва <1/1000). Ҳар бир кичик гурухда нохуш реакциялар уларнинг жиддийлигини камайиш даражаси тартибида берилган. 2-жадвал. Бонвива® препартини клиник тадқиқотларда ва постмаркетинг даврида қўлланганда аниқланган нохуш реакциялари. Аъзолар тизими синфиТез-тезлигиНохуш реакцияИммун тизими томониданКам Жуда камЎта юқори сезувчанлик реакциясиАнафилактик реакциялар/шок*׳, аллергик реакциялар, хусусан бронхиал астмани зўрайиши*׳.Нерв тизими томониданТез-тезТез-тез эмасБош оғриғиБош айланишиКўриш аъзоси томониданКамКўзнинг яллиғланиш касалликларпи*׳Меъда-ичак йўллари томониданТез-тез   Тез-тез эмас   КамEзофагит, гастрит, гастро-эзофагал рефлюкс касаллиги, диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши.Эзофагит, шу жумладан қизилўнгачнингяраланиши ёки стриктураси, дисфагия, қусиш, метеоризм.Дуоденит.Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томониданТез-тезКамТошмаАнгионевротик шиш, юзнинг шиши, эшакеми.Суяк-мушак тизими томониданТез-тез   Тез-тез эмасКам Жуда камАртралгия, миалгия, суяк-мушак оғриқлари, мушакспазмлари, скелет-мушаккарахтлиги.Белда оғриқлар.Сон суягининг атипик бўртиқ ости ва диафизар синишлари׳Жағ остеонекрози*׳*ва бошқа юз –жағ қисмлари, шу жумладан ташқи эшитув канали.Умуман организм томониданТез-тезТез-тез эмасГриппсимон синдром*.Толиқиш. *Қуйига қаранг Постмаркетинг қўллаш давомида аниқланган

Ибандронат кислотасига ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Гипокалциемия. Бонвива® препаратини қўллашни бошлашдан олдин, остеопорозни даволаш учун ишлатиладиган барча бисфосфонатларни буюрилган бўлгани  каби, гипокалциемияни бартараф қилиш керак. Бошқа бисфосфонатлар учун бўлгани каби, қизилўнгачнинг бўшалишини кечикишига олиб келувчи стриктура ёки ахалазия каби шикастланишлар уни қўллаш мумкин бўлмаган холат хисобланади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). 60 минут давомида ўтирган ёки турган холатда бўлаолмаслик (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Махсус кўрсатмалар” бўлимларига қаранг). Галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин). Болалар (18 ёшдан кичикларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган)да қўллаш мумкин. Эҳтиёткорлик билан Меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларида жойлашган фаол патологик жараёнлар (масалан, аниқланган Баррета қизилўнгачи, дисфагия, қизилўнгачнинг бошқа касалликлари, гастрит, дуоденит ёки яралар)да эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Калций ва бошқа поливалент катионлар (масалан, алюминий, магний, темир) сақловчи махсулотлар, шу жумладан сут ва қаттиқ овқат препаратни сўрилишини бузиши мумкин (бу хайвонлардаги тадқиқотлар билан мувофиқ келади), уларни Бонвива® препарати қабул қилинганидан кейин камида 60 минут ўтгач истеъмол қилиш керак. Калцийли озуқа қўшимчалари, антацидлар, поливитаминли катионларни (масалан, алюминий, магний, темир) сақловчи перорал дори препаратлари, ибандронат кислотасини сўрилишини бузиши мумкин, шунинг учун уларни Бонвива® препарати қабул қилинганидан кейин камида 60 минут ўтгач қабул қилиш керак. Постменопаузадаги аёллар иштирокидаги фармакокинетик тадқиқотларда ибандронат кислотасини тамоксифен ёки гормон ўрнини босувчи даволаш (эстроген) ўртасида ҳеч қандай дориларнинг ўзаро таъсири йўқлиги кўрсатилган. Шунингдек кўпсонли миеломаси бўлган пациентларда ибандронат кислотаси ва мелфалан/преднизолон бир вақтда қўлланганида, дорилар орасидаги ўзаро таъсирнинг белгилари аниқланмаган. Бисфосфонатлар ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) МИЙ шиллиқ қаватини таъсирланишини чақириши мумкин. НЯҚП Бонвива® препарати билан бир вақтда қўлланганида алохида эхтиёткорликка риоя қилиш керак. Постменопаузадаги остеопорози бўлган аёллар иштирокидаги ВМ16549 клиник тадқиқотда ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ва Бонвива® препарати (2,5 мг ҳар куни ёки 150 мг ойда бир марта) бир вақтда қўлланганида, 1 йил давомида МИЙ юқори бўлимлари томонидан ножўя самаралар сони бир хил бўлган. Соғлом кўнгиллилар (эркаклар) ва постменопаузадаги аёллар иштирокидаги тадқиқотларда, вена ичига ранитидин эхтимол, меъда ширасининг кислоталилигини камайиши хисобига, ибандронат кислотасининг биокираолишлигини 20% га оширган. Лекин бу ошиши ибандронат кислотасининг биокираолишлигининг меъёр чегараларида бўлган. Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари ёки меъда рН ни оширувчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганда ибандронат кислотасининг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Ибандронат кислотаси цитохром Р450 фермент тизимининг асосий изоферментларини ингибиция қилмаслиги, каламушлардаги тадқиқотларда эса унинг индукцияловчи таъсирини йўқлиги кўрсатилганлиги туфайли, дорилар орасида клиник ахамиятли ўзаро таъсирнинг мавжудлигини эхтимоли кам. Терапевтик концентрацияларда ибандронат кислотаси қон плазмаси оқсиллари билан кучсиз боғланади, ва шунинг учун уни бошқа дори воситаларини оқсиллар билан боғланган сохаларидан сиқиб чиқариш эхтимоли кам. Ибандронат кислотаси фақат буйрак орқали чиқарилади ва ҳеч қандай биотрансформацияга учрамайди. Эҳтимол, ибандронат кислотасини чиқарилиш йўли, бошқа препаратларни чиқарилишида иштирок этувчи ҳеч қандай ташилиш тизимларини ўз ичига олмаса керак. 1500 пациентлар иштирокидаги ВМ16549 тадқиқотда ибандронат кислотасининг дозалаш тартибларини (ҳар куни ва ойда бир марта) қиёслаш ўтказилган; улардан 14% синалувчилар, шунингдек Н2-гистамин рецепторларининг блокаторларини ёки протон насосининг ингибиторларини қабул қилганлар. Дозалашнинг турли тартибларида (Бонвива® 150 мг ойда 1 марта ва 2,5 мг ҳар куни) МИЙ юқори бўлимлари томонидан нохуш кўринишларнинг сони бир хил бўлган.

Остеопороз паст СМЗ (Т индекс ≤-2.0 СД [Стандарт девиатион – стандарт оғиш]) ва синиш (шу жумладан анамнездаги) аниқланганида ёки тасдиқланган синиш бўлмаганида суяк тўқимасининг минерал зичлигини пастлигида (Т итндекс ≤-2.5 СД) тасдиқланган бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик Бонвива®ни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Ибандронат кислотасини перорал қабул қилган каламушлар ва қуёнларда бевосита эмбриотоксик ёки тератоген таъсирининг белгилари аниқланмаган; Ф1 каламушларда авлоднинг ривожланишига нохуш таъсири аниқланмаган. Каламушларда репродуктивликни ўрганиш бўйича тадқиқотларида ибандронат кислотасининг нохуш самаралари барча бисфосфонатлардагига ўхшаш бўлган – эмбрионлар сонини камайиши, туғруқ жараёнини бузилиши (дистоция), висцерал аномалиялар сонини ошиши (жом-сийдик йўли сегментини торайиш синдроми кузатилган). Препаратни ойда бир марта қабул қилиш тартиби юзасидан махсус тадқиқотлари ўтказилмаган. Ҳомиладор аёлларда Бонвива® препаратини клиник қўллаш тажрибаси йўқ. Эмизиш даври Қаламушлар сути билан чиқарилади. Лактацияли каламушларда ибандронатни кунига 0,08 мг/кг дозаларда вена ичига юборишда, вена ичига юборилганидан кейин биринчи       2 соатда кўкрак сутида ибандронат кислотасининг энг катта концентрацияси кузатилган ва у 8,1 нг/мл ни ташкил қилган. 24 соат ўтгач, қон плазмасидаги ва сутдаги ибандронат кислотасининг концентрацияси бир хил бўлган ва максимал концентрациянинг 5% га мувофиқ келган. Аёлларда ибандронат кислотасини кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. Бонвива® препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ жойда, 30оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

Перорал қабул қилинганидаги мумкин бўлган симптомлар Меъдани бузилиши, жиғилдон қайнаши, эзофагит, гастрит, меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимларини яралари каби меъда-ичак йўлларининг юқори бўлимлари томонидан нохуш кўринишлар кузатилади. Даволаш Препаратнинг дозаси ошириб юборилган холларда даволаш хақида маълумот мавжуд эмас. Бонвива® препаратини боғлаш учун сут ва антацидлар қўлланади. Қизилўнгачни таъсирланиш хавфи туфайли, қусишни чақирмаслик ва тўғри турган холатда қолиш керак.

Рецепт бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 150 мг. 1 ёки 3 таблеткадан ПВХ/ПВДХ пленка ва алюмин фолга блистерда. Блистер қўллаш бўйича йўриқномаси, шунингдек пациентлар учун маълумот (препаратни қабул қилишни даврийлиги ва санасини эслатувчи, кабель учун ўзи ёпишувчи стикер ва бошқ. билан) билан бирга картон қутига жойланади.

5 йил.