Бонтрам 50рецепт билан

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг трамадол гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калций дигидрофосфати, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

трамадол

Препаратнинг савдо номи:

Бонтрам 50

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетиклар. Опиоидлар. Бошқа опиоидлар. Трамадол.

Дори шакли:

капсулалар 50 мг

оқ ёки деярли оқ рангли кукун билан тўлдирилган яшил рангли қаттиқ желатин (2 ўлчам) капсулалар.

Аналгетиклар. Опиоидлар. Бошқа опиоидлар. Трамадол.

N02AX02.

Сўрилиши Трамадол ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Ўртача перорал биокираолишлиги тахминан 68% ни ташкил қилади. Овқат қабул қилиш сўрилиш даражасига ва тезлигига аҳамиятли даражада таъсир қилмайди. 100 нг/л (минимал самарали оғриқни қолдирувчи концентрация) зардоб концентрациясига қабул қилгандан ўтгач эришилади ва 0,7 соатдан кейин 9 соат давомида сақланади. Тақсимланиши Перорал ва вена ичига юборилгандан кейин тақсимланиш ҳажми мувофиқ равишда тахминан 306 ва 203 литрни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ни ташкил этади. Трамадол йўлдош орқали ўтади ва унинг киндик қонидаги концентрацияси она қонидаги концентрациясининг 80% ни ташкил қилади. Метаболизми Трамадолнинг тахминан 85% метаболизмга учрайди. Трамадол Н- ва О-деметилизация йўли билан метаболизмга учрайди. О-деметилизацияга учраган (М1) метаболитидан ташқари, барча метаболитлари фармакологик нофаол ҳисобланади. Чиқарилиши Трамадол ва унинг метаболитларининг 90% буйрак орқали, қолган қисми аҳлат билан чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-6 соатни ташкил қилади ва трамадолда ҳам унинг метаболитларида ҳам бир хил. Буйрак фаолияти бузилишларида чиқарилиш ҳажми ва тезлиги камаяди, шу сабабли креатинин клиренси секундига 0,5 мл дан кам бўлган пациентларда дозасини пасайтириши ва дозалаш орасидаги интервални ошириш тавсия этилади. Трамадол ва М1 нинг метаболизми оғир жигар циррози бўлган пациентларда пасаяди, шунинг учун дозага тузатиш киритиш керак. 75 ёшдан ошган пациентларда трамадолнинг қон плазмасидаги чўққи концентрацияси бироз ошади ва ярим чиқарилиш даври узоқроқ бўлади, шунинг учун дозага тузатиш киритиш талаб қилинади.

Қуйидаги кучли ва ўртача оғирликдаги, ўткир ва сурункали, турли этиологияли оғриқ синдромида: жароҳатларда;хавфли ўсмаларда;оғриқли диагностик ёки даволовчи муолажалар ўтказилганда;операциядан кейинги оғриқлар;невралгияларда қўлланади.

Дозани шахсий равишда танлаш ва яққоллик оғриқ синдромининг даражасига қараб тузатиш киритиш керак. Капсулаларни бутунлигича, бўлмасдан, чайнамасдан, етарлича миқдордаги сув билан овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш керак. Катталарга 50-100 мг (1-2 капсула) оз миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади; агар самараси қониқарсиз бўлса дозани 30-60 минут давомида такрорлаш мумкин. 400 мг дан юқори суткалик дозани катталарда, онкологик касалликлардаги оғриқни ва операциядан кейинги яққол оғриқни даволашдан ташқари ҳолларда қўллаш тавсия этилмайди, уларда суткалик доза 600 мг гача оширилиши мумкин. Кичикроқ дозалар ва дозалашни узоқ интервали шифокор томонидан белгиланиши керак ва буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилади. 75 ёшдан ошган пациентларда 300 мг дан юқори суткалик дозани қўллаш тавсия этилмайди. Сурункали касалликлар билан боғлиқ оғриқлар: 50 мг бошланғич доза қўлланади, сўнгра оғриқнинг жадаллигига қараб, доза белгиланади. Даволаш давомийлиги клиник заруратларга мувофиқ бўлиши керак. Болалар 50 мг Бонтрам 50 капсулалари болалар ва ўсмирларда қўллаш учун рухсат этилмаган.

Жуда тез-тез (>1/10) бош айланиши,кўнгил айниши. Тез-тез (>1/100 – <1/10) bosh og‘rig‘i,ongni chalkashishi,og‘izni qurishi, qusish, qabziyat,terlash,yuqori toliqish. Tez-tez emas (>1/1000 – <1/100) yurakni urib ketishi, taxikardiya, ortostatik gipotenziya, yurak-qon tomir yetishmovchiligi;qusishga qistovlar, gastrointestinal ta’sirlanishi (masalan, me’dada og‘irlik hissi, meteorizm), diareya;teri qichishishi, toshma, eshakemi. Kam hollarda (> 1/10 000 – < 1/1000) галлюцинациялар, онгни чалкашиши;уйқуни бузилиши, тунги даҳшатлар;эйфория, баъзида дисфория;фаолликни ўзгариши (одатда пасайиши, баъзида ошиши);когнитив ва сенсор фаолиятларни ўзгаришлари (масалан, хулоса қилиш жараёни, ҳис қилишни бузилишлари);дорига қарамлик;иштаҳани ўзгариши,парестезия, тремор,нафасни сусайиши,церебрал генезли тиришишлар (нейролептиклар бир вақтда буюрилган деярли барча ҳолларда кузатилган)мушакларни ихтиёрсиз қисқариши, ҳаракат кординациясини бузилиши;ҳушдан кетиш, брадикардия, артериал гипертензия;тутқаноқсимон тиришишлар;кўриш ўткирлигини пасайиши;ҳансираш;мушаклар холсизлиги;сийишни бузилиши (сийдик чиқаришни қийинлашиши, дизурия ва сийдикни тутиб қолиши)аллергик реакциялар (диспноэ, бронхоспазм, хириллашлар, ангионевротик шишлар), анафилакция, терида тошмалар; Жуда кам ҳолларда (< 1/10 000): жигар ферментларининг фаоллигини ошиши. Якка ҳолларда суюқликни ютишни қийинлашиши. Нафасни сусайиши тавсия этилган дозани сезиларли ошириш ҳолатларида ёки марказий нерв тизимига таъсир кўрсатувчи бошқа препаратларни бир вақтда қўлланганда кузатилиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Тутқаноқсимон тиришишлар асосан Трамадолни юқори дозаларда қўллаганда ёки тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллаганда кузатилиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Бронхиал астма бўлган беморларда ҳолати ёмонлашиши мумкин. Бироқ Трамадолни қўллаш билан сабаб боғлиқлиги йўқ. Опиатлар қўлланганида бўлгани каби бекор қилиш симптомлар кузатилиши мумкин. Бу симптомлар: ажитация, хавотирлик, асабийлик, уйқуни бузилиши, гиперкинезия, тремор ва меъда-ичак симптоматикасини ўз ичига олади. Трамадол бекор қилинганда жуда кам ҳолларда кузатилувчи бошқа симптомлар: ваҳима хуружлари, оғир хавотирлик, галлюцинациялар, парестезия, қулоқларда шовқинни ўз ичига олади.

трамадолга ва/ёки препаратнинг ҳар қандай ингредиентларига ва бошқа опиоид оғриқни қолдирувчи воситаларга юқори сезувчанлик; марказий нерв тизими депрессантлари билан ўткир интоксикация (алкогол, антидепрессантлар, нейролептиклар, седатив воситалар, транквилизаторлар, ухлатувчи воситалар);оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам);оғир жигар етишмовчилиги;МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланиши (бекор қилингандан кейин14 кун давомида);адекват назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ билан касалланган пациентлар;наркотикларни бекор қилиш синдроми;18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Трамадолни марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситалари билан, шунингдек этанол билан бир вақтда қўлланганида бир бирини таъсири кучайтиради. Карбамазепин, барбитуратлар ва бошқа микросомал фермент индукторлари билан қўлланганда трамадолни оғриқ қолдирувчи таъсирини сусайтиради. Трамадол узоқ вақт қўлланганда бошқа опиоид оғриқни қолдирувчи воситаларга кесишган толерантлик ривожланишини рағбарлантиради. Анксиолитиклар трамадолнинг оғриқни қолдирувчи самарасининг яққоллигини оширади, барбитуратлар билан мажмуада оғриқсизлантириш давомийлиги ошади. Налоксон оғриқ қолдирувчи опиоид воситалар қўллангандан кейин аналгезияни бартараф қилиб, нафасни фаоллаштиради. Трамадолни МАО ингибиторлари, фуразолидон, прокарбазин, нейролептиклар билан бир вақтда қўлланганда тиришишлар ривожланиш хавфи ошади (тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайиши). Хинидин трамадолнинг плазмадаги концентрациясини оширади ва CЙП2Д6 изоферментини рақобатли сусайтириш ҳисобига моно-О-десметилтрамадол метаболитини миқдорини камайтиради. Циметидинни препаратдан (ферментлар ингибитори) олдин ёки препарат билан мажмуада қўлланиши клиник аҳамиятли ўзаро таъсирининг эҳтимоли кам. Агонистлари/антагонистлари опиоид рецепторларининг (масалан, бупренофинни, налбуфинни, пентазоцинни) ва трамадолни мажмуаси тавсия қилинмайди, чунки бундай шароитда тоза агонистнинг оғриқни қолдирувчи самараси пасаяди. Серотонинни қайта қамрам олишини селектив ингибиторлари каби бошқа серотонинергик моддалар билан трамадолни мажмуада қўлланиши билан боғлиқ серотонин синдроми ривожланиши мумкин. Серотонин синдромининг симптомлари: онгни чалкашиши, дисфория, гипертермия, терлаш, атакция, гиперрефлекция, миоклонус ва диарея. Серотонинергик препаратларни бекор қилиш симптомларни тез бартараф бўлишини чақиради. Трамадолни серотонинни қайта қамрам олишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ), трициклик антидепрессантлар, нейролептиклар ва тиришиш бўсағасини пасайтирувчи бошқа дори воситалари (масалан, бупропион, миртазапин, тетрарагидроканнабинол) билан бир вақтда қўлланганда тиришиш пайдо бўлиш хавфи ошади. Трамадол ва кумаринларни (масалан, варфарин) бир вақтда қўлланганда қон кетишлар ва қон талаш ривожланиши билан протромбин вақтини пасайиш хавфи туфайли, алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. CЙП3А4 бошқа ингибиторлари, масалан, кетоконазол и эритромицин, трамадолнинг (Н-деметилланиши) ва фаол О-десметилтрамадолни метаболизмини сусайтириши мумкин. Чекланган тадқиқотларда, операциядан олдин ва кейин қусишга қарши воситаларни – 5-ҲТ3 антагонисти – ондансетронни қўллаш – операциядан кейинги оғриқларда трамадолга бўлган эҳтиёжни оширганлиги аниқланган.

Бонтрамни 50 қуйидаги ҳолларда эҳтиёкорлик билан қўллаш керак: жигар ва буйрак касалликларида;бош мия жароҳатлари бўлган пациентларда;бош мия ички босимини ошиши;тутқаноғи бўлган пациентлар;опиоидга қарамлиги бўлган пациентларда;номаълум генезли қориндаги оғриқларда (“ўткир қорин”);келиб чиқиши ноаниқ бўлган онгни чалкашиши;нафас марказини ёки нафас фаолиятини бузилишлари;шок ҳолатлари. Бонтрам 50 қарамлик ривожланиши учун паст потенциалга эга. Узоқ вақт қўлланганда кўникиш, руҳий ва жисмоний қарамлик ривожланиши мумкин. Дори воситалари билан суистеъмол қилишга мойиллиги бўлган ёки дори препаратларига қарамлиги бўлган пациентларда Бонтрам 50 билан даволашни фақат шифокорнинг қатъий кузатуви остида қисқа давр давомида ўтказиш керак. Тавсия қилинган дозаларда Бонтрам 50 қабул қилаётган пациентларда тиришишлар кузатилган, тавсия этилган максимал суткалик дозадан (400 мг) ошганда уларни хавфи ошиши мумкин. Бундан ташқари, Бонтрам 50 тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи бошқа дори воситаларини қабул қилувчи пациентларда тиришишларни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Тутқаноғи ёки тиришишга мойиллиги бўлган пациентларни Бонтрам 50 билан даволашга мажбур бўлган ҳоллардагина кўриб чиқиш керак. Церебрал тиришишлари бўлган пациентларни даволаш вақтида ва даволашдан кейин бир қанча вақт давомида синчков назорат қилиш керак. Трамадол опиоид қарамликни ўрнини босувчи сифатида мос келмайди, морфинни бекор қилиш симптомларини бартараф этмайди. Бонтрам 50 узоқ вақт қўлланганда, бошқа опиоид препаратларга дорига қарамлик ва кесишган толерантлик ривожланишини тўлиқ истисно қилиш мумкин эмас. Шунинг учун даволашни тўхтатиш ёки давом эттиришни ҳақидаги қарорни фақат шифокор қабул қилади. Пациентларни шифокор буюрган дозасига ва даволаниш давомийлигига риоя қилиш ва препаратни бошқаларга бериб юбормаслиги хақида огоҳлантириши керак. Сурункали оғриқ синдромини узоқ даволаш қатъий кўрсатмаларга кўра ўтказиш керак. Трамадолни ҳар қандай дори шаклларини қўллаганда алкоголни истеъмол қилишни истисно қилиш керак. Ҳомиладорлик Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида аёлларда қўлланиши бўйича етарлича клиник маълумотлар йўқ. Трамадол йўлдош тўсиғидан ўтади. Трамадолнинг жуда юқори дозалари ички аъзоларни ривожланишига, суякларни ўсишига ва неонатал ўлим коэффициентига таъсир қилади. Препаратнинг тератоген самараси кузатилмаган. Бонтрам 50 туғруқ вақтида бачадонни қисқарувчанлигига таъсир қилмайди. Ҳомиладорлик вақтида Бонтрамни 50 қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни буюришни фақат хаётий кўрсатмаларга кўра амалга ошириш мумкин, Бонтрамни 50 қўллашни бир марта қабул қилиш билан чекланиши керак. Лактация Бонтрамни 50  лактация вақтида қўллаш мумкин эмас. Лактация даврида Бонтрамни 50 фақат хаётий кўрсатмаларга кўра буюриш мумкин, қўллаш фақат бир марта қабул қилиш билан чекланиши керак. Бонтрамни 50  бир марта қўллагандан кейин эмизишни тўхтатиш зарурати йўқ. Шунинг учун Бонтрамни 50  бир марта қўллагандан кейин сутни биринчи қисмини соғиб ташлаш керак ва соғилган сутни болани эмизиш учун қўллаш мумкин эмас. Онага препарат юборилганда янги туғилган чақалоқда нафас харакатларини тез-тезлигини ўзгариш хавфи пайдо бўлиши мумкин, бу одатда клиник аҳамиятга эга эмас. Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилишини ўзига хослиги Даволаш даврида ательени бошқариш  ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Бонтрамни 50 дозасини ошириб юборилиши симптомлари, марказий таъсирга эга бошқа оғриқни қолдирувчи воситалар (опиоидлар) ни қўллаганда кузатиладиган симптомлар каби бир хил. Симптомлари: кўз қорачиғини қисқариши ёки кенайиши, қусиш, коллапс, артериал босимни пасайиши, юрак уришини ҳис қилиш, онгни чалкашиши (хатто комагача), тутқаноқ тиришишлар, нафас олишни қийинлашиши хатто, тўхташигача (апноэ). Даволаш: Асосий умумий чоралар Диагностика қилиш (нафас, қон айланиши, онг), нафас ва қон айланиши каби ҳаёт учун зарур фаолиятларни  тиклаш/тутиб туриш, меъдани ювиш. Махсус чоралар Тиришишлар: пациентларни қўшимча лат ейишлардан сақлаш, вена ичига диазепам ёки инекция кўринишида бошқа бензодиазепинларни юбориш. Гипотензия: бемор танасини горизонтал холатга келтириш, зарурати бўлганида электролит эритмаларни вазопрессорларни, томир ичига юбориш. Анафилактик шок: шошилинч ёрдам шифокорини чақириш, пациентни горизонтал холатга келтириш, оёқларини кўтариш, электролит эритмаларни жадал инфузиясини билан бошлаш. Юрак тўхташи: дарҳол юрак-ўпка реанимацияси, шошилинч ёрдам шифокорини чақириш. Нафасни тўхташи: дарҳол юрак-ўпка реанимацияси, шошилинч ёрдам шифокорини чақириш, нафас марказини депрессиясининг антидоти налоксон ҳисобланади.

Рецепт бўйича

10 капсула Ал/ПВХ блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

36 ой.