Болинетрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: ибупрофен – 400 мг, парацетамол 325 мг. ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, тозаланган талк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний, араб елими, натрий метилгидроксибензоати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен ва парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Болинет®

Фармакалогик гуруҳи:

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

оқдан кулранг-оқ ранглигача бўлган бир томонида бўлиш рискаси бўлган, овал шаклли қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

N02BE51

Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади ва оғиз орқали қабул қилингандан сўнг 10-60 минут ўтгач, плазмада юқори концентрацияларда пайдо бўлади. Одатдаги терапевтик дозаларда плазма оқсиллари билан боғланиши аҳамияциз аммо доза ошиши билан ошади. Асосан жигарда метаболизмга учрайди ва асосан буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) бир соатдан уч соатгача ўзгаради. 5 % дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ибупрофен ҳам меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Ибупрофеннинг зардобдаги чўққи даражасига, умуман қўлланганидан кейин бир ёки икки соат давомида эришилади. Метаболланади ва сийдик билан чиқарилади. Қон зардобидаги Т1/2  1,8 дан 2 соатгача, 24 соат давомида тўлиқ чиқарилади. Беморларда ўтказилган тадқиқотлар препарат қабул қилингандан кейин дозанинг 45% дан 79% гачаси метаболит сифатида сийдикда яна 24 соат давомида аниқланган.

Препарат келиб чиқиши турлича бўлган ўртача ифодаланган оғриқ синдромида (бош ва тиш оғриғи, невралгиялар, остеохондрозда пайдо бўладиган белдаги оғриқларда, артралгияда, миалгияда, тендовагинитда, бурситда, жароҳатлар натижасида келиб чиқадиган оғриқларда, -мушаклар, боғламлар ва пайларни чўзилишида) қўлланади. Шунингдек шамоллашда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги, юқори тана ҳароратини пасайтириш учун, шу жумладан юқори нафас йўлларининг, ЛОР-аъзоларининг касалликларида, артритда (ревматоид артрит, ювенил артрит, анкилозловчи спондилоартрит, ревматизм), дисменореяда, аднекситда ишлатилиши мумкин.

Ичга буюрилади. Катталарга: 1 таблеткадан кунига 4 марта, овқатдан олдин ёки овқатдан кейин 2-3 соат давомида (меъда касалликлари бўлган беморлар учун). Препаратни шифокор назоратисиз иситмани туширувчи сифатида – 3 кундан ортиқ ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ қабул қилмаслик керак. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда препаратни қабул қилиш орасидаги танаффус камида 8 соат бўлиши керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорекция, қорин оғриғи, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари, қон кетиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кўришни бузилиши. Аллергик реакциялар: тошма, қичима, эшакеми. Бошқа таъсирлари: тромбоцитопения, буйраклар ва жигар фаолиятининг бузилишлари (доза ошириб юборилан ҳолларда ёки узоқ муддат қўлланганида).

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигининг зўрайиш босқичи, меъда-ичак қон кетишлари, жигар ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилишлари, бронхиал астма (аспиринга боғлиқ), кўрув нервининг шикастланиши, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназанинг генетик йўқлиги ва қон тизимининг ҳар қандай касалликлари, 8 ёшгача бўлган болалар.

Ибупрофен билан кортикостероидларни бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўлларига ножўя таъсири хавфини ошириши мумкин. Антикоагулянтлар, гепарин ёки тромболитик воситаларни бир вақтда қабул қилиш меъда-ичак йўлларининг яраларини ва қон кетишини чақириши мумкин. Инсулин ва антидиабетик воситаларни бир вақтда қабул қилиш охиргиларининг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин. Ибупрофенни гипотензив воситалар билан бир вақтда қабул қилиш шиш хавфини ошириши мумкин. Ибупрофен ва цефалоспоринларни бир вақтда қабул қилиш қон яратилишини бузилиши хавфини ошириши мумкин. Бир вақтда қўлланганида ибупрофен дигоксин, циклоспорин, литий ва метотрексатнинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин. Препарат ва метоклопрамид бир вақтда қўлланганида парацетамолни сўрилиш тезлиги ошади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва кома ривожланади. Даволаш: заҳарланишни биринчи 4 соати давомида меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глютатионни ҳосил бўлишини оширувчи воситаларни (биринчи 12 соатда ацетилцистеинни вена ичига ёки ичга юбориш) ва симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 400 мг/325 мг дан №7 контур уяли ўрамларда.

5 йил.