Блоктранрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: лозартан (лозартан калий) – 50 мг; ёрдамчи моддалар: ядроси: лактоза моногидрати- 4,0 мг, микрокристалл целлюлоза – 48,0 мг, повидон (поливинилпирролидон, повидон К-17) -1,4 мг, картошка крахмали – 27,5 мг, натрий карбоксиметилкрахмали (натрий крахмал гликоляти) – 7,0 мг, магний стеарати – 0,7 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1,4 мг; қобиқ: гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза) – 3,234 мг, коповидон – 0,420 мг, титан диоксиди (Е 171) – 1,064 мг, талк – 1,077 мг, полисорбат-80 (твин-80) – 0,700 мг, шафақ сариғи бўёвчиси (сувда эрувчан) (Е 110) (Идакол сенсет сариғи, сиковит-сариқ-тўқ сариқ 85) – 0,005 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лозартан

Препаратнинг савдо номи:

Блоктран

Фармакалогик гуруҳи:

антигипертензив восита (ангиотензин ИИ рецепторларининг блокатори).

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблетка

Думалоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, оч пушти-тўқ сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида ядро оқ ёки деярли оқ рангда, мармарликка йўл қўйилади.

антигипертензив восита (ангиотензин ИИ рецепторларининг блокатори).

S09SA01

Лозартан ичга қабул қилинганда яхши сўрилади ва фаол карбоксилизацияланган метаболити ва нофаол метаболитларини ҳосил бўлиши билан жигар орқали “биринчи ўтиш” метаболизмига учрайди. Таблетка шаклидаги лозартаннинг тизимли биокираолишлиги тахминан 33% ни ташкил қилади. Лозартан ва унинг фаол метаболитининг ўртача Смах га мувофиқ равишда 1 соат ва 3-4 соатдан кейин эришилади. Лозартанни қабул қилганда одатдаги овқат қабул қилинганда қон плазмасидаги лозартаннинг концентрацияси профилига клиник аҳамиятли таъсири аниқланмаган.

Артериал гипертензия.Артериал гипертензия ва юрак чап қоринчаси гипертрофияси бўлган пациентларда юрак-қон томир ўлими тез-тезлиги, импульс ва миокард инфаркти тез-тезлигини умумий камайиши билан намоён бўлувчи юрак-қон томир касалликлари билан ассоциацияланган хавф ва ўлимни камайиши.Протеинурия билан кечувчи қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентларда буйрак ҳимояси – гиперкреатининемия тез-тезлиги, гемодиализ ёки буйрак трансплантациясини ўтказишни талаб этувчи сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи ривожланиши тез-тезлигини, ўлим кўрсаткичи, шунингдек протеинурияни камайиши билан намоён бўлувчи буйрак етишмовчилигини авж олишини секинлаштириш.ААФ ингибиторлари билан сарамасизлигида ёки ААФ ингибиторларини ўзлаштираолмасликда сурункали юрак етишмовчилигида қўлланади. Юрак етишмовчилиги ва ААФ ингибиторларини қабул қилганда барқарор кўрсаткичларига эга бўлган пациентларни Блоктран® қабул қилишга ўтказиш тавсия этилмайди.

Блоктран® препарати овқат қабул қилишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Блоктран® препаратини бошқа гипотензив воситалар билан мажмуада қабул қилиш мумкин.

Қуйида кўрсатилган нохуш кўринишлар (НК) тез-тезлиги қуйидаги тасниф бўйича келтирилган: жуда тез-тез (≥10%); тез-тез (≥1% ва <10%); тез-тез эмас (≥0,1% ва <1%); кам ҳолларда (≥0,1% ва <0,1%); жуда кам ҳолларда (<0,01%); тез-тезлиги номаълум: мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди. Умуман олганда лозартан АГ бўлган пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. НК енгил ва ўтувчан характерга эга ва препаратни бекор қилишни талаб этмайди. Лозартанни қабул қилганда НК йиғинди тез-тезлиги плацебо қабул қилгандагига ўхшаш. АГ бўлган пациентлар иштирокидаги назоратланган клиник тадқиқотларда қуйидаги НК кузатилган. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: бош айланиши. Тез-тез эмас: уйқучанлик, бош оғриғи, уйқуни бузилиши. Эшитиш аъзоси ва лабиринт бузилишлари Тез-тез: тизимли бош айланиши (вертиго). Юрак томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: юрак уришини ҳис қилиш, стенокардия. Қон томир тизими томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: (ортостатик) гипотензия (шу жумладан дозага боғлиқ ортостатик самаралар) (айниқса айланиб юрувчи қон хажми (АЮҚХ) камайган пациентларда, масалан юрак етишмовчилигининг оғир даражаси бўлган пациентларда ёки диуретикларнинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентлар). Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: қорин соҳасида оғриқ, қабзият. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: тери тошмаси. Умумий бузилишлар Тез-тез эмас: холсизлик, юқори толиқиш, шишлар. Лаборатор ва инструментал маълумотлар Тез-тез: гиперкалиемия. Кам ҳолларда: аланинаминотрансфераза (АЛТ) фаоллигини ошиши (одатда даволаш бекор қилингандан кейин нормага қайтган). Назорат қилинган клиник тадқиқотлар лозартан препарати АГ ва чап қоринча гипертрофияси бўлган пациентларда умуман олганда яхши ўзлаштирилишини намойиш қилган. Ушбу тадқиқотларда қуйидаги НК кузатилган. Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез-тез: бош айланиши. Эшитиш аъзоси ва лабиринт бузилишлари Тез-тез: тизимли бош айланиши (вертиго). Умумий бузилишлар Тез-тез эмас: холсизлик, юқори толиқиш. Назорат қилинган клиник тадқиқотлар лозартан препарати қандли диабетнинг 2 типи ва протеинурияси бўлган пациентларда умуман олганда язши ўзлаштирилишини намойиш қилган. Ушбу тадқиқотларда қуйидаги НК кузатилган. Нерв тизими томонидан бузилишлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик ва эмизиш даври.18 ёшгача бўлган болалар (18 ёшдан кичик пациентлар учун самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).Қандли диабети ва/ёки буйрак функциясини бузилиши (КФТ 60 мл/мин/1,73 м2 дан кам) бўлган пациентларда алискирен ёки алискирен сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).Лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги, глюкозо-галактоз малабсорбция синдроми.Жигар функциясини оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас (қўллаш тажрибаси йўқ).

Дори воситаларининг ўзаро таъсири юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларда лозартанни гидрохлортиазид, дигоксин, варфарин, циметидин ва фенобарбитал билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Рифампицин дори воситаларининг метаболизми ингибитори бўлиб қонда лозартаннинг фаол метаболитининг концентрациясини пасайтиради. Клиник тадқиқотларда Р450 3А4 изоферментининг иккита ингибиторларини: кетоконазол ва эритромицинни қўллаш ўрганилган. Кетоконазол лозартанни вена ичига юборилгандан кейин лозартанни фаол метаболитигача метаболизмига таъсир кўрсатмаган. Флуконазол Р450 2С9 изоферментининг ингибитори лозартаннинг фаол метаболитининг концентрациясини пасайтиради, лекин лозартан ва Р450 2С9 изеоферменти ингибиторларини бир вақтда қўллашнинг фармакодинамик аҳамияти ўрганилмаган. Лозартанни фаол метаболитига метаболизмга учратмайдиган пациентларда Р450 2С9 изоферментининг жуда кам ҳолларда учрайдиган ва специфик нуқсони аниқланган. Бу маълумотлар лозартанни фаол метаболитигача метаболизми Р450 3А4 изоферменти эмас, Р450 2С9 изоферменти томонидан амалга оширилишини таҳмин қилиш имконини беради. Ангиотензин ИИ ёкни унинг самараларини блокловчи бошқа дори воситалари каби лозартанни калий тежовчи диуретиклар (масалан спиронолактон, эплеренон, триамтерен, амилорид), калий сақловчи қўшимчалар ёки калий тузлари билан бир вақтда қўллаш қон зардобида калийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Натрийни чиқарилишига таъсир кўрсатувчи бошқа дори воситаларини қўллагандаги каби лозартан литийни чиқарилишини камайтириши мумкин, шунинг учун литий препаратларини АРА ИИ билан бир вақтда қўллаганда қон зардобида литийнинг концентрациясини синчковлик билан мониторинг қилиш керак. Ностероид яллиғларишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари диуретиклар ва бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Бунинг оқибатида АРА ИИ ёки ААФ ингибиторини НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллаганда антигипертензив самараси сусайиши мумкин. Буйрак функциясини бузилиши бўлган, НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари билан даволанаётган айрим пациентларда (масалан кекса пациентларда ёки сувсизланган, шу жумладан диуретикларни қабул қилаётган пациентларда) АРА ИИ ёки ААФ ингибиторини бир вақтда қўллаш буйрак функциясини кейинги бузилишига, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ушбу самаралар одатда қайтувчан, шунинг учун ушбу дори воситаларини бир вақтда қўллаш буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак. Монотерапияга нисбатан АРА ИИ ёки ААФ ингибитори ёки алискирен (ренин ингибиторини) қўллаш билан кечувчи РААТ икки томонлама блокадаси артериал гипотензия, ҳушдан кетиш, гиперкалиемия ва буйрак функциясини бузилиши (шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги) билан ассоциацияланган. Лозартан ва РААТ га таъсир кўрсатувчи бошқа дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда АБ, буйрак функцияси ва қонда электролитлар даражасини мунтазам назорат қилиш керак. Блоктран® препарати қандли диабет ва/ёки буйрак функциясини бузилиши (КФТ 60 мл/мин/1,73 м3 дан кам) бўлган пациентларда алискирен ёки алискирен сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўлланилмаслиги керак.

Анамнезида ангионевротик шиши (юз, лаб, ҳиқилдоқ/ҳалқум ва/ёки тилни шиши) бўлган пациентларда препаратни қўллашни назорат қилиш керак (“Ножўя таъсири” бўлимига қаранг).

РААТ га бевосита таъсир кўрсатувчи дори воситалари ривожланаётган ҳомилада жиддий шикастланишлар ва ўлимга олиб келиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорлик аниқланганда Блоктран® дарҳол бекор қилиниши керак ва агар зарурати бўлса муқобил гипотензив даволаш буюрилиши керак. Ҳомиладорлик вақтида Блоктран® препарати билан даволашни бошлаш мумкин эмас. Агар ҳомиладорликни режалаштирган пациентларда лозартан билан даволашни давом эттириш зарур бўлса, лозартанни ҳомиладорлик вақтида қўлланилганда хавфсизлик профили аниқланган муқобил гипотензив воситага алмаштириш керак. Гарчи ҳомиладорларда Блоктран® препаратини қўллаш тажрибаси бўлмасада, ҳайвонларда ўтказилган клиник олди тадқиқотлари лозартанни қабул қилиш жиддий эмбрионал ва неонатал шикастланишларга ва ҳомила ёки авлодни нобуд бўлишига олиб келишини намойиш қилган. Ушбу кўринишларнинг механизми РААТ га таъсири билан боғлиқ деб ҳисобланади. РААТ нинг ривожланганлигига боғлиқ ҳомиладаги буйрак перфузияси иккинчи уч ойликда пайдо бўлади, шунинг учун агар лозартан ҳомиладорликнинг иккинчи ёки учинчи уч ойлигида қўлланилса, ҳомила учун хавф ортади. Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида РААТ га таъсир кўрсатувчи дори воситаларини қўллаш ҳомилада буйрак функциясини пасайтиради ва  ҳомила ва янги туғилган чақалоқни касалланиши ва ўлимини оширади. Олигогидроамнионни ривожланиши ҳомиланинг ўпка гипоплазияси ва скелет деформацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кузатилиши мумкин бўлган нохуш кўринишлар бош суяги гипоплазияси, анурия, артериал гипотензия, буйрак етишмовчилиги ва ўлимни ўз ичига олади. Юқорида кўрсатилган нохуш якунлар одатда ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида РААТ га таъсир кўрсатувчи дори воситаларини қўллаш билан боғлиқ. Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида гипотензив дори воситаларини қўллагандан кейин ҳомилада аномалияларни ривожланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган кўпгина эпидемиологик тадқиқотлар РААТ га таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа гипотензив воситалар орасида фарқни аниқламаган. Ҳомиладорларга гипотензив даволаш буюрилганда она ва ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган якунларни оптималлаштириш керак. Агар РААТ га таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан даволашни ўрнига муқобил даволашни танлаш имкони бўлмаса, пациентни ҳомила учун даволашнинг хавфи ҳақида огоҳлантириш керак. Интраамниотик бўшлиқни баҳолаш мақсадида вақти-вақти билан ултратовуш текширувини ўтказиш керак. Олигогидроамнион аниқланганда, агар она учун ҳаётий зарур бўлмаса Блоктран® препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак. Ҳомиладорликнинг муддатига қараб ҳомиланинг тегишли тестларини ўтказиш керак. Пациентлар ва шифокорлар олигогидрамнион ҳомиланинг қайтмас шикастланишлари пайдо бўлмагунча аниқланмаслиги мумкинлигини билишлари керак. Артериал гипотензия, олигурия ва гиперкалиемияни назорат қилиш мақсадида ҳомиладорлик вақтида Блоктран® препаратини қабул қилган оналарнинг янги туғилган чақалоқларини синчковлик билан кузатиш керак. Лозартан кўкрак сути билан ажралиши номаълум. Кўпгина дори воситалари кўкрак сути билан ажралиши ва эмизикли болада нохуш самараларнинг ривожланиши хавфи мавжудлиги туфайли, она учун қабул қилиш муҳимлигини эътиборга олиб эмизишни тўхтатиш ёки препаратни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш керак.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар чекланган. Симптомлар: артериал босимни яққол пасайиши, тахикардия, парасимпатик (вагус) рағбатлантириш туфайли брадикардия юзага келиши мумкин. Даволаш: жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш; гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар, 50 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.