Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда – блеомицин судьяи, 15 Б блеомицинга эквивалент.
Препаратнинг савдо номи:
Блеомицин
Фармакалогик гуруҳи:
Ўсмаларга қарши бошқа антибиотиклар
Бироз оч-сариқ тусли оқ рангли лиофлланган кукун.
Ўсмаларга қарши бошқа антибиотиклар
L01DC01
Блеомицин тузилиши бўйича ўсмаларга қарши фаолликка эга табиий бирикмаларга яқин гуруҳ намоёндаларидан бири, сувда эрувчан полипептид ҳисобланади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 1%.
Парентерал юборилганда асосан тери ва шиллиқ қаватларда метаболизмга учрайди, тақсимланади ва тўпланади.
Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда 60-70% фаол блеомицин кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Креатинин клиренси >35 мл/минут бўлган пациентларда блеомициннинг ярим чиқарилиш даври 115 минутни ташкил қилади.
Креатинин клиренси <35 мл/минут бўлган пациентларда блеомициннинг ярим чиқарилиш даври узаяди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда сийдик билан 20% дан камроқ чиқарилганлиги ҳақида хабар берилган.
Бу натижа яққол буйрак етишмовчилиги препаратни қонда тўпланиши мумкинлигини тахмин қилади.
Блеомицин плевра ичига юборилганда склерозловчи агент сифатида таъсир қилган.
Блеомицинни плевра ичига юборилгандан кейин тизимли сўрилиши (тахминан 45%) тахмин қилинади.
Блеомицинни мушак ичига, вена ичига, тери остига ёки плевра ичига юбориш мумкин.
Инекция учун янги тайёрланган эритмалар ишлатилади.
Мушак ичига ёки тери остига юбориш учун 15 Б бемоцин 1-5 мл стерил инекция учун сувда ёки 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилади.
Вена ичига юбориш учун препарат 5-20 мл 0,9% ли натрий хлоридида ёки инекция учун сувда суюлтирилади ва 10 минут давомида секин юборилади.
Плевра ичига юбориш – 60 Б бемоцин 50-100 мл 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида суюлтирилади ва ортиқча плеврал суюқлик олиб ташлангандан ва ўпка тўлиқ кенгайлиги тасдиқлангандан кейин юборилади.
Чалқанча ётган пациент кейинги тўрт соат давомида бир кейин эса иккинчи ёнбошга қараб ўгирилади.
Плевра ичига юбориш одатда оғриқсизлантирувчи воситаларни ёки тизимли оғриқсизлантирувчи препаратларни талаб қилмайди.
Препаратни парентерал юборилганда препарат эритилган ва контейнер тўлдирилгандан кейин препаратни юборишдан олдин ҳар доим микрозаррачалар борлигига текширилиши керак.
Анафилактоид реакциялар бўлиши мумкинлиги туфайли, лимфомаси бўлган пациентлар биринчи иккита доза учун 2 бирлик ёки камроқ дозада даволанишлари керак.
Агар ҳеч қандай ўткир реакция юзага келмаса, тавсия этиладиган дозаларнинг мунтазам графиги қуйидаги кетма-кетликда давом эттирилиши мумкин: Терининг ясси хужайрали раки, ноходжкин лифомаси, тестикуляр карцинома: 0,25-0,50 Б/кг (10-20 Б/м2) вена ичига, мушак ичига ёки тери остига ҳар хафтада ёки хафтасига икки марта юборилади.
Ходжкин касаллиги: 0,25-0,50 Б/кг (10-20 Б/м2) вена ичига, мушак ичига ёки тери остига ҳар хафтада ёки хафтасига 2 марта юборилади.
Агар икки хафта давомида ижобий динамика кузатилмаса, кейинчалик яхшиланишнинг эҳтимоли кам.
Сқуамоус хужайраларининг рак ўсмалари секинроқ жавоб беради, баъзида бирон-бир яхшиланиш кузатиш учун тўлиқ 3 хафта талаб этилади.
Экссудатив плеврит билан асоратланган хавфли ўсмаларда 60 Б бир марталик доза плевра ичига инекция кўринишида юборилади.
Изоҳ: бемоцин ўсмаларга қарши агентлар билан мажмуада қўлланилганда ўпка интоксикацияси пастроқ дозаларда кузатилиши мумкин.
Дори препаратига шахсий ўта юқори сезувчанликНафас фаолиятини яққол бузилишлари, ўпка тўқимасининг фиброзиЮрак-қон томир тизими касалликларини оғир кечишиБуйрак етишмовчилигиҲомиладорлик ва лактация давриБолалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Бемоцин кислород қабул қилувчи (масалан, умумий анестезияда) пациентларда пневмотоксик таъсир хавфини оширади.
Миелотоксик ва пневмотоксик таъсир кўрсатувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда ножўя самаралар ривожланиши хавфи ошади.
Цисплатиннинг нефротоксик таъсири оқибатида ҳатто паст дозаларда қўлланилганида ҳам бемоциннинг клиренси пасайиши ва унинг токсик таъсири кучайиши мумкин.
Кекса ёшдаги, шунингдек нур билан даволанган ёки даволанаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда бемоцинни чиқарилиши камайиши мумкин.
Дозага тузатиш киритиш бўйича ҳеч қандай тавсиялар ишлаб чиқилмаган, лекин бемоцин яққол буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим.
Бемоцин қабул қилаётган пациентларни даволаш вақтида ва даволагандан кейин сичковлик билан кузатиш керак.
Буйрак ёки жигар интоксикацияси, буйрак ёки жигар лаборатор кўрсаткичларини ёмонлашишини бошланиши тез-тез кузатилмаган.
Лекин бу ўзгаришлар даволаш бошланганидан кейин ҳар қандай вақтда юзага келиши мумкин.
Препарат буйрак фаолияти ва нафас фаолиятини мавжуд бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорик билан қўлланиши лозим.
Тахминан 1% холатларда бемоцин чақирган пневмонит авж олади ва ўпка фибрози ривожланиши ва ўлимга олиб келади.
Бемоцин билан боғлиқ гипотония, хотирани ёмонлашиши, иситма, қалтираш ва ҳансирашни ўз ичига олувчи жиддий ножўя реакциялар (анафилакция каби) ҳақида лимфомаси бўлган тахминан 1% пациентларда хабар берилган.
Бу реакциялар биринчи ёки иккинчи дозадан кейин ўтиб кетганлиги туфайли, бу дозалардан кейин эҳтиёткорлик билан назорат қилиш зарур ҳисобланади.
Сувчечак (шу жумладан, яқинда ўтказилган ёки касал билан контактдан кейин), ўраб олувчи темиратки ва ўткир инфекцион касалликлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Даволаш жараёнида нафас аъзолари фаолиятини, кўкрак қафаси аъзоларини рентгенологик текшириш, буйрак, жигар фаолиятини назорат қилиш керак.
Бемоцин билан даволанаётган туғруқ ёшидаги аёллар контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак.
Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Дори воситасининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, ательени бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Симптомлари – ножўя самараларни чуқурлашиши.
Даволаш – симптоматик.
Ҳаётий муҳим аъзолар фаолиятини синчковлик билан назорат қилиш.
Рецепт бўйича
Ҳар бир ўрам қуйидагиларни сақлайди 15 бирлик бемоцин сақловчи бир флакон ва 5 мл стерил инекция учун сув сақловчи бир ампула тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан.
2 йил Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.