Бивоксарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5,0 мг моксифлоксацин (моксифлоксацин гидрохлориди шаклида); ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлоридя кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди, борат кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

моксифлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Бивокса

Фармакалогик гуруҳи:

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар. Фторхинолонлар.

Дори шакли:

кўз томчилари

оч яшил сарғиш рангли тиниқ эритма.

Офталмологияда қўлланадиган воситалар. Микробларга қарши воситалар. Фторхинолонлар.

S01AE07

Маҳаллий қўлланганида моксифлоксацинни тизимли сўрилиши юз беради: максимал концентрацияси (Cмах) 2,7 нг/мл ни, АУC катталиги 45 нг соат/мл ни ташкил этади. Ушбу қийматлар моксифлоксацин 400 мг терапевтик дозада перорал қабул қилинганидан кейинги Cмах ва АУC қийматларига нисбатан тахминан 1600 марта ва 1000 мартага кам. Моксифлоксацинни плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 13 соатни ташкил этади.

Препарат моксифлоксацинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган бактериал конъюнктивитларни даволаш учун кўрсатилган.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Препарат конъюнктивага ёки кўзнинг бевосита олдинги камерасига юборилиши керак. Томчилагич ва эритмани микроблар билан ифлосланишини олдини олиш учун томчилагичнинг учини турли юзалар билан контактда бўлишидан сақланиш керак. Эритмани буруннинг шиллиқ қавати орқали, айниқса болаларда, сўрилишини олдини олиш мақсадида кўз ёши бурун йўлини препарат томизилгандан сўнг 2-3 минутга ёпиш керак. Маҳаллий қўллаш учун бир қанча офталмологик препаратлар бир вақтда буюрилганида уларни қўллаш ўртасидаги танаффус камида 5 минут бўлиши керак. Кўз суртмаларини охирида қўллаш керак. Катталар ва 1 ёшдан ошган болаларга Бивокса препарати шикастланган кўзга 1 томчидан кунига 3 марта томизилади. Одатда кўзнинг ҳолатини яхшиланиши 5 кундан кейин кузатилади, даволашни навбатдаги 2-3 кун давомида давом эттириш керак. Агар 5 кун давомида ҳолатини яхшиланиши кузатилмаса, ташхис ва/ёки даволаш қайта кўриб чиқилиши керак. Даволашнинг давомийлиги шикастланган кўзнинг оғирлик даражаси, шунингдек касалликнинг клиник ҳамда бактериологик кечишига боғлиқ.

Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача); учраш тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Қон ва лимфа тизими томонидан: кам ҳолларда – гемоглобинни пасайиши. Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – ўта юқори сезувчанлик. Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи; кам ҳолларда – парестезия; учраш тезлиги номаълум – бош айланиши. Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез – кўзда оғриқ, кўзни таъсирланиши; тез-тез эмас – нуқтали кератит, кўзни қуриши, конъюнктивага қон қуйилиши, кўз гиперемияси, кўзни қичишиши, қовоқларни шиши, кўзда дискомфорт ҳисси; кам ҳолларда – шох парда эпителийсини шикастланиши, шох пардани шикастланиши, конъюнктивит, блефарит, кўзни шиши, конъюнктивани шиши, кўришни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигини пасайиши, астенопия, қовоқ эритемаси; учраш тезлиги номаълум – эндофталмит, ярали кератит, шох парда эрозияси, шох пардани юпқалашиши, кўз ички босимини ошиши, шох пардани хиралашиши, шох пардада инфилтрат, шох пардада чўкма ҳосил бўлиши, кўз аллергияси, кератит, шох пардани шиши, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёши ажралишини кучайиши, кўздан ажралма ажралиши, кўзда ёд жисм борлиги ҳисси. Юрак томонидан: учраш тезлиги номаълум – юрак уришини тезлашиши. Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – бурунда дискомфорт ҳисси, ҳалқум-хиқилдоқ оғриғи, томоқда ёд жисм борлиги ҳисси; учраш тезлиги номаълум – ҳансираш. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас – дисгевзия; кам ҳолларда – қусиш; учраш тезлиги номаълум – кўнгил айниши. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – аланинаминотрансфераза ва гаммаглутамилтрансферазанинг даражасини ошиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – эритема, тошма, қичишиш, эшакеми.

Препаратнинг компонентларига ёки фторхинолонлар гуруҳининг бошқа дори воситаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Маҳаллий қўлланганидан сўнг моксифлоксациннинг тизимли концентрацияси паст бўлганлиги учун дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган.

Хинолон қаторининг тизимли препаратлари қўлланган пациентларда баъзида биринчи дозаси қабул қилинган заҳоти оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилакция) кузатилган. Бивоксага аллергик реакция пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Антибиотикни узоқ муддат қўллаш сезгир бўлмаган микроорганизмлар, шу жумладан замбуруғларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. Суперинфекция ривожланганида препаратни бекор қилиш ва адекват даволашни буюриш керак. Моксифлоксацин тизимли буюрилганида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда ва кортикостероидларни олаётган пациентларда пайларни яллиғланиши ва узилиши юз бериши мумкин. Моксифлоксацин офталмологик қўлланганидан сўнг унинг плазмадаги концентрацияси ичга қабул қилингандагига нисбатан анча паст, аммо эҳтиёткорликка риоя қилиш керак ва пайларни яллиғланишини биринчи белгилари пайдо бўлганида Бивокса препарати билан даволаш тўхтатилиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида Бивокса препаратини она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 1 ёшгача бўлган болаларда моксифлоксацин кўз томчиларини қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат томизилгандан кейин кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқотадиган пациентлар диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.

Препаратнинг ортиқча миқдори кўзга тушганида кўзни илиқ сув билан ювиш тавсия этилади. Препарат бехосдан ичга қабул қилинганида дозани ошириб юборилиши симптомларини пайдо бўлиши эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

Кўз томчилари 5 мл дан тиқин томчилагич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган, бураладиган ҳимоя қопқоқли пластик флаконда. Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.