Бисолрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: қаҳрабо кислотаси – 0,2 г, натрий хлориди – 0,62 г, калий хлориди – 0,03г, калций хлориди – 0,0082 г, магний хлориди – 0,01 г, натрий гидрокарбонати – 0,3 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

қаҳрабо кислотаси. натрий хлориди, калий хлориди, калций хлорид. магний хлориди. натрий гидрокарбонати.

Препаратнинг савдо номи:

Бисол

Фармакалогик гуруҳи:

Тузли эритмалар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ рангсиз эритма.

Тузли эритмалар.

V05V

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлар (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейин, меъда – ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишлар (операция вақтидаги гипотоник, меъда – ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади. Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 млдан суткада бир марта буюрилади. Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун: 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади. Темир танқислиги анемиясида: асосий даволаш фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан – кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препарат алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятининг декомпенсациясида, ўпка шишида ва шунга ўҳшашларда), ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларда қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), пациентга бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмаларни юбориш зарурати туғулганда, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланилмайди.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакция пайдо бўлиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин. Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин! Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳарорартда сақлансин. Стерил. Вена ичига. Фақат бир маротабалик қўллаш учун! Музлатилмасин! Иситилмасин!

Препаратни дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

Рецепт буйича

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ёки 250 мл дан флаконларда.

3 йил.