Бисакодил РГ rasmini ko'rish

Таркиби:

таъсир этувчи модда: бисакодил – 5,0 мг. ядронинг ёрдамчи моддалари: картошка крахмали, лактоза моногидрати, микрокристаллик целлюлоза, поливинилпирролидон, талк, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Бисакодил

Препаратнинг савдо номи:

Бисакодил-РГ

Фармакалогик гуруҳи:

Сурги воситалари.

Дори шакли:

Ичакда эрувчан кобик билан копланган таблеткалар.

Оч-сариқ рангдан сариқ-лимон ранглигача бўлган иккиёқлама қавариқ юзали қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Сурги воситалари.

Препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган.

Гипотоник ва атоник қабзиятлар (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғуруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, орқа тешик ёриқлари). Жарроҳлик операцияларга, инструментал ва ренгенологик текширувларга пациентни тайёрлашда қўлланади.

Ичга, уйқудан олдин ёки нонуштадан 30 минут олдин, катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга – 5-15 мг (1-3 таблетка); 2-12 ёшли болаларга – 5 мг (1 таблетка) ва 12 ёшдан катталарга 5-10 мг (1-2 таблетка) буюрилади. Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги сув билан бирга ютилади. Оператив аралашувга ёки диагностик текширувларга тайёрлашда – 10 мг дан (2 таблетка) операция ёки текшириш олдидан тунга буюрилади.

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, сув-электролит алмашинувини бузилишлари, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал босимини пасайиши), қоринда оғриқ, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, бачадондан қон кетишлари, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 2-6 ёшгача бўлган болалар.

Антацидлар билан бирга қўллаш унинг қобиғини барвақт эришига ва меъда ва 12 бармоқ ичакни таъсирланишига олиб келиши мумкин. Сут ва ишқорий минерал сув билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Курук, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Белгилари: диарея, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, йўғон ичак атонияси, қоринда спазмлар, калий ва бошқа микроэлементларни клиник аҳамиятли йўқотилиши. Даволаш: симптоматик.

Рецепциз

Ичакда эрувчан кобик билан копланган таблеткалар, 5 мг дан контур уяли ўрамларда.

3 йил.