Биолектра Магнезиум форте rasmini ko'rish

Таркиби:

1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда:  403,0-435,2 мг магний оксиди (243 мг магнийга тўғри келади), ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий гидрокарбонати, сувсиз натрий карбонат, калий гидрокарбонати, олма кислотаси, маннит, гуруч крахмали, лимонли “МН” Е143 ароматизатори, натрий цикламати, натрий хлориди, натрий сахарини, симетикон. 1 вишилловчи  таблетка 0,01 НБ тенг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний оксиди

Препаратнинг савдо номи:

Биолектра Магнезиум форте

Фармакалогик гуруҳи:

магний препаратлари.

Дори шакли:

вишилловчи таблеткалар

думалоқ, оқ яссицилиндрик, шикастланишларсиз силлиқ юзали, бир томонида  “Биолеcтра” босиб туширилган ёзуви бор таблеткалар.

магний препаратлари.

A12S S10.

Организмда магнийни танқислигини даволаш ва олдини олиш, мушак фаолияти томонидан бузилишлар сабаб бўлган ҳолларда (нейромушак бузилишлари, тиришишлар) сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, таъсирчанлик, миалгия, жадал жисмоний ва ақлий юкламаларда, ҳомиладорликда қўлланади. Узоқ вақт чекиш ва алкоголни суиистеъмол қилиш натижасида пайдо бўлган гипомагниемияда, сурги воситаларини узоқ қўллаганда, контрацептив воситаларни, айрим диуретикларни ёки мунтазам гипергликемияли ёки осмотик диурезли қандли диабети бўлган беморларда қўлланади.

Биолектра Магнезиум фортенинг дозаси организмда магнийнинг танқислик даражасига боғлиқ. Ўртача суткалик дозаси 1-2 вишилловчи таблеткалар (243-486 мг магний ионлари = 10-20 ммол) ни ташкил қилади. Биолектра Магнезиум форте учун доза бўйича қуйидаги тавсиялар мавжуд: 6 ёшдан катта болаларга: 1 вишилловчи  таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади. Ўсмирларга ва катталарга: 1 вишилловчи  таблеткадан кунига 1-2 марта. Оғир магний танқислигида шифокор назорати остида Биолектра Магнезиум фортени юқорироқ дозалари буюрилиши мумкин. 1 вишилловчи таблетка бир стакан сувда эритилади, тайёр бўлган эритмани ичиш керак. Даволаш давомийлиги организмда магний танқислиги асосидаги сабабларга боғлиқдир. Магнийни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилиш шифокор кузатуви остида амалга оширилиши керак.

Ножўя самаралар тез-тезлигини аниқлаш учун қуйидаги мезонлар инобатга олинади: Жуда тез-тез (≥1/10) Тез-тез (≥1/100 – <1/10) Тез-тез эмас (≥1/1 000 – <1/100) Кам ҳолларда (≥1/10 000 – <1/1 000) Жуда кам ҳолларда (<1/10 000) Номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди). Юқорироқ дозаларда хавфли бўлмаган ва дозани камайтиргандан кейин ўтиб кетадиган ич кетиши кузатилиши мумкин. Биолектра Магнезиум фортени юқори дозаларда узоқ қабул қилганда толиқиш ҳисси ривожланиши мумкин. Бундай ҳолларда шифокор клиник ва кимёвий тахлил усуллари ёрдамида магнийни кейинчалик қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак.

Темир, натрий фториди ёки тетрациклинни бир вақтда қўлланганда темирни, натрий фторидни, тетрациклинни ва магнийни ўзлаштирилиши бузилиши мумкин. Бундай холатларда Биолектра магнезиум форте препаратини ва темир, фторид натрий, тетрациклин препаратларини қабул қилиш орасида 3-4 соат интервалга риоя қилиш керак. Алюмин сақловчи препаратларни (масалан, антацид воситалар) бир вақтда қабул қилганда алюмин сўрилиши ошиши мумкин. Номутаносиблик Номаълум.

1 вишилловчи таблетка 7,35 ммол (169 мг) натрий сақлайди. Буни натрийни кам сақловчи парҳезга риоя қилувчи шахсларга инобатга олиш керак (натрийни кам сақловчи/ош тузи). 1 вишилловчи таблетка 7,35 ммол (169 мг) калий сақлайди. Буни жигар фаолияти сусайган пациентларга, шунингдек калийни кам сақловчи парҳездаги пациентларга инобатга олиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препаратни қўллашдаги хавфи йўқ.

Оригинал ўрамида, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Магний тузларини ичга қабул қилганда гипермагнезиемия фақат буйрак етишмовчилигида пайдо бўлади. Бундай беморларга магний тузларини қабул қилиш мумкин эмас. Интоксикация симптомлари Магнийни юқори қонцентрациялари мушак скелетларини бўшашини чақиради (қон плазмасида магний концентрацияси 5,5 ммол/л дан юқори). Янада юқорироқ магний ионлари концентрацияси (10-20 ммол/л) юракда ўтказувчанлик даврини узайтиради, ундан хам юқорироқ концентрациялари диастолада юрак тўхташига олиб келади. Интоксикациясини даволаш Калцийни вена ичига дархол юбориш таърифланган симптомларни бартараф қилишга олиб келади, чунки ушбу ионлар ўртасида антагонизм мавжуд.

Рецепциз берилади

Вишилловчи таблеткалар № 10. 10 вишилловчи таблеткадан тубада, 1 тубадан йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.