Биожен ЛИК

Таркиби:

фаол ингридиентлар: Она асалари сути – 20 мг; Женшен экстракти – 40мг; Ўстирилган буғдой майсаси ёғи – 50 мг; Сафлор ёғи – 30 мг; Л-Аргинин – 20 мг; Л-Лизин – 20 мг; Деанол битартрати – 25 мг; Соя лецитини – 90 мг; Метионин – 74 мкг; Бутилланган гидрокситолуен – 1 мг; Гул чанги – 25 мг. Витаминлар: А витамин палмитати – 5000 ХБ; Д3 витамини (холекалциферол) – 400 ХБ; Е витамини – 180 мг; Биотин – 0,2 мг; В1 витамини – 15 мг; В2 витамини – 5 мг; В6 витамини – 4 мг; В12 витамини – 15 мг; Никотинамид – 20 мг; Аскорбин кислотаси – 150 мг; Фолат кислотаси – 0,5 мг; Калций пантотенати – 10 мг; Орат кислотаси – 10 мг. Макроэлементлар: Калий – 8 мг; Калций – 50 мг; Фосфор – 38,71.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аминокислоталар ва ўсимлик компонентларини сақловчи витаминлар ва минераллар мажмуаси.

Препаратнинг савдо номи:

Биожен-ЛИК

Фармакалогик гуруҳи:

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи воситалар.

Дори шакли:

капсулалар.

бўйлама чоки бўлган узунчоқ шаклли, бинафша рангли, ванил таъмли силлиқ юмшоқ желатин капсула, жигарранг рангли пастасимон масса сақлайди.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи воситалар.

A11A

– катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда; – ақлий ва жисмоний иш қобилиятининг пасайиши, холсизлик, диққатни жамлаш қобилиятини пасайишида; – соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, шу жумладан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин; – турлича ривожланган анемияда; – спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун; – стресс оқибатларини олдини олиш учун; – аёллардаги климактерик даврда; – эркаклар импотенциясида; – жинсий астения ва бепуштликда; – жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган талаб юқори бўлганида; – парҳезга қатъий риоя қилувчи шахслар учун; – мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда;| – сочларни тўкилиши ва синувчанлигида; – неврозлар, қандли диабет, буғимларни яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда; – организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Кунига ёки кунора бир капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади. Тавсия этилган даволаш курси 2-3 хафтани ташкил этади. Бошқа холатларда шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш керак.

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари кам ривожланади. Айрим холларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми) намоён бўлиши мумкин. Оғир даражадаги ножўя реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга; – 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Хозирги кунгача Биожен-ЛИК препаратини бошқа дори воситалари билан клиник ахамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Бошқа витамин ва минерал препаратлари билан бир вақтда буюрилмайди.

Биожен-ЛИК препаратини куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Биожен-ЛИК препаратини хомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар бундай даволашни ўтказиш зарур бўлса, у холда қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Биожен-ЛИК препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш холлари кузатилмаган. Дозаси тасодифан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Биожен-ЛИК препаратини таркибига кирувчи компонентлар (айникса ёғда эрувчан витаминлар ва темир) нинг организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.