БИЛОБИЛ фортерецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 80 мг Гинкго билоба Л баргларининг (Гинкго барглари) экстракти (35-67:1), бу қуйидагиларга мувофиқ келади: 17,6-21,6 мг флавон гликозидлари кўринишидаги флавоноидлар,2,24-2,72 мг А, В, с гинкголидлари ва2,08-2,56 мг билобалид, экстрагент – ацетон 60% в/в. ёрдамчи моддалар: кукунлаш билан қуритилган суюқ глюкоза, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, талк, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати, капсула қобиғи: темир (ИИ,ИИИ) оксиди, темир (ИИИ) оксиди, титан диоксиди, азорубин бўёвчиси (Е122), желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Гинкго Билоба баргларининг қуруқ экстракти

Препаратнинг савдо номи:

БИЛОБИЛ форте

Фармакалогик гуруҳи:

ўсимликлардан олинган ангиопротектор восита.

Дори шакли:

капсулалар

пушти рангли капсула. Капсула ичида тўқроқ рангли кўринарли заррачали очдан тўқ-жигарранггача бўлган кукун сақланади. Қумоқлар бўлишига йўл қўйилади.

ўсимликлардан олинган ангиопротектор восита.

N06DX02.

Диққатни пасайиши, хотирани сусайиши, интеллектуал қобилиятларни пасайиши, қўрқув, хавотирлик, уйқуни бузилиши билан кечувчи турли этиологияли дисциркулятор энцефалопатия (импульс, бош мия жароҳати, кексалик ёши);периферик қон айланиши ва микроциркуляцияни бузилиши (шу жумладан, оёқлар артериопатияси), Рейно синдроми;нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларда шанғиллаш, гипоакузия);сариқ доғни кексалик давридаги дегенерацияси;диабетик ретинопатияда қўлланади.

Препарат 1 капсуладан кунига 2 марта (эрталаб ва кечқурун) ичга буюрилади. Капсулаларни оз миқдордаги сув билан қабул қилиш керак. Даволаш курси камида 3 ойни ташкил қилади. Яхшиланишнинг биринчи белгилари одатда 1 ойдан кейин намоён бўлади. Шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин такрорий курсни ўтказиш мумкин.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш), меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиши (диспепсия), бош оғриғи.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, қон ивишини пасайиши, эрозив гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишлари, ўткир миокард инфаркти, артериал гипотензия, болалар, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ацетилсалицил кислотаси ёки антикоагулянтларни доимий равишда қабул қиладиган пациентларга Билобил® форте препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Билобил® фортени ҳомиладорлик ва эмизиш даврида буюриш тавсия этилмайди. Билобил® форте капсулаларни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш мумкин. Билобил® форте капсулаларни алкоголли ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Билобил® форте препаратининг дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида ҳозирги вақтгача хабар берилмаган.

Шифокор рецептисиз

80 мг дан капсулалар, 10 капсуладан блистерда. 2 ёки 6 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.