Бикотрим rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: сулфаметоксазол – 200 мг, триметоприм – 40 мг; ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, аспартам, сукроза, натрий кармеллозаси, полисорбат 80, ментол, банан эссенцияси хушбўйи, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ко-тримоксазол (сулфаметоксазол+триметоприм)

Препаратнинг савдо номи:

Бикотрим

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий микробларга қарши препарат.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия [болалар учун] 240 мг/5 мл

оқ ёки деярли оқ рангли, мева ҳидли суспензия.

мажмуавий микробларга қарши препарат.

J01EE01.

Перорал қабул қилинганида сўрилиши – 90%. Цмах – 1-4 соат. Бир марта қабул қилинганидан кейин терапевтик концентрациясининг даражаси 7 соат сақланади. Организмда яхши тақсимланади. ГEТ, йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади. Ўпкаларда ва сийдикда плазмадаги миқдоридан ошиқ концентрацияларни ҳосил қилади. Бронхиал секретида, қин ажралмаларида, простата безининг секрети ва тўқимасида, ўрта қулоқ суюқлигида (унинг яллиғланишида), орқа мия суюқлигида, сафрода, суякларда, сўлакда, кўзнинг сувли намлигида, кўкрак сутида, интерстициал суюқлигида кам даражада тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – сулфаметоксазолнинг – 66%, триметопримнинг – 45%. Сулфаметоксазол кўпроқ даражада ацетилланган ҳосилаларини ҳосил қилиб метаболланади. Метаболитлари микробларга қарши фаолликка эга эмас. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (80% 72 соат давомида) ва ўзгармаган ҳолда (20% сулфаметоксазол, 50% триметоприм), оз миқдорда – ичак орқали чиқарилади. Сулфаметоксазолнинг Т1/2 – 9-11 соат, триметопримнинг – 10-12 соат болаларда – сезиларли кам ва ёшга боғлиқ; 1 ёшгача – 7-8 соат, 1-10 ёшгача – 5-6 соат; кекса ва буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда Т1/2 ошади.

Сийдик жинсий аъзоларининг инфекциялари: уретрит, цистит, пиелит, пиелонефрит, простатит, эпидидимит, гонорея (эркаклар ва аёллар), юмшоқ шанкр, венерик гранулёма, чов гранулемаси;нафас йўлларининг инфекциялари: бронхит (ўткир ва сурункали), бронхоэктатик касаллик, крупоз пневмония, бронхопневмония, пневмоцист пневмония;ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: ўрта отит, синусит, ларингит, ангина; скарлатина;меъда-ичак йўлларининг инфекциялари: қорин тифи, паратиф, салмонелла ташувчилик, вабо, дизентерия, холецистит, холангит, Эсчеричиа cоли нинг энтеротоксик штаммлари чақирган гастроэнтеритлар;тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари: хуснбузар, фурункулез, пиодермия, жароҳат инфекциялари;остеомиелит (ўткир ва сурункали) ва бошқа остеоартрикуляр инфекциялар, бруцеллез (ўткир), Жанубий Америка бластомикози, безгак (Пласмодиум фалcипарум), токсоплазмоз (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

Асоратланмаган инфекцияларда буюрилади: 8 ҳафталикдан 5 ойликкача бўлган болаларга – 2,5 мл суспензияни суткада 2 марта; 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл суспензия суткада 2 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 10 мл суспензия суткада 2 марта.

Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, алоҳида ҳолларда – асептик менингит, депрессия, апатия, тремор, периферик неврит. Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ўпка инфилтратлари. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши, диарея, гастрит, қорин оғриғи, глоссит, стоматит, холестаз, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, гепатонекроз, сохтамембраноз энтероколит. Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, агранулоцитоз, мегалобласт анемия. Сийдик чиқариш тизими томонидан: полиурия, интерстициал нефрит, буйраклар фаолиятини бузилиши, кристаллурия, гематурия, мочевина концентрацияси ошиши, гиперкреатининемия, олигурия ва анурия билан бўлган токсик нефропатия. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, миалгия. Аллергик реакциялар: қичишиш, фотосенсибилизация, тошма, кўпшаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), эксфолиатив дерматит, аллергик миокардит, тана ҳароратини ошиши, ангионевротик шиши, склерани қизариши. Маҳаллий реакциялар: тромбофлебрит (венопункция қилиш жойида), юбориш жойида оғриқ. Бошқалар: гипогликемия.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан сулфаниламидларга), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, апластик анемия, В12 танқислиги анемияси, агранулоцитоз лейкопения, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, ҳомиладорлик, лактация даври, болалардаги гипербилирубинемияда қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги дори воситаси билан фармацевтик мутаносиб: 5% ва 10% ли декстроза в/и инфузия учун, 5% ли левулоза инфузия учун, 0,9% ли НаCл в/и инфузия учун, 0,18% ли НаCл ва 4% ли декстран билан аралашмаси в/и инфузия учун, 6% ли декстран 70 в/и инекция учун 5% ли декстроза ёки 0,9% ли НаCл эритмасида, 10% ли декстран 40 в/и инфузия учун 5% ли декстроза ёки 0,9% ли НаCл эритмасида, инекция учун Рингер эритмаси. Билвосита антикоагулянтларнинг антикоагулянт таъсирини, шунингдек гипогликемик дори воситаси ва метотрексатнинг таъсирини оширади. Фенотоин (унинг Т1/2 39% га узайтиради) ва варфаринни, уларнинг самарасини кучайтириб, жигардаги метаболизми жадаллигини пасайтиради. Перорал концентрациянинг ишончлигини пасайтиради (ичак микрофлорасини сусайтирди ва гормонал бирикмаларнинг ичак-жигар циркуляциясини камайтиради). Рифампицин триметопримнинг Т1/2 ни қисқартиради. Пириметамин ҳафтада 25 мг дан ортиқ дозада металобласт анемияни ривожланиш хавфини оширади. Диуретиклар (кўпинча тиазидлар) тромбоцитопенияни ривожланиш хавфини оширади. Бензокаин, прокаин, прокаинамид самарасини (ва бошқа ДВ, уларнинг гидролизи натижасида ПАБК ҳосил бўлади) камайтиради. Диуретиклар (тиазидлар, фуросемид ва бошқалар) ва перорал гипогликемик ДВ (сулфонилмочевина ҳосилалари) орасида бир томондан ва микробларга қарши сулфониламидлар билан бошқа томондан кесишган аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Фенитоин, барбитуратлар, ПАСК фолат кислотаси танқислигининг кўринишларини кучайтиради. Салицил кислотасининг ҳосилалари таъсирини кучайтиради. Аскорбин кислотаси, гексаметилентетрамин (ва бошқа сийдикни кислотаси томонига силжитувчи дори воситаси) кристаллурия ривожланишининг хавфини оширади. Колестирамин сўрилишини пасайтиради, шунинг учун уни ко-тримоксазолни қабул қилишдан кейин 1 соат ўтгач ёки 4-6 соат олдин қабул қилиш керак. Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситаси, миелосупрессия хавфини оширади.

Препаратни фолат кислотасининг танқислигида, бронхиал астмада, қалқонсимон безининг касалликларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Зич ёпилган флаконда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, онгни хиралашиши. Даволаш: препаратни бекор қилиш, меъдани ювиш, (ҳаддан зиёд юқори доза қабул қилинганидан кейин 2 соатдан кеч эмас), кўп суюқлик ичиш, жадаллаштирилган диурез, фолинат калцийни қабул қилиш (суткада 5-10 мг).

Рецепциз

Ичга қабул қилиш учун суспензия [болалар учун] 60 мл ва 100 мл дан қаҳрабо рангли пластик флаконда, 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.