Бикалутамиднинг фармакологик таъсири қуйидаги ножўя самараларга сабаб бўлиши мумкин: жуда тез-тез (>10%): гинекомастия (ҳатто даволаш тўхтатилганидан кейин ҳам, айниқса препарат узоқ вақт давомида қабул қилинганида сақланиб туриши мумкин), сут безларида оғриқ, “қизиб кетиш” ҳисси;тез-тез (≥1% ва <10%): диарея, кўнгил айниши, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини транзитор ошиши, холестаз ва сариқлик (жигар фаолиятини таърифланган ўзгаришлари кам ҳолларда жиддий ўзгаришлар сифатида баҳоланган, транзитор характерга эга бўлган, препарат билан даволаш давом эттирилганида ёки бекор қилинганида бутунлай йўқолган ёки камайган), қичишиш, астения; препарат 150 мг суткалик дозада қўлланганида – алопеция ёки сочларни ўсишини тикланиши, жинсий мойилликни пасайиши, жинсий фаолиятни бузилиши, тана вазнини ошиши.кам ҳолларда (≥0,1% ва <1%): юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан ангионевротик шиш ва эшакеми, ўпкани интерстициал касалликлари; препарат 150 мг суткалик дозада қўлланганида – қоринда оғриқ, депрессия, диспепсия, гематурия.жуда кам ҳолларда (≥0,01% ва <0,1%): қусиш, терини қуриши (препарат 150 мг суткалик дозада қўлланганида терини қуриши кўпроқ кузатилади), жигар етишмовчилиги (бикалутамидни қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги ишончли даражада аниқланмаган).
Бикалутамид ва ГнРГ аналоглари бир вақтда қўлланганида учраш тез-тезлиги ≥ 1% бўлган қуйидаги ножўя кўринишлар ҳам кузатилиши мумкин (препаратни қабул қилиш билан сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган, келтирилган ножўя самараларнинг баъзилари кекса ёшдаги пациентларда кузатилган): Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак етишмовчилиги.
Меъда-ичак йўллари томонидан: анорекция, оғизни қуриши, диспепсия, қабзият, метеоризм.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, кучли уйқучанлик.
Нафас тизими томонидан: ҳансираш.
Сийдик-таносил тизими томонидан: жинсий дисфункция, никтурия, полиурия.
Қон яратиш тизими томонидан: анемия.
Тери ва унинг ҳосилалари томонидан: алопеция, тери тошмалари, кучли терлаш, гирсутизм.
Бошқалар: қандли диабет, гипергликемия, тана вазнини ошиши ёки камайиши, қоринда оғриқ, кўкракда оғриқ, чаноқ соҳасида оғриқ, эт увишиши.