Бетаверрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: бетагистин дигидрохлориди                                              8 мг                16 мг ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза                                                 42 мг               84 мг лактоза (сут қанди)                                                              34,8 мг           69,6 мг маккажўхори крахмали                                                     19,5 мг             39 мг повидон (поливинилпирролидон)                                   7,3 мг              14,6 мг натрий карбоксиметилкрахмали (примогел)                3,6 мг              7,2 мг талк                                                                                    3,6 мг              7,2 мг коллоид кремний диоксиди (аэросил)                             1,2 мг              2,4 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетагистин

Препаратнинг савдо номи:

Бетавер

Фармакалогик гуруҳи:

бош айланишини бартараф этувчи восита.

Дори шакли:

таблеткалар

яссицилиндрик шаклли фаскали (8 мг доза учун) ва фаска ва рискали (16 мг доза учун) оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

бош айланишини бартараф этувчи восита.

N07CA01.

Тез сўрилади, плазма оқсиллари боғланиши – паст. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига 3 соатдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври 3-4 соатни ташкил қилади. Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида (2-передилсирка кислотаси)          24 соат давомида деярли тўлиқ чиқарилади.

Келиб чиқиши турли бўлган вестибуляр бош айланишини даволаш ва олдини олиш.Бош айланиши ва бош оғриғи, қулоқларда шовқин, эшитишни авж олиб борувчи пасайиши, кўнгил айниши ва қусишни ўз ичига олувчи синдромлар.Менер синдроми/касаллигида қўлланилади.

Ичга, овқат вақтида. Бетавер 8 мг – 1-2 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Бетавер 16 мг – 1/2-1 таблеткадан суткада 3 марта буюрилади. Яхшиланиш одатда даволашнинг бошидаёқ кузатилади, барқарор терапевтик самара икки ҳафталик даволашдан сўнг бошланади ва бир неча ой даволаниш давомида ошиб бориши мумкин. Препаратни қабул қилишнинг давомийлиги шахсий равишда танланади.

Меъда-ичак бузилишлари. Жуда кам ҳолларда тери қопламлари томонидан юқори сезувчанлик реакцияларини (тошма, қичишиш, эшакеми) пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилган; Квинке шиши.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактацияда (маълумотларнинг етишмаслиги сабабли) қўллаш мумкин эмас. Самарадорлиги ва хавфсизлиги тўғрисида етарлича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди. Эҳтиёткорлик билан: меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, бронхиал астма, феохромоцитома. Ушбу беморларни даволаш даврида мунтазам кузатиб туриш керак.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсир ёки номутаносиблик ҳоллари номаълум.

Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Бетавер седатив самарага эга эмас ва ательени бошқариш ёки станок ва механизмларда ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, 640 мг дан юқори дозалар қабул қилинганида тиришишлар пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 8 ва 16 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

4 йил.