Бетаметазон Дарницарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: 1,22 мг бетаметазон валериати; 4 мг цетилпиридин хлориди; Ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, минерал мойи, цитостеарил спирти, динатрий эдетати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетаметазон. цетилпиридин (бетаметҳасоне, сетйлпйридиниум)

Препаратнинг савдо номи:

Бетаметазон-Дарница

Фармакалогик гуруҳи:

Антисептиклар билан мажмуавий фаол кортикостероидлар. Бетаметазон ва антисептиклар.

Дори шакли:

крем

оқ рангли, ҳидсиз, бир хил крем.

Антисептиклар билан мажмуавий фаол кортикостероидлар. Бетаметазон ва антисептиклар.

D07B C01.

Глюкокортикостероидлар билан даволашга сезувчан: экзема (атопик, нумуляр), нейродермит, дерматитлар (контакт, қуёшли, себореяли, эксфолиатив, радиацион, интертригиноз, стаз-дерматит), псориаз (тарқалган псориаздан ташқари), аногенитал ва қариялардаги қичишиш каби дерматозларнинг яллиғланиш кўринишларини камайтириш учун қўлланади.

Препарат сиртга қўлланади. Крем терининг шикастланган юзасига юпқа қават қилиб, ҳолатни оғирлигига қараб, суткада 1-3 марта суртилади. Суртишлар сони шикастланиш даражасига боғлиқ: препаратни енгил даражадаги шикастланишда суткада 1 марта, янада оғирроқ шикастланиш ҳолларида эса препаратни суртиш сонини ошириш лозим. Кўпчилик ҳолатларда самарага эришиш учун препаратни суткада 1-2 марта суртиш етарлидир. Препарат окклюзион боғлов остида қўлланмайди, чунки препаратнинг ножўя таъсири кучайиши мумкин. Препаратни узлуксиз қўллаш 4 ҳафтадан ошмаслиги керак. Агар 2-4 ҳафта давомида даволанганда ҳолат яхшиланмаса ёки ёмонлашса, қайта текширишни ўтказиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш лозим.

Иммун тизими, тери ва тери ости қавати томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, терини ачишиши ва/ёки санчиши ҳисси, иссиқни ҳис қилиш, терини қичишиши, таъсирланиши, қуруқлашиши, ёрилиб кетиши, пластинкасимон ва/ёки ўчоқли қипиқланиши, эритема, телеангиоэктазия, фолликулит, фолликуляр тошмалар, хуснбузарли тошмалар, гипертрихоз, иссиқлик, гипопигментация, розацеясимон (перорал) дерматит, аллергик контакт дерматит, терини дағаллашиши, терини ўзгариши, тери атрофияси, стриялар, иккиламчи инфекция. Эндокрин тизими томонидан: гипоталамо-гипофизар буйрак усти бези тизимининг буйрак усти безини иккиламчи етишмовчилигини ривожланиши билан кечувчи супрессияси, гиперкортицизм белгилари, Иценко-Кушинг синдроми. Глюкокортикостероидларни тизимли қўллаганда учрайдиган ҳар қандай ножўя реакциялар, шу жумладан буйрак усти бези пўстлоғини фаолиятини сусайиши препаратни маҳаллий, айниқса юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганда, окклюзон боғлов остида қўлланганда ва болаларда пайдо бўлиши мумкин. Кортикостероидларни маҳаллий олган болаларга буйрак усти бези пўстлоғи фаолиятини сусайиши, Иценко-Кушинг синдроми, ўсишни секинлашиши, тана вазнини етарли даражада бўлмаслиги ва бош мия ички гипертензияси ҳолатлари кузатилган. Болаларда адренал супрессия симптомлари қон плазмасида ва сийдикда кортизолнинг паст даражасини ва адренокортикотроп гормонларига нисбатан рағбатлантирувчи реакциясини бўлмаслигини ўз ичига олади. Бош мия ички гипертензиясининг кўринишлари бош лиқилдоғини шишишини, бош оғриғини ва кўриш нервининг икки томонлама шишишини ўз ичига олади.

Таъсир этувчи моддага ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; терининг бактериал, вирусли, замбуруғли инфекциялари (шу жумладан оддий ва ўраб олувчи герпес, сувчечак, тери туберкулёзи ва сифилис), вакцинациядан кейинги тери реакциялари, розацеа, розацеясимон (периорал) дерматитда қўллаш мумкин эмас. Препарат офталмологияда қўллаш учун мўлжалланмаган.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ препаратни дори воситаларнинг, хусусан цетилпиридин хлоридининг таъсирини фаолсизлантирадиган сирт таранглик фаоллигига эга моддаларини сақлайдиган дори воситаларнинг маҳаллий қўлланадиган шакллари билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Ёрдамчи моддаларнинг таркибида минерал мойини бўлиши туфайли, препаратни аногенитал соҳада қўллаш латекс презервативларнинг структурасини шикастлаши ва уларни қўллаш ҳавфсизлигини камайтириши мумкин. Бетаметазонни тизимли сўрилишини тахмин қилиш мумкин бўлган ҳолларда, бошқа дори воситалари билан кўп сонли ўзаро таъсирларини эсда тутиш лозим.

Препарат офталмологияда (кўзга, кўз атрофида) қўллаш учун мўлжалланмаган. Препаратни юз терисига узоқ муддат давомида қўллашдан сақланиш лозим. Препаратни юзга яқин соҳада қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва препаратни кўзга ва шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш лозим. Бетаметазонни тизимли сўрилиши туфайли, препаратни окклюзион боғловлар остида ва/ёки терининг катта соҳаларига (юқори дозаларда) ва/ёки узоқ вақт давомида (3-4 ҳафтадан ортиқ) қўлаш тавсия қилинмайди. Маҳаллий кортикостероидларни тизимли сўрилиши, уларнинг дозасига боғлиқ тарзда ошади. Юқори фаолликка эга кортикостероидларни терининг катта соҳаларига шифокорнинг кузатуви остида қўллаш ва вақти–вақти билан пациентнинг ҳолатини мониторинг қилиш лозим, чунки улар гипоталамо–гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайишини (ГГБУТ) чақириши мумкин. ГГБУТ фаолияти, одатда препарат бекор қилинганда тикланади. Алоҳида ҳолларда препаратни бекор қилиш симптомлари ривожланиши мумкин бўлиб, улар тизимли кортикостероидларни қўшимча қўллашни талаб қилади. ГГБУТ сусайиши ривожланган ҳолларда, препаратни суртишлар сонини камайтириш ёки тўхтатиш ва пациентни янада сустроқ таъсирга эга бўлган кортикостероидларга ўтказиш лозим. Терини таъсирланиши ёки юқори сезувчанлик белгилари пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожат қилиш лозим. Замбуруғли ёки бактериал суперинфекцияни ривожланиш ҳолларида қўшимча равишда замбуруғларга қарши ёки антибактериал воситаларни қўллаш зарур. Агар бунда исталган самара тез бошланмаса, кортикостероидларни қўллашни инфекция белгилари йўқ қилингунча тўхтатиш лозим. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Препарат ҳомиладорликнинг И уч ойлиги давомида қўлланмайди. Препаратни фақат ҳомиладорликнинг охирги муддатларида, шу жумладан бўлғуси она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган потенциал хавфдан яққол устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин. Ушбу гуруҳ препаратларни ҳомиладорларга юқори дозаларда узоқ вақт давомида ёки окклюзион боғлов остида қўллаш мумкин эмас. Ҳозирда кортикостероидларни маҳаллий қўлланиши, уларнинг тизимли сўрилиш натижасида кўкрак сутига киришига олиб келиши мумкинлиги номаълум, шунинг учун эмизишни тўхтатиш ёки препаратни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда она учун даволашнинг муҳимлигини ҳисобга олиш зарур. Болалар. Болаларда препаратни қўллаш ҳавфсизлги аниқланмаган, шунинг учун препарат ушбу тоифа пациентларда қўллаш учун мўлжалланмаган. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти Препарат одатда автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда пациентнинг реакция тезлигига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: маҳаллий қўллаш учун кортикостероидларни ҳаддан зиёд ёки узоқ қўллаш гипофизар-буйрак усти бези фаолиятини сусайишини чақириши мумкин, бу иккиламчи буйрак усти бези етишмовчилигига ва гиперкортицизм симптомларини, шу жумладан Иценко-Кушинг синдромини пайдо бўлишига олиб келади. Гиперкортицизмни ўткир сипмтомлари одатда қайтувчандир. Даволаш: симптоматик терапия, зарурат бўлганида электролит мувозанатини мувофиқлаштиришни ўтказиш лозим. Сурункали токсик таъсир кўрсатган ҳолатларда препаратни аста-секин бекор қилиш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича Улашиш: 3 108 Виеwс

15 г дан ёки 30 г дан тубада; 1 тубадан қутида.

2 йил.