Бетамаксрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 50 мг, 100 мг ёки 200 мг сулпирид; ёрдамчи моддалар: ядроси: повидон, магний стеарати, кросповидон, маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза; қобиғи: 33Г28707 оқ Опадрай бўёғи (гипромеллоза (Е 464), лактоза моногидрати, макрогол 3000, титан диоксиди (Е 171), триацетин), карнауб муми.

Тасир этувчи модда(ХПН):

сулпирид (сулпиридум)

Препаратнинг савдо номи:

Бетамакс

Фармакалогик гуруҳи:

антипсихотик воситалар. бензамид ҳосилалари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ ёки деярли оқ рангли, плёнка қобиқ билан қопланган думалоқ икки томонлама қавариқ таблеткалар. Синдирилган жой оқ рангда.

антипсихотик воситалар. бензамид ҳосилалари.

N05AL01.

Сулпирид овқат ҳазм қилиш йўлидан нисбатан секин сўрилади ва 3 соатдан кейин қонда максимал концентрациясига эришилади. Сулпирид препаратлари учун паст биокираолишлик хос бўлиб, у юборилган дозанинг тахминан 30% ни ташкил этади. Препаратнинг фақат 40% га яқини плазма оқсиллари билан боғланади, шу сабабли бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирининг хавфи паст даражада бўлади. Сулпирид тўқималарда яхши тақсимланади, плацента тўсиғи орқали ўтади, она сутига ўтади, шунингдек цереброспинал суюқликда чекланган миқдорда учрайди. Сулпириднинг организмдан ярим чиқарилиш даври 7-9 соатни ташкил этади. У жигарда кучсиз метаболизмга учрайди, фаол метаболитлари йўқ. Препарат асосан буйрак орқали гломеруляр февральация натижасида организмдан чиқарилади. Препаратнинг сўрилмаган қисми ўзгармаган ҳолда ахлат билан чиқарилади. Буйрак фаолияти сусайган пациентларда сулпиридни организмдан чиқарилиши секинлашади.

Шизофренияда қўлланилади.

Таблеткани бутунлигича ютиб ичга қабул қилинади. Дозаларни, касалликнинг характери ва симптомларга қараб, пациентнинг ёши, тана вазни ва умумий ҳолатини эътиборга олган ҳолда шахсий равишда танланади. Катталар ва 14 ёшдан катта болалар Тавсия этиладиган бошланғич доза кунига икки марта 200-400 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида дозани ошириш мумкин. Дори воситасининг максимал дозаси қуйидаги устувор симптомларга боғлиқ: позитив симптомлар (галлюцинациялар, мания, фикрлаш қобилияти ва хулқнинг бузилиши) мавжуд бўлган тақдирда дозани кунига 2,4 г гача ошириш мумкин,негатив симптомлар (эмоцияларни намоён бўлишини етишмовчилиги, алогия, мотивация ва ташаббус етишмовчилиги, апатия, депрессия ва ижтимоий яккаланиш (изоляция) мавжуд бўлган тақдирда доза кунига 800 мг гача оширилади. Охирги марта дозани соат 16.00 дан кечикмай қабул қилиш тавсия этилади, чунки дорининг рағбатлантирувчи таъсири уйқуни бузилишини келтириб чиқариши мумкин. Педиатрик популяция Препаратни 14 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тажрибаси чекланган, шунинг учун ушбу ёшдаги гуруҳда сулпирид қўлланилмайди. Кекса ёшдаги инсонлар Даволашни кичик дозалар билан бошлаш лозим ва уларни босқичма-босқич ошириш лозим. Жигар етишмовчилиги  бўлган пациентлар Дорининг дозасини пациентнинг индивидуал жавоб реакциясига қараб танлаш керак. Буйрак етишмовчилги  бўлган пациентлар Узоқ муддатли даволаш ўтказилганида сулпириднинг суткалик дозасини креатинин клиренси катталигига мувофиқ камайтирилади. Креатининг клиренсиОдатдаги суткалик дозасидан фоизлар30-60 мл/мин70%10-30 мл/мин50%<10 мл/мин34% Агар Сиз препаратни навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дарҳол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнига икки баравар дозани қабул қилманг. Препаратни қабул қилишни шифокор тавсияларига мувофиқ давом эттиринг.

Қуйида санаб ўтилган ножўя таъсирлар аъзолар тизими таснифи маълумотлар базаси ва МедДРА частотаси бўйича таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас).

Препаратнинг фаол моддаси ёки препаратнинг исталган ёрдамчи моддасига юқори сезувчанлик;феохромоцитома;ўткир порфирия;марказий нерв тизими (МНТ) ни сусайиши;коматоз ҳолатлар;суяк кўмигини сусайиши;пролактинга боғлиқ шишлар, масалан гипофиз пролактиномаси ва кўкрак бези раки;ҳомиладорлик ва лактация даври.14 ёшгача бўлган болаларда;дофаминергик паркинсонизмга қарши воситаларни бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Сулпириднинг рағбатлантирувчи ва фаоллаштирувчи таъсири туфайли, уни гипомания ва мания белгилари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат шизофрения билан хасталанган пациентларда баъзида психотик бузилишларни зўрайишини чақириши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик чораларига риоя қилишлари керак, чунки препаратнинг 95 % гача миқдори буйрак орқали чиқарилади. Ушбу пациентларга сулпириднинг дозасини пасайтириш тавсия этилади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаралсин). Экстрапирамид синдроми юзага келиши тўғрисида маълумотлар мавжуд (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаралсин). Ушбу ҳолатда дозага тузатиш киритишни амалга ошириш учун шифокорни хабардор қилиш лозим. Сулпиридни қўллаш хавфли нейролептик синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Ушбу ҳолатда барча антипсихотик воситалар қабул қилишни бекор қилиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сулпириднинг таъсирлари дозага боғлиқдир, шунинг учун тавсия этилаётган дозаларни, айниқса неврозлар ва психомотор бузилишларда дозаларни оширмаслик муҳим. Болалар ва кекса ёшдаги инсонларда ножўя реакциялар юзага келиши хавфи юқорироқ бўлади. Сулпирид кўнгил айнишини камайтириши ва қусиш рефлексини сусайтириши туфайли, у интоксикация (шу жумладан юрак гликозидлари, масалан, ангишвонагул препаратлари билан заҳарланиш), ичак тутилиши ва бош мия ўсмалари симптомларини яшириши мумкин. Сулпиридни бошқа антипсихотик воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим. Юрак қоринчалари аритмиялари ривожланиши хавфини оширадиган дори  воситалари билан бир вақтда қўлланилганида мунтазам ЭКГ назорати тавсия этилади. ҚТ интервалини узайиши Сулпирид ҚТ интервали узайишини келтириб чиқаради. Ушбу юрак қоринчалари оғир аритмиялари (масалан, торсадес де поинтес) хавфини потенцияловчи самара брадикардия, гипокалиемия, ҚТ интервалини туғма ёки ортирилган узайиши ҳолатларида кучаяди. Даволаниш бошланишидан олдин қуйидаги хавф омилларининг бирортаси, масалан қуйидагилар: брадикардия (юракни минутига 55 тадан кам уриши),гипокалиемия;ҚТ интервални туғма узайиши,брадикардия (минутига 55 тадан кам юрак уриши), гипокалиемия, юрак ички ўтказувчанлигини бузилиши ёки ҚТ интервални узайишини келтириб чиқариши мумкин бўлган дори воситалари билан бир вақтда даволаш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Даволаш бошланишидан олдин, шунингдек дорининг дозасини оширишда электрокардиографияни (ЭКГ) ўтказган афзал. Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида қонда калий миқдорини назорат қилиш лозим. Деменцияси бўлган  кекса ёшдаги инсонларда юқори ўлим ҳолати Ўтказилган иккита катта тадқиқот маълумотлари деменцияси бўлган, антипсихотик препаратларни қўллаган кекса ёшдаги инсонларда уларни қўлламаганларига нисбатан юқори ўлим ҳолати хавфи юқори эканлигидан далолат берган. Хавф катталигини аниқ белгилаш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас. Юқори хавф сабаби ҳам номаълум. Веноз тромбоэмболия хавфи Антипсихотик воситаларни қўллаш оқибатида веноз тромбоэмболия (ВТE) ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар олинган. Антипсихотик воситалар билан даволанадиган пациентларда кўпинча ВТE хавфининг ортирилган омиллари бўлиши мумкин. Шу сабабли сулпирид билан даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида ВТE хавфининг барча мумкин бўлган омиллари аниқланиши ҳамда профилактик чора – тадбирлари ўтказилиши лозим.

Номаълум: янги туғилган чақалоқларда дорини бекор қилиш синдроми.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда қуруқ жойда сақлансин.

Бир марталик токсик дозаси 1 дан 16 г гача оралиқда бўлади, бироқ 16 г ли доза қўлланилганида ўлим ҳолатлари тўғрисида хабарлар йўқ.. Дозани ошириб юборилиши симптомлари дозага боғлиқ. 1-3 г ли бир марталик доза қўлланилганидан кейин безовталаниш, онгни бузилиши, камроқ ҳолларда экстрапирамид симптомлар кузатилган. 3-7 г ли дозалар қўлланилганида қўзғалувчанлик, адаштириш ва экстрапирамид симптомлар пайдо бўлиши мумкин. 7 г дан юқори дозалар қўлланилганида юқорида қайд этиб ўтилган симптомлар, гипотензия ва кома ҳолати рўй бериши мумкин. Даволаш Специфик антидоти йўқ.. Симптоматик даволаш амалга оширилади. Дозани ошириб юборилганида зудлик билан меъдани ювиш лоозим. Сўрилган дорини организмдан чиқариш учун сийдикнинг ишқорий реакциясини таъминлаш ва диурезни рағбатлантириш зарур. Паркинсонизмга қарши воситалар юборилади. Нафас олишни ва юрак фаолиятини (ҚТ интервали узайиши хавфи) назорат қилиш лозим. Сулпиридни гемодиализ ёрдамида қисман организмдан чиқариш мумкин.

Рецепт бўйича

30 таблеткадан босиб ёпиладиган қопқоқчали ва биринчи очилиши назоратли, пластмассадан тайёрланган флаконда. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.