Бетагисрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 16 мг бетагистин дигидрохлориди; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маннит (Е 421), тимон кислотаси моногидрати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бетагистин дигидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Бетагис

Фармакалогик гуруҳи:

вестибуляр бузилишларни даволаш учун восита.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, рискали, оқ ёки деярли оқ рангли таблеткалар.

вестибуляр бузилишларни даволаш учун восита.

N07CA01.

Сўрилиши. Бетагистин ичга қабул қилинганда овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 100% га етади. Бетагистин сўрилгандан кейин 2-пиридилсирка кислотаси (фармакологик фаолликка эга эмас) метаболитини ҳосил қилиб тез ва деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Қон плазмасидаги бетагистиннинг концентрацияси даражаси жуда паст, шунинг учун барча фармакокинетик таҳлиллар плазмада ва сийдикда 2-пиридилсирка кислотасини метаболитининг концентрациясини аниқлаш орқали амалга оширилади. Бетагистин ичга қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги (ва сийдикдаги) 2-пиридилсирка кислотасининг максимал концентрацияси қўллагандан кейин 1 соат ўтгач аниқланади ва тахминан 3-4 соатлик ярим чиқарилиш даври билан камаяди. Овқат билан бирга қабул қилинганда препаратнинг максимал концентрацияси (Смах) оч қоринга қабул қилингандагига қараганда пастроқ. Бунда бетагистинни тўлиқ сўрилиши иккила ҳолатда бир хил, бу овқат қабул қилиш препаратнинг фақат сўрилиш тезлигини секинлаштириши кўрсатади. Тақсимланиши. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланадиган бетагистиннинг фоизи 5% дан камроқни ташкил этади. Чиқарилиши. 2-пиридилсирка кислотаси организмдан сийдик билан чиқарилади. 8-48 мг доза препарат қабул қилингандан кейин дастлабки дозанинг тахминан 85% сийдикда аниқланади. Бетагистинни буйраклар орқали ёки ахлат билан чиқарилиши аҳамияциз ҳисобланади. Пропорционаллик. 8-48 мг препарат перорал қабул қилинганда тикланиш тезлиги доимий бўлиб қолади, бу бетагистиннинг фармакокинетикаси пропорционал эканлигини кўрсатади ва амалдаги метаболик йўл тўйинмаган деган тахмин қилиш имконини беради.

Учта асосий симптомлар: баъзида кўнгил айнаши ва қусиш билан кечувчи бош айланиши;эшитишни пасайиши (карлик);қулоқларни шанғиллаши билан характерланувчи Менер касаллиги ва синдроми. Турли сабаблар оқибатида вестибуляр бош айланишини симптоматик даволашда қўлланилади.

Бетагис таблеткалари овқат вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Препаратнинг дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги, ҳар бир пациент учун кўрсатмалар ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб, шахсий равишда белгиланади. Курслик даволашда катталарга одатда суткада 24 мг дан 48 мг гача бетагистин (½–1 таблеткадан суткада 3 марта) буюрилади. Кўпчилик ҳолларда аҳволни яхшиланиши 2-3 ҳафтадан кейин кузатилади. Энг яхши натижаларга Бетагис билан бир неча ой давомида даволаш курси ўтказилганда эришилади. Мавжуд маълумотлар, препаратни касалликнинг бошида буюрилиши, уни авж олишини ва/ёки кечки босқичларида эшитишни йўқолишини олдини олиш мумкинлигини кўрсатади. Кекса ёшдаги пациентлар. Гарчи бугунги кунда пациентларнинг бу гуруҳидаги маълумотлар чекланган бўлсада, бетагистинни кенг қўллаш тажрибаси пациентларнинг бу популяцияси учун дозага тузатиш киритиш керак эмаслигига йўл қўйилади. Буйрак/жигар етишмовчилиги. Пациентларнинг бу гуруҳларида махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, бетагистинни қўллаш тажрибаси туфайли дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя реакциялар қуйидаги тоифалар бўйича таснифланади: Жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум. Иммун тизими томонидан. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (шу жумладан анафилакция). Меъда-ичак йўллари томонидан: Тез-тез: кўнгил айнаши, диспепсия. Айрим ҳолларда меъдани бироз бузилишларига шикоятлар (қусиш, қоринни дам бўлиши ва метеоризм туфайли абдоминал соҳада дискомфорт ҳисси ва оғриқ), кўпинча – овқат ҳазм қилиш йўлларининг сурункали касалликлари бўлган пациентларда кузатилади. Бу ножўя самаралари одатда препарат овқат билан қабул қилинганида ёки доза камайтирилганидан кейин ўтиб кетади. Нерв тизими томонидан: Тез-тез: бош оғриғи. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўта юқори сезувчанлик реакциялари, хусусан ангионевротик шиш, тошма, қичишиш, эшакеми кузатилган.

Бетагистинга ёки препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори индивидуал сезувчанлик. Феохромоцитома.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ин виво шароитдаги тадқиқотлар ўтказилмаган. Ин витро шароитда ўтказилган тадқиқотлар ин виво шароитда цитохром Р450 ферментлари фаоллигини ингибиция қилмаслигини тахмин қилиш имконини беради. Ин витро шароитда олинган маълумотлар моноаминоксидаза (МАО) фаоллигини, шу жумладан В МАО кичик гуруҳи (масалан селегилин) фаоллигини ингибиция қилувчи препаратлар бетагистин метаболизмини сусайишидан далолат беради. Бетагистин ва МАО ингибиторларини (шу жумладан В МАО кичик типи) бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бетагистин гистаминнинг аналоги бўлганлиги туфайли, бетагистинни антигистамин препаратлари билан ўзаро таъсири назарий жиҳатдан препаратлардан бирининг самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат билан даволаш вақтида анамнезида бронхиал астма ва/ёки меъда ёки ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги бўлган пациентларнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик. Бетагистинни ҳомиладорлар томонидан қўлланиши юзасидан етарли маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот натижалари ҳомиладорликни кечиши, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ва постнатал ривожланишга таъсирини баҳолаш учун етарли эмас. Одам учун потенциал хавфи номаълум. Бетагистинни жуда зарур ҳолатлардан ташқари ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даври. Бетагистин кўкрак сутига кириши номаълум. Бетагистинни кўкрак сутига кириши юзасидан ҳайвонларда тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни қўллашдан она учун фойдани эмизиш афзалликлари ва бола учун потенциал хавф билан баҳолаш керак.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Бетагистиннинг дозасини ошириб юборилишининг препаратни 640 мг дозагача қабул қилинганидан сўнг кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар, бош оғриқлари, уйқучанликнинг ўртача симптомларини юз бериши билан кечувчи бир нечта ҳоллари таърифланган. Жиддий асоратлар – тиришишлар, юрак-ўпка асоратлари бетагистиннинг юқори дозаларини атайлаб қабул қилинганида, айниқса бошқа дори воситаларини дозаларини ошириб юборилиши билан бирга қўшилганида юз бериши мумкин. Даволаш. Специфик антидоти маълум эмас. Даволаш симптоматик, стандарт тутиб турувчи чораларни ўз ичига олиши керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда; 3 блистердан картон қутида. 18 таблеткадан блистерда; 5 блистердан картон қутида.

3 йил.