Беплексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: тиамин (гидрохлориди кўринишида)                   5 мг; рибофлавин                                                             2 мг; пиридоксин (гидрохлориди кўринишида)                       2 мг; никотинамид                                                           20 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиамин гидрохлориди, рибофлавин, пиридоксин гидрохлориди, никотинамид.

Препаратнинг савдо номи:

Беплекс

Фармакалогик гуруҳи:

витаминлар.

Дори шакли:

қобик билан қопланган таблеткалар.

жигарранг рангли, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган, витамин ҳиди бўлган таблеткалар.

витаминлар.

Беплекс® препаратининг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўк.

– мувозанатланмаган овқатланиш; – неврологик касалликларни (шу жумладан невритлар, радикулитлар, невралгиялар, периферик фалажлар, диабетик полиневропатия); олдини олиш ва даволаш; – сурункали алкоголизм оқибатидаги неврологик бузилишлар; – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг касалликлари (глосситлар, гингивитлар, стоматит) – МИЙ касалликлари (гастрит, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, сурункали колит); – жигар касалликлари (шу жумладан сурункали гепатитлар); – тери касалликлари (узоқ вақт битмайдиган яралар, куйишлар, оғиз бурчагидаги ёриқлар) – кўз касалликлари (конъюктивит, ирит, шох парда яраси, катаракта) – моддалар алмашинувини бузилиши; – анемиялар; – ҳомиладорлик; – лактация даври (эмизиш даври) да қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга профилактика мақсадида 1-2 таблеткадан ҳар куни, даволаш мақсадида 3-4 таблеткадан ёки шифокорнинг тавсияси бўйича қўлланади. Препарат овқатдан кейин ичга қабул қилинади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

В гуруҳи витаминларига юқори сезувчанлик, леводопа билан бир вақтда даволаш мумкин.

Беплекс® препаратининг таркибига кирувчи пиридоксин леводопанинг терапевтик фаоллигини пасайтириб, унинг метаболизмини ошириши мумкин. Беплекс® ва леводопани, фақат декарбоксилаза ингибиторларини бир вақтда буюрилганида бирга қўллаш мумкин. Пиридоксин стероид гармонларнинг самараларини пасайтириши мумкин. Изониазид пиридоксинни сийдик билан чиқарилишини оширади. Циклосерин, гидрализин ва пеницилламин Беплекс® препаратининг таркибига кирувчи тиаминнинг антагонистлари ҳисобланадилар. Беплекс® препаратининг ГМГ-КоА-редуктазанинг ҳосилалари (левостатин, правастатин) билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу препаратларнинг ўзаро таъсирида рабдомиолиз юз бериши мумкин.

Беплекс® қабул қилинганида сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг такибида рибофлавиннинг борлиги билан боғлиқлигини ҳисобга олиш керак. Турли касалликларда препаратни ҳаддан ташқари юқори дозаларда қўллаш самарадорлиги асосланмаган.

Беплекс® тавсия қилинган дозаларда қўлланганида ҳомилага бирон-бир салбий таъсир кузатилмаган. Юқори дозаларда пиридоксин пролактинни ажралиб чиқишини издан чиқаради, шунинг учун лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, кусиш, тери қопламларини оқариши. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Шифокор рецептисиз

3 йил.