Бепантҳен Кремрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди Фаол ингредиентлар: декспантенол 50 мг. Нофаол ингредиентлар: ДЛ-пантолактон, феноксиетанол, амфизол К, цетил спирти, стеарил спирти, ланолин (Е913), изопропилмиристат, пропиленгликол (Е1520), тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Бепантҳен Крем

Дори шакли:

Крем.

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, кучсиз ҳидли гомоген тиниқ бўлмаган крем.

Терининг майда шикастланишларида битиш жараёнларини фаоллаштириш: енгил куйишлар ва тирналишлар; радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терининг таъсирланишларида; сурункали яраларда, ётоқ яраларда, анал ёриқларида, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйни эрозиялари; кортикостероидлар билан даволашда. Қуруқ ва ёриладиган терини парвариш қилиш. Эмизикли болаларда бичилишни олдини олиш ва даволаш. Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, сўрғичларнинг оғриқлилиги ёки ёриқларини даволашда қўлланилади.

Сиртга қўлланилади. Заруратга қараб крем кунига бир ёки кўп марта қўйилади. Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: ҳар бир эмизишдан кейин сўрғичга қўйилади. Эмизикли болани парвариш қилиш: тагликни (пелёнка) ҳар гал алмаштирганда қўйилади.

Аллергик реакциялар: контакт ва аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терининг таъсирланиши, пуфакли тошмалар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликларда қўллаш мумкин эмас.

Кремни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида препаратни шифокор маслаҳати бўйича ишлатиш мумкин. Лактация даврида сўрғичларнинг ёриқларини даволашда эмизишдан олдин крем қолдиқларини тозалаш керак.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Декспентенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва токсик ҳисобланмайди.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.