Бензонал–НГПрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Бензобарбитал (100% моддага қайта ҳисоблаганда) – 100 мг. Ёрдамчи моддалар: лактоза – 14 мг; тиббий қуйимолекуляр поливинилпирролидон – 3 мг; микрокристалл целлюлоза – 7,7 мг; натрий кроскармелоза – 1,5 мг; талк – 2,5 мг; магний стеарати – 1,3 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Бензонал–НГП

Фармакалогик гуруҳи:

Тиришишга қарши воситалар.

Дори шакли:

Таблеткалар

Оқ рангли яссицилиндрик, хидсиз, бир томонида рискали таблеткалар.

Тиришишга қарши воситалар.

N03AA

Бензонал организмда фенобарбитал ажратиб, тез метаболизмга учрайди, у эса тиришишга қарши таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бензонал “олд дори” сифатида кўрилиши мумкин. Ажралиб чиққан фенобарбиталнинг 50% яқини плазма оқсиллари билан боғланади. У турли аъзолар ва тўқималарга бир текис тақсимланади. Катталар қон плазмасида препаратнинг ярим чиқарилиш даври 2-4 суткани ташкил қилади (янги туғилган чақалоқларда 7 суткагача). Организмдан секин чиқарилади, бу тўпланиши учун имконият яратади. Жигарнинг микросомал ферментлари томонидан метаболизмга учрайди. Гистогематик тўсиқлар орқали ва кўкрак сутига ўтади. Фаол бўлмаган метаболити (4-оксифенобарбитал) глюкуронид кўринишида буйрак орқали чиқарилади, фенобарбиталнинг 25% яқини эса ўзгармаган қўринишда чиқарилади.

Келиб чиқиши турли бўлган, шу жумладан фокал ва Джексон ҳуружлари ҳоллари, тутқаноқнинг талвасали шаклларини даволашда қўлланади. Гексамидин, карбамазепин, дифенин ва бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан бирга тиришишсиз ва полиморф ҳуружларни даволаш учун ишлатилади. Шунингдек функционал гипербилирубинемия,  Жилбер касаллиги, гепатитдан кейинги гипербилирубинемия, сурункали гепатитнинг холестатик шакли, қайталанувчи хавфсиз жигар ички холестази, янги туғилган чақалоқларнинг гемолитик касаллигини мажмуавий даволашда; жигарнинг бузилган детоксикацияловчи фаолиятини тўғрилаш учун ва турли касалликларда ўтказилаётган фармакотерапиянинг токциклигини камайтириш учун, шу жумладан сийдик – тош касаллигида, темир етишмовчилигидаги қамқонликда, ревматоид артритда, бронхиал астмада, 12-бармоқ ичак яра касаллигида, ўпка туберкулёзида, қандли диабетда, эндоген токсемия синдромида носпицефик сурункали ўпка касалликларидаги ўпка сурфактантини секрецияси, сурункали жигар касалликларидаги ўпка синдромида, янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дисстресс синдромида (олдини олиш ва даволаш) ҳам қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин қўлланади. Катталар учун бир марталик доза 100 – 200 мг ни ташкил қилади, суткалик – 800 мг гача; кўпроқ 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Катталар учун юқори дозалари: бир марталик – 300 мг, суткалик 1 г; 3-6 ёшли болаларга бир қабулга 25-50 мг дан буюрилади ( суткада 100-150 мг); 7-10 ёш – бир қабулга 50-100 мг (суткада 150-300 мг); 11-14 ёш – бир қабулга 100 мг (суткада 300-400 мг); Катта ёшдаги болалар учун юқори дозалари: бир марталик-150 мг; суткалик – 450 мг. Даволаш бир марталик дозани бир марта қабул қилиш билан бошланади. 2 – 3 кундан кейин доза аста-секин яхши ўзлаштирилиши билан бир вақтда ҳуружлар тез-тезлигини ва жадаллигини (ҳатто тўлиқ тўхташгача бўлган) пасайишини таъминловчи оптимал суткаликгача кўпайтирилади. Агар бемор олдин бошқа тиришишга қарши воситалар қабул қилган бўлса, унда бензонал билан даволашга аста-секин ўтиш керак: бензонал билан олдинги препаратнинг олдин бир, сўнгра эса (3-5 кундан кейин) иккинчи ва учинчи дозаси алмаштирилади. Олдинги препарат бутунлай алмаштирилганидан кейин бензонал дозаси аста-секин оптимал суткалик дозагача оширилади. Даволаш узок вақт (1 – 2 йилдан кам эмас) ҳатто ҳуружлар бўлмаганида ҳам, давом эттирилади. Турғун компенсация бўлганида доза аста-секин суткада бир марталик дозагача камайтирилади, лекин препаратни қабул қилиш узоқ вақт давом эттирилади. Доза камайтирилганида ҳуружларнинг белгилари пайдо бўлган ҳолда, дастлабки суткалик дозага яна қайтиш керак бўлади. Бензонал гипобилирубинемик восита сифатида ва бошқа ҳолларда буюрилганида, тутқаноққа қарши препарат сифатида эмас, балки тутқаноққа қарши восита сифатида фойдаланилганидек каби дозалаш тартибида 2 – 3 ҳафта давомида қўлланади.

Бензонал одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратга юқори сезувчанлик бўлганида яққол уйқучанлик, бўшашиш, нутқнинг қийинлашуви, бош оғриғи, атакция, нистагм ривожланиши мумкин. Одатда бу ҳолатлар 3 – 4 кундан кейин мустақил равишда ўтиб кетади. Зарурати бўлганида дозани камайтириш ёки кофеин буюриш мумкин (қабулга 0,05-0,075 г). Айрим беморларда иштаҳани ёмонлашуви, артериал босимини камайиши, аллергик реакциялар (тери тошмалар ва бошқалар), тромбоцитопения, анемия, тромбофлебит, бронхоспазм, жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши кузатилиши мумкин. Кўникма, дорига қарамлик, бекор қилиш синдроми ривожланиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, порфирия, анемия, қандли диабет, бронхиал астма, нафас етишмовчилиги, гипертиреоз, буйрак усти безларининг етишмовчилиги, гиперкинезлар, миастения, жигар ва буйракларнинг фаолиятини бузилиши билан бирга оғир шикастланиши, юрак декомпенсацияси, алкоголизм, наркотикка қарамлик, депрессив ҳолатлар (ўз жонига қасд қилишлар билан бирга), ҳомиладорлик (И уч ойлиги), эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Бензонал билан бир вақтда қўлланганида жигарнинг монооксигеназ тизими томонидан метаболизмга учрайдиган дори препаратларининг таъсири камаяди, ҳусусан трициклик антидепрессантлар, парацетамол, теофилин, 4-оксикумарин гуруҳи антикоагулянтлари (неодикумарин ва бошқалар) ва индандионнинг таъсири камаяди. Бензонал марказий нерв тизими фаолиятини сусайтирувчи препаратлар (транквилизаторлар, ухлатувчи воситалар ва бошқалар), шунингдек алкогол билан бир вақтда қўлланганида, ўзаро таъсирини кучайиши содир бўлади, бу нафасни сусайиши билан бирга кечиши мумкин. Бензонални бошқа тиришишга қарши воситалар билан бирга (гексамидин, карбамазепин, дифенин ва бошқалар) буюриш мумкин.

Олдин барбитуратларни қабул қилган беморларда, препарат билан даволанишга ўтганда уйқуни бузилиши мумкин, бу кечасига 0,05-0,1 г фенобарбитал ёки бошқа уйқу дориларини буюриш билан енгил бартараф қилинади. Даволаш вақтида алкоголли ичимликлар истеъмол қилинмайди. Юқори диққатни талаб қиладиган потенциал хавфли тур фаолиятлардан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: яққол уйқучанлик, апатия, атакция, бош оғриғи, нистагм, нутқнинг қийинлашуви, ҳароратни ошиши ва пасайиши, нафасни қийинлашиши, ҳансираш, ўпка шиши, қўзғалиш, қорачиқларни торайиши, тахи- ёки брадикардия, цианоз, онгни чалкашиши, кома. Сурункали интоксикацияда-таъсирчанлик, танқидий баҳолаш қобилиятини сусайиши, уйқуни бузилиши, онгни чалкашиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, кофеин буюриш, зарурата бўлганида нафас, юрак қон томир тизими, жигар, буйраклар, марказий нерв тизими фаолиятининг тиклашга ва тутиб туришига йўналтирилган симптоматик реанимацион даволашни ўтказиш лозим. Бу тадбирлар коматоз ҳолатда трахеяни интубациясини, марказий гиповентиляцияда сунъий вельветяцияни, фаол антибиотикотерапияни ва глюкоза ва электролитларнинг эритмалари билан вена ичига даволаш, юрак-қон томир воситалари ва гормонларни  қўллашни ўз ичига олади.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 100 мг дан, № 10 контур-уяли ўрамда (блистерда).

3 йил.