Бензогексоний Здороверецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: таъсир этувчи модда: 25 мг бензогексоний; ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензогексоний

Препаратнинг савдо номи:

Бензогексоний-Здорове

Фармакалогик гуруҳи:

антиадренергик воситалар. ганглиоблокаторлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз эритма.

антиадренергик воситалар. ганглиоблокаторлар.

S02VS.

Вена ичига юборилгандан ёки маҳаллий инекциядан кейин ҳужайрадан ташқари суюқлигига тушади. Тўқима тўсиқлари (шу жумладан гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари) орқали ёмон ўтади. Буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади; 24 соат давомида препаратнинг 90% чиқарилади. Чиқарилиш тезлиги инекциядан кейинги биринчи соатларда максимал. Буйрак етишмовчилигида кумуляция кузатилиши мумкин. Фармакокинетикаси тўлиқ ўрганилмаган.

Назорат қилинадиган артериал гипотензия учун, гипертоник криз (шу жумладан, чап қоринча етишмовчилиги билан асоратланган), периферик қон томирларининг спазмлари (эндартериит, ўзгариб турувчи оқсоқлик) да қўлланилади.

Мушак ичига, вена ичига ёки тери остига буюрилади. Дозалаш тартиби, беморларнинг реакцияларини юқори шахсий ўзгарувчанлиги туфайли шахсий. Даволашни бошлашдан олдин шахсий сезувчанликка синама ўтказиш керак, бунинг учун ўртача дозанинг 1/2 юборилади (танланган юбориш йўли билан) ва беморнинг ҳолати назорат қилинади. Катталар. Назорат қилиб бўладиган гипотензия: вена ичига 1-1,5 мл дан (25-37,5 мг) 2 минут давомида юборилади. Гипертоник криз: бартараф этиш учун мушак ичига ёки тери остига 0,5-1 мл дан        (12,5-25 мг) юборилади. Зарурат бўлганида такрорий инекцияларни (суткада 3-4 марта) ўтказиш мумкин. Периферик қон томирларнинг спазми: мушак ичига ёки тери остига 0,25-0,5 мл дан    (6,25-12,5 мг) овқатдан 1 соат олдин кунига 2-4 марта юборилади. Даволаш танаффуслар билан 1-3 ҳафталик 2-4-6 ҳафталик курслар билан ўтказилади. Катталар учун мушак ичига ва тери остига юборилганида максимал дозалари: бир марталик − 3 мл (75 мг), суткалик 12 мл (300 мг). Бензогексоний такрор юборилганида самараси аста-секин пасайиши сабабли, даволаш энг кичик дозадан бошланади, кейин эса доза аста-секин оширилади. Болаларга шошилинч ҳолатларда мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Вена ичига аста-секин (6-8 минут давомида) 10-20 мл натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки глюкозада суюлтириб юборилади. Болалар учун бир марталик дозалари: 2 ёшгача –      0,04-0,08 мл/кг (1-2 мг/кг), 2-4 ёш – 0,02-0,08 мл/кг (0,5-2 мг/кг), 5 ёшдан катталарга –   0,02 мл/кг (0,5 мг/кг).

Юрак томонидан: пристаньни тезлашиши, тахикардия, юрак соҳасида оғриқ. Нерв тизими томонидан: ҳолсизлик, бош айланиши, қорачиқларни кенгайиши, аккомодацияни бузилишлари, хотирани қисқа муддатли пасайиши, дизартрия, нафасни сусайиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши, дисфагия, қабзият; узоқ вақт қўлланганида – ичак атонияси ва ўт пуфагининг фалажи. Сийдик-чиқариш тизими томонидан бузилишлар: узоқ вақт қўлланганида − қовуқ атонияси, цистит ривожланишга ёрдам берувчи сийдикни димланиб қолиши билан бўлган сийдик чиқарилишини бузилиши. Қон томирлари томонидан бузилишлар: ортостатик гипотензия (хатто коллапс ривожланишигача), склера қон томирларининг инекцияси.

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик; артериал гипотензия, гиповолемия ва шок, феохромоцитома, ўткир босқичдаги миокард инфаркти, ишемик импульс (2 ойгача), тромбозлар (шу жумладан бош мия артерияларининг тромбозлари), ёпиқ бурчакли глаукома, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, марказий нерв тизимининг дегенератив ўзгаришларида қўллаш мумкин эмас.

Препарат адреноблокаторлар ва холиноблокаторларнинг самараларини кучайтиради. Веноз вазодилататорлар, гистаминга қарши, наркотик, ухлатувчи воситалар, нейролептиклар, трициклик антидепрессантлар, маҳаллий анестетиклар, антигипертензив препаратларнинг таъсирини ўзаро кучайтиради. МАО ингибиторлари билан бирга қўлланганида коллапс ривожланиши мумкин. Қандли диабети бўлган беморларнинг инсулинга сезувчанлигини оширади. Препаратнинг самарадорлигини антихолинестераз дори воситалари, Н-холиномиметиклар ва қусишни чақирувчи препаратлар пасайтиради.

Препаратни тиббиётда қўлланишига чекловлар тромб ҳосил қилишга мойиллик, кексалик ёши (ножўя самараларининг хавфи юқори) ҳисобланади. Даволашни синчков тиббий назорат остида ўтказиш керак; вена ичига юборилганида артериал босим мунтазам назорат қилинади. Коллапсни ривожланишидан сақланиш учун пациент юборишдан олдин ва ундан кейин  2-2,5 соат давомида горизонтал ҳолатда бўлиши керак. Ичак ёки қовуқ атонияси ривожланганида прозерин, галантамин ёки бошқа холиномиметикларни ёки антихолинестераз препаратларни юбориш мақсадга мувофиқдир. Бензогексонийга нисбатан ўрганиб қолиш тез ривожланади, бу дозани оширишни талаб қилади.

Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллашга зарурат бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Оригинал ўрамида, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганида ортостатик коллапс ривожланиши мумкин. Даволаш: бемор боши пасайтирилган ва оёқлари кўтарилган ҳолатга ўтказилади, катта бўлмаган дозаларда мезатон ёки эфедрин, кордиамин, кофеин юборилади.

Рецепт бўйича

1 мл дан ампулаларда, №10 қутида; №5, №5×2, № 10 блистерда қутида.

4 йил.