Бензилпенициллин–СРНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон 1000000 ТБ бензилпенициллин натрий (бензилпенициллинга эквивалент) сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензилпенициллин (бензйлпениcиллин)

Препаратнинг савдо номи:

Бензилпенициллин–СРН

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

Дори шакли:

инекцион эритма тайёрлаш учун кукун

оқдан деярли оқ рангли, кристалл кукун.

антибиотик (пенициллинлар гуруҳи)

J01CE01

М/и юборилганидан сўнг инекция қилинган жойдан тез сўрилади. Организмнинг тўқималари ва суюқликларида кенг тақсимланади. Бензилпенициллин йўлдош тўсиғи орқали яхши ўтади. Мия пардалари яллиғланишида ГEТ орқали яхши ўтади. Ярим чиқарилиш даври (Т½ ) – 30 минутни ташкил қилади. Сийдик билан чиқарилади.

Бензилпенициллинга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган касалликлар: крупоз ва ўчоқли пневмония, плевра эмпиемаси, сепсис, септицемия, пиемия, ўткир ва ўткир ости септик эндокардит, менингит, ўткир сурункали остеомиелит, сийдик чиқариш ва ўт йўлларининг инфекциялари, ангина, тери, юмшоқ тўқималар ва шиллиқ қаватларнинг йирингли инфекциялари, сарамас, дифтерия (бўғма), қизилча, куйдирги (сибирская язва), актиномикозни даволашда, акушерлик-гинекология амалиётидаги йирингли­яллиғланиш касалликлар, ЛОР–касалликлари, кўз касалликларини даволашда, гонорея, бленнорея, сифилисда қўлланилади.

Инфекцияларни ўртача оғирликда кечишида мушак ичига ва вена ичига 250000-500000 ТБ дозада юборилади; суткалик дозалар 1000000–2000000 ТБ ни ташкил қилади. Оғир инфекцияларда (сепсис, септик эндокардит, менингит) суткада 10000000– 20000000 ТБ гача; газли гангренада 40000000–60000000 ТБ гача юборилади. 1 ёшгача бўлган болаларга тана вазнининг ҳар кг га 50000–100000 ТБ суткалик дозаларда, 1 ёшдан ошган болаларга 50000 ТБ/(кг/сут) дан буюрилади. Оғир инфекцияларда (менингит, сепсис, ўткир пневмониянинг оғир шаклларида) суткалик дозани 200000–300000 ТБ/кг гача; ҳаётий зарурат туғилганда 500000 ТБ/кг гача ошириш мумкин. Суткалик доза 4­6 марта қабул қилишга тақсимланади. Вена ичига оқим билан юбориш учун 1000000–2000000 ТБ 5­10 мл инекция учун сувда ёки натрий хлоридининг изотоник эритмасида эритилади, мушак ичига инекциялар билан бирга суткада 1-2 марта юборилади; вена ичига томчилаб юбориш учун 2000000–5000000 ТБ 100–200 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасида ёки 5­10% ли глюкоза эритмасида эритилади. Эндолюмбал юбориш учун касалликнинг характерига қараб, катталарга 5000–10000 ТБ, болаларга 2000 дан 5000 ТБ гача юборилади. Препарат 1 мл га 1000 ТБ ҳисобида эритилади. Тери остига инфилтратларни санчиб инекция қилиш учун қўлланилади (100000- 200000 ТБ 1 мг 0,25-0,5% новокаин эритмасида эритилади). Эритмалар, уларга бошқа дориларни қўшишга йўл қўйилмай, тайёрланиши билан дарҳол қўлланилади.

Аллергик реакциялар: тана ҳароратини ошиши, эшакеми, тери тошмаси, шиллиқ қаватларда тошма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия, ангионевротик шиш бўлиши мумкин. Ўлимга олиб келувчи анафилактик шок ҳолатлари кузатилган. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, қусиш бўлиши мумкин. Кимётерапевтик таъсири билан боғлиқ самаралари: қин кандидози, оғиз бўшлиғининг кандидози бўлиши мумкин. Марказий нерв тизими (МНТ) томонидан: бензилпенициллин юқори дозаларда, айниқса эндолюмбал қўлланганда нейротоксик реакциялар: кўнгил айниши, қусиш, рефлектор қўзғалувчанликни ошиши, менингизм симптомлари, тиришишлар, кома ривожланиши мумкин.

Бензилпенициллин ва бошқа пенициллин ва цефалоспоринлар гуруҳидаги препаратларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Тутқаноқ билан хасталанган пациентларга эндолюмбал юбориш мумкин эмас.

Пробенецид бензилпенициллиннинг буйрак найчалари орқали секрециясини пасайтиради, натижада унинг қон плазмасидаги концентрацияси ошади, ярим чиқарилиш даври узаяди. Бактериостатик таъсир этувчи антибиотиклар (тетрациклин) билан бир вақтда қўлланганда  бензилпенициллиннинг бактерицид таъсири пасаяди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, юрак етишмовчилигида, аллергик реакцияларга мойилликда (айниқса дори воситаларига аллергия бўлганида), цефалоспоринларга юқори сезувчанликда (кесишган аллергия ривожланиши мумкинлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Агар препаратни қўллашни бошлагандан кейин  3-5 кундан кейин самара кузатилмаса, бошқа антибиотикларни қўллаш ёки мажмуавий даволашга ўтиш керак. Замбуруғли суперинфекция ривожланиши мумкинлиги туфайли, бензилпенициллин билан даволашда замбуруғларга қарши препаратларни буюриш мақсадида мувофиқдир. Бензилпенициллин субтерапевтик дозаларда қўлланилиши ёки даволашни муддатидан аввал тўхтатиш кўпинча қўзғатувчиларнинг резистенет штаммларини ривожланишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорликда фақат кутилаётган фойда, бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлардан устун бўлсагина қўллаш мумкин. Лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш  масаласини хал қилиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препарат қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Тиқин ва пластик ҳимоя қопқоқли бўлган рангсиз тиниқ шиша флакон. 10 ёки 50 флаконлар йўриқнома билан бирга иккиламчи ўрамда чиқарилади.

3 йил.