Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик, уйқучанлик, қўзғалиш (айниқса ёши катта пациентлар гуруҳида), ҳолсизлик, уйқуни бузилиши, атакция (ҳаракат координациясини бузилиши), нутқни бузилиши.
Сийдик чиқариш тизими: сийишни қийинлашиши ва тутилиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари: оғизни қуриши, чанқоқлик ҳисси, таъм билишни бузилиши, кекириш, дисфагия, метеоризм, қоринда спазм/оғриқ, ичак моторикасини атониягача сусайиши, қабзият, ўт чиқариш йўллари ва ўт қопи тонусини пасайиши; препаратни юқори дозаларда қисқа муддат ичида қабул қилинганда меъда ширасини компенсатор гиперсекрецияси қайд қилиниши мумкин.
Кўриш аъзолари: қорачиқни кенгайиши, ёруғликдан қўрқув, аккомодация фалажи, кўришни ноаниқлиги, кўз ички босимини ошиши.
Юрак-қон томир тизими: юзни қизариши, қизиб кетиш ҳисси, юрак уришини ҳис қилиш, аритмиялар (шу жумладан экстрасистолия, тахикардия), миокард ишемияси, артериал босим ошиши мумкин.
Нафас тизими ва кўкс оралиғи аъзолари: қийин ажраладиган, ёпишқоқ балғам пайдо бўлишига олиб келувчи бронхлар секретор фаоллигини ва тонусини камайиши.
Иммун тизими: ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг кўринишлари, шу жумладан анафилактик реакциялар, анафилактик шок.
Тери ва тери ости клетчаткаси: тери тошмаси, гиперемия, эшакеми, эксфолиатив дерматит.
Бошқалар: тер ажралишини камайиши, тери ва шиллиқ қаватларни қуриши, дизартрия, шишлар, мавжуд гипокалиемияни кучайиши.
Ҳар қандай салбий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда, пациент препаратни кейинчалик қўллаши юзасидан шифокор билан албатта маслаҳатлашиши керак!