Батронат (Батронат).рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: мелдоний дигидрати – 500 мг; Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

мелдоний

Препаратнинг савдо номи:

Батронат (Батронат).

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Дори шакли:

10% ли инекцион эритма.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

C01CX

Ичга қабул қилинганидан сўнг МИЙ орқали тез сўрилади. Биокиришаолишлиги тахминан 78% ни ташкил қилади. Плазмада максимал концентрацияга (Cмах) қабул қилгандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Препарат вена ичига юборилганидан сўнг биокиришаолишлиги 100% га тенг. Плазмада Cмах га юборилганидан сўнг дарҳол эришилади. Организмда биотрансформацияга учрайди ва иккита асосий метаболитларини ҳосил қилади, буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) дозага боғлиқ ва 3-6 соатни ташкил қилади.

Иш қобилиятини пасайиши, жисмоний зўриқиш;дисгормонал кардиомиопатия (мажмуавий даволаш таркибида);турли этиологияли гемофталм ва тўр пардага қон қуйилиши, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник);бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали бузилишларини (импульслар ва цереброваскуляр етишмовчилик) мажмуавий даволаш таркибида;сурункали алкоголизмда абстиненция синдроми (махсус даволаш таркибида) да қўлланади.

Ақлий ва жисмоний юкламаларда 0,5 г дан суткада бир марта в/и буюрилади. Даволаш курси 10-14 кун. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 ҳафтадан кейин такрорланади. Спортчиларга 0,5-1 г дан суткада 2 марта машқлардан олдин в/и тавсия қилинади. Тайёргарлик даврида даволаш курсини давомийлиги 14-21 кун, мусобақа вақтида 10-14 кун. Бош мияда қон айланишини бузилишини ўткир фазасида препарат в/и 500 мг дан суткада 1 марта 10 кун давомида буюрилади, сўнгра препаратни суткада 0,5-1 г дан ичга қабул қилишга ўтилади. Умумий даволаш курси 4-6 ҳафта. Бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида препарат суткада 500 мг дан суткада 1 марта м/и буюрилади. Даволаш курси 4-6 ҳафта. Такрорий курслар шахсий равишда йилда 2-3 марта буюрилади. Кўз тубининг қон томир патологияларида ва кўзнинг тўр пардасини дистрофик касалликларида Батронат 10 кун давомида инекция учун эритма 0,5 мл дан 500 мг/мл концентрацияда парабулбар ва субконъюнктивал юборилади. Сурункали алкоголизмда препарат 500 мг дан суткада 2 марта в/и ёки м/и буюрилади. Даволаш курси 7-10 кун.

Кам ҳолларда – қичишиш, диспептик кўринишлар, тахикардия, қўзғалиш, артериал босимни ўзгариши.

препаратга юқори сезувчанлик;бош мия ички босимини ошиши.

Батронат антиангинал воситалар, баъзи гипотензив препаратлар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Препарат антикоагулянтлар, антиагрегантлар, бронхолитиклар, антиаритмик, антиангинал ва диуретик воситалар билан мутаносиб. Батронат нитроглицерин, нифедипин, алфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан мажмуада қўлланганида енгил тахикардия, артериал гипотензия ривожланиши мумкин (эҳтиёткорликка риоя қилиш керак).

Жигар ва буйракнинг сурункали касалликларида препарат узоқ муддат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бош мияни қўзғатувчи самарасини ривожланиш эҳтимоли туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади. Ҳомиладорлик ва лактация Батронатни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

0,5 г/5мл ампулаларда, 10 ампула картон қутида.

4 йил.