Батферон (Батферон)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 ампула (2 мл) қуйидагиларни сақлайди: Акридонсирка кислотаси (меглюмин акридонацетати кўринишида)– 0,25 г, Ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

Батферон (Батферон)

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор. вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

инекция учун 12,5% ли эритма.

сариқ рангли тиниқ суюқлик.

иммуномодулятор. вирусларга қарши восита.

L03AA

Максимал йўл қўйилган дозада юборилганида препаратнинг плазмадаги максимал концентрациясига (Смах) 1-2 соатдан кейин эришилади. 24 соатдан кейин фаол модда жуда оз миқдорларда аниқланади. Препарат гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 4-5 соатни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Узоқ муддат қўлланганида тўпланмайди.

Катталарда қуйидагиларни мажмуавий даволаш таркибида: ОИТВ инфекциялари (2А-3В босқич);нейроинфекциялар (сероз менингитлар ва энцефалитлар, Лайм касаллиги);вирусли А, В, С, Д гепатитлар;герпес ва цитомегаловирус инфекцияси;ўткир ва сурункали бактериал ва замбуруғли инфекциялар билан асоратланган иккиламчи иммунтанқислик;хламидия инфекциялари;бириктирувчи тўқималарнинг ревматик ва тизимли касалликлари;бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида қўлланади. 4 ёшдан ошган болаларда мажмуавий даволашда; вирусли А, В, С, Д, ГП гепатитлар;герпетик инфекциялар;ОИТВ инфекциясида (2А–3В босқич) қўлланади.

Препарат мушак ичига ёки вена ичига суткада 1 марта асосий схема бўйича юборилади: касалликка қараб 1, 2, 4, 6, 8, 11, 14, 17, 20, 23, 26, 29 суткада. Вирусли гепатитларда препарат бир марталик 0,25-0,5 г дозада қўлланади. Даволаш курси асосий схема бўйича 10 инекция. Такрорий курс 10-14 кундан кейин ўтказилади.Герпес ва цитомегаловирус инфекцияларида асосий схема бўйича 0,25 г дан 10 инекция. Даволаш касалликнинг зўрайишини бошида кўпроқ самарали.Нейроинфекцияларда препарат асосий схема бўйича юборилади. Даволаш курси 0,25-0,5 г дан 12 инекция этиотроп даволаш билан бирга. Такрорий курслар зарурати бўлганида ўтказилади.Хламидия инфекциясида – 0,25 г. Даволаш курси 10 инекция. Такрорий курслар 10-14 кун. Препаратни антибиотиклар билан қўшиш мақсадга мувофиқ.ОИТВ-инфекциясида (2А – 3В босқичида) бир марталик доза 0,5 г. Даволаш курси – асосий схема бўйича мушак ичига 10 инекция. Кейинчалик самарани бир маромда ушлаб турувчи курс ўтказилади: беш кунда 1 марта 2,5 ой давомида. Такрорий курс бир ойдан кейин ўтказилади.Иммунтанқислик холатларида даволаш курси – асосий схема бўйича бир марталик 0,25 г дозада мушак ичига 10 инекция. Такрорий курс 6-12 ойдан кейин ўтказилади.Бириктирувчи тўқималарнинг ревматик ва тизимли касалликларида – асосий схема бўйича 5 инекциядан 4 курс, 0,25 г дан 10-14 кун танаффус билан. Такрорий курс шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.Бўғимларнинг дегенератив-дистрофик касалликларида – асосий схема бўйича 5 инекциядан 2 курс, 0,25 г дан 10-14 кун танаффус билан. Такрорий курси шифокор тавсияси бўйича ўтказилади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

Препарат кўрсатиб ўтилган касалликларни даволашда анъанавий қўлланадиган барча дори воситалари (интерферонлар, химиотерапевтик дори воситалар ва бошқалар) билан яхши қўшилади.

Қалқонсимон безнинг касалликларида препаратни қўллаш, эндокринолог назорати остида ўтказилиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия қилинмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Хона ҳароратида, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Ташилиш жараёнида препаратни музлатиш, препаратнинг хусусиятларини ўзгаришга олиб келмайди. Хона ҳароратида эритилган препарат ўзининг биологик ва физик-кимёвий хусусиятлирини сақлайди. Эритманинг ранги ўзгарганида ва чўкма ҳосил бўлганида препаратни қўллашга йўл қўйилмайди.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

Инекция учун 12,5% ли эритма, 2 мл ампулаларда. 5 ампула картон қутида.

2 йил.