Баралгин–ЛПрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

метамизол натрий. питофенон гидрохлориди. фенпивериний бромиди. Дори шакли: инекция учун эритма. Таркиби: 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: метамизол натрий 500 мг, питофенон гидрохлориди 2 мг, фенпивериний бромиди 0,02 мг; ёрдамчи моддалар: натрий метабисулфити 1 мг, инекция учун сув 1 мл гача. Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.

Препаратнинг савдо номи:

Баралгин–ЛП

Фармакалогик гуруҳи:

Аналгетик-антипиретик.

Аналгетик-антипиретик.

N02BB52

Сўрилиши ва тақсимланиши Вена ичига юборилганида метамизолни ярим чиқарилиш даври 14 минутни ташкил қилади. Метаболитлар кўринишида сийдик орқали тахминан 96% чиқарилади. Фаол метаболитни қондаги оқсил билан боғланиши 50-60% ни ташкил қилади. Асосан буйраклар орқали чиқарилади. Терапевтик дозаларда кўкрак сутига ўтади.

Ички аъзолар силлиқ мушакларининг спазмларидаги енгил ва ўртача оғриқ синдроми, шу жумладан: буйрак санчиғи, сийдик қопи ва канали спазми;ўт қопи санчиғи;сафро йўлларининг дискинезияси;алгодисменореяда (ҳайзнинг оғриқли кечиши) қўлланади. Невралгия, артралгия, миалгияларни қисқа муддатли симптомик даволаш учун қўлланади. Жарроҳлик аралашувларидан ва  диагностик муолажалардан кейинги оғриқларни камайтириш  учун ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Вена ичига ва мушак ичига буюрилади. Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар учун бир марталик доза 2-5 мл ни (вена ичига ёки мушак ичига), суткалик доза – 10 мл гачани ташкил қилади. Баралгин – ЛП вена ичига юборишни аста секин (камида 1 минут давомида 1 мл дан), беморнинг ётган ҳолатида ва АБ, ЮҚТ ва нафас назорати остида ўтказиш керак. Эритма юборилишидан олдин тана ҳарорати билан бир хил иситилиш тавсия қилинади.

Препарат терапевтик дозаларда яхши ўзлаштирилади. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимнинг пасайиши. Сийдик чиқариш тизими томонидан: олигурия, анурия ёки протеинурия билан кечувчи буйрак функциясини ўтувчи бузилиши; интерстициал нефрит, (ушбу ножўя таъсирлар анамнезида буйрак касалликлари бўлган, шунингдек узоқ муддат Баралгин-ЛП юқори дозаларини қабул қилган беморларда кўпроқ кузатилиши мумкин). Антихолинергик самаралари: оғиз қуриши, тер ажралишини камайиши, аккомодацияни фалажи, тахикардия, сийишни қийинлашиши. Аллергик реакциялар: терида, конъюктивада, бурун-халқум шиллиқ қаватларида уртикар тошмалар; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонс синдроми, Лаелл синдроми, анафилактик шок. Мойиллиги бўлган пациентларда бронхиал астма хуружи ривожланиши мумкин. Маҳаллий реакциялар: юборилган жойда инфилтратлар.

Баралгин-ЛП ни бошқа нонаркотик аналгетиклар билан бир вақтда қўлланганда, токсик самараларни ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар, орал контрацептивлар, аллопуринол метамизолнинг жигардаги метаболизмини бузади ва унинг токциклигини оширади. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошка индукторлари метамизол натрий таъсирини сусайтиради. Препарат циклоспоринни билан бир вақтда қўлланганда, циклоспориннинг концентрацияси пасаяди, шунинг учун қонда унинг концентрациясини назорат қилиш керак. Седатив воситалар ва транквилизаторлар препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Хлорпромазин ва бошқа фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўлланганда гипертермия ривожланиши мумкин. Фармацевтик номутаносиблик келиб чиқиш ҳавфи юқори бўлгани учун Баралгин-ЛП  бошқа дори воситалари билан бир шприцда аралаштириш мумкин эмас.

Жигар ва/ёки буйрак функциясининг бузилишлари, гипотонияга, бронхоспазмга мойиллиги бўлган, нонаркотик аналгетикларга ёки ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор кузатуви остида қўллаш лозим. Препарат билан даволаниш даврида алкогол қабул қилиш мумкин эмас. 2 мл ва ундан ортиқ эритмани юборишда алоҳида эхтиёткорлик (артериал босимни кескин тушиб кетиши ҳавфи туфайли) талаб килинади. Препаратни юқори дозалари ёки узоқ вақт қўлланганда қон кўрсаткичлари ва жигар ҳолатини назорат килиш керак. Препарат болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларга фақат шифокор кўрсатмасига мувофиқ қўллаш лозим. Метамизолни метаболитлари сийдикни қизил рангга бўяши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа жисмоний ва руҳий реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия қилинмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: қусиш, кўнгил айниши, оғизни қуриши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, эпигастрал соҳада оғриқ, артериал гипотония, жигар ва буйрак функциясининг бузилиши, тиришишлар. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир буюриш, симптоматик даволаш.

Рецепт буйича

Инекция учун эритма 5 мл дан ампулаларда.

2 йил.