Банеоцин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г кукун қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар:бацитрацин рух – 250 ХБ; немицин судья – 5000 ХБ, ёрдамчи моддалар: стерилланган кукун асоси (2% дан кўп бўлмаган магний оксидини сақловчи маккажўхори крахмали).

Тасир этувчи модда(ХПН):

бацитрацин+неомицин

Препаратнинг савдо номи:

Банеоцин®

Фармакалогик гуруҳи:

мажмуавий антибиотик

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун кукун.

оқдан сарғиш рангли бўлган майда дисперс кукун.

мажмуавий антибиотик

D06AX.

Банеоцин неомицинга ва/ёки бацитрацинга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцияларда қўллаш учун кўрсатилган.

Сиртга қўлланади. Кукунни шикастланган соҳаларга юпқа қават қилиб суртилади. Катталарга ва болаларга Банеоцинни одатда суткада 2-4 марта қўлланади. Тана юзасининг 20% кўпроқ куйган беморларда Банеоцин кукунини кунига бир мартадан тез, айниқса буйрак фаолиятини пасайиши туфайли қўлланмаслиги керак, чунки фаол ингредиентни сўрилиши юз бериши мумкин. Маҳаллий қўлланганда неомициннинг 7 кун давомида дозаси суткада 1 г дан ошмаслиги керак (тахминан 200г сиртга қўллаш учун кукун). Қайта курсларда максимал доза икки марта камайтирилиши керак.

Терига, шиллиқ қаватига ва жароҳат юзаларига маҳаллий суртилганда Банеоцин одатда яхши ўзлаштирилади. Препаратни узоқ вақт қўллаган беморларда терининг қизариши ва қуриши, тери тошмалари ва қичишиши кўринишидаги аллергик реакциялар ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар асосан контакт экзема тури бўйича кечади ва у кам ҳолларда учрайди. Тахминан 50% ҳолларда улар бошқа аминогликозид-антибиотикларига кесишган аллергия билан боғлиқ. Тери қопламаларини катта шикастланишлари бўлган беморларни даволашда препаратни сўрилиши мумкинлигини ва бунинг оқибатида вестибуляр ва кохлеар аппаратини шикастланиши, нефротоксик самара ва нейромушак ўтказувчанлигини блокадаси каби асоратларни пайдо бўлишини ҳисобга олиш керак.

Бацитрацинга ва/ёки неомицинга ёки аминогликозид қатори антибиотикларга юқори сезувчанлик. Терини катта шикастланишларида қўллаш мумкин эмас, чунки препаратни сўрилиши эшитишни йўқотиш билан бирга кечувчи ототоксик самарани чақириши мумкин. Препаратни чиқариш фаолиятини яққол бузилишлари оқибатида юрак ёки буйрак етишмовчилиги ва мавжуд бўлган вестибуляр ва кохлеар тизимини шикастланиши бўлган беморларда, агар препаратни сўрилиши мумкин бўлса қўлламаслик керак. Кукунни кўз атрофи соҳасига суртиш мумкин эмас. Ноғора пардани перфорациясида ташқи эшитиш йўлига қўлланмасин.

Агар тизимли сўрилиш бўлса, цефалоспоринларни ёки аминогликозид қатори антибиотикларни ёндош буюриш нефротоксик реакциялари эҳтимолини ошириши мумкин. Банеоцин билан этакрин кислотаси ёки фуросемид каби диуретикларни бир вақтда ишлатиш ото- ва нефротоксик самараларни келтириб чиқариши мумкин. Наркотикларни, анестетикларни ва миорелаксантларни қабул қилаётган беморларда Банеоцинни сўрилиши нейромушак ўтказувчанлигини блокадаси ҳолатини кучайтириши мумкин. Бацитрацин ва неомицин учун номутаносиблик ҳолатлари аниқланмаган.

Тавсия қилингандан дозадан сезиларли даражада юқори дозаларда қўлланганда Банеоцинни сўрилиши оқибатида нефро- ва/ёки ототоксик реакцияларни кўрсатувчи симптомларга эътиборни қаратиш лозим. Жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар ва/ёки буйрак фаолияти пасайганида токсик самаралари хавфи ошганлиги сабабли, Банеоцин препарати билан даволашдан олдин ва даволаш вақтида аудиометрик текширишлар билан бирга қон ва сийдик таҳлилини ўтказиш лозим. Агар Банеоцинни сўрилиши мумкин бўлса, айниқса ацидозли, ёндош оғир миастенияли (мястҳениа гравис) ёки бошқа нейромушак касалликлари бўлган беморларда нейромушак ўтказувчанлигини потенциал блокадасига эътиборни қаратиш лозим. Узоқ вақт даволанганда чидамли микророрганизмларни ўсиши мумкинлигига эътиборни қаратиш керак. Бундай ҳолларда тегишли даволашни буюриш лозим. Препаратни болаларда, жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда, шунингдек ишлов бериладиган юзаларнинг катта майдонига, узоқ вақт қўлланганда ва терининг чуқур шикастланишларида қўллаш ҳолларида шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиш тавсия қилинади. Аллергия ёки суперинфекция ривожланган беморларда препаратни бекор қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Банеоцинни сўрилиш хавфи мавжудлиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бошқа аминогликозид-антибиотиклари каби неомицин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Аминогликозидларни юқори дозаларда тизимли қўлланиши натижасида ҳомилада эшитишни бузилиши тўғрисида хабар берилган. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Номаълум. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан паст ҳароратда.

Тавсия қилингандан дозадан сезиларли даражада юқорироқ дозаларда қўлланганда препаратнинг фаол моддаларини сўрилиши туфайли нефро- ва/ёки ототоксик реакцияларни кўрсатувчи симптомларни бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиш лозим.

Рецепциз

10 г дан сиртга қўллаш учун кукун 250 ХБ/5000 ХБ/1 г полиетилен банкаларда; 1 банкадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.