Баналгин rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол – 500 мг, дицикловерин гидрохлориди – 20 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, калция гидрофосфати, маккажўхори крахмали, повидон, желатин, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув, тозаланган талк, магний стеарати, натрий крахмалгликолят, сувсиз коллоид кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол ва дицикловерин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Баналгин

Фармакалогик гуруҳи:

спазмолитик восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ, ясси, думалоқ, бир томонида ўйиқчаси бор ва бошқа томони силлиқ таблеткалар.

спазмолитик восита.

A03AA07

Парацетамол ичга қабул қилинганида тез ва деярли тўлиқ МИЙ да сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига 10-60 минут ўтгач эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 10% ташкил этади. Жигарда метаболизмга учрайди, асосан фаол бўлмаган метаболитларга – глюкуронид (60-80%) ва парацетамол судьяига (20-30%). Кам даражада (<4%) оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди- цистеин ва меркаптопурат кислотаси ҳосил бўлиши билан (Р450 цитохроми иштирокида билан). Ярим чиқарилиш даври – 2-2,5 соат. Сийдик билан асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Ўзгармаган ҳолда тахминан 5% чиқарилади. Жигар етишмовчилигида парацетамолнинг метаболизми ўзгармайди. Дицикломин гидрохлориди ичга қабул қилинганида тез сўрилади, тўқималарга тақсимланади, қон плазмасидаги максимал концентрациясига 60-90 минутдан кейин эришилади. Ярим чиқарилиш даври текширишларнинг натижаси бўйича 1,8 соатни ташкил қилади, 1 дозани қабул килинганидан кейин препарат қонда 9 соат давомида мавжуд бўлганида. Кейинги текширишлар 1 дозани қабул қилгандан кейин қон плазмасида препаратнинг концентрациясини 24 соат давомида сақланишини кўрсатади, элиминациянинг иккинчи фазаси эса аҳамияциз давомийликдаги ярим чиқарилиш даврига эга. Асосий миқдори (79,5%) сийдик билан ва тахминан 8,4% – аҳлат билан чиқарилади.

Келиб чиқиши турли хил бўлган оғриқ синдроми: бош оғриғи;тиш оғриғи;миалгия, невралгия;ревматик оғриқ, радикулитлар;буйрак санчиғи;алгоменореяда,ичакнинг функционал спазмларида қўлланилади.

Препарат ичга, оз миқдордаги суюқлик (200 мл) билан қабул қилинади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар: 1-2 таблеткадан оғриқнинг ўткирлигига қараб суткада 1-4 марта буюрилади. 7 ёшдан 13 ёшгача болалар: 1/2 таблеткадан суткада 1-2-марта буюрилади. 13 ёшдан 15 ёшгача болалар: 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади. Даволашни ўтказишда катталарга қабулни суткада 4 таблеткадан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Зарурати бўлганида ва беморнинг ҳолатига қараб, агар ножўя таъсирининг кўринишлари бўлмаса дозани суткада 8 таблеткагача ошириш мумкин. Агар 2 ҳафта давомида даволашнинг самарасига эришилмаса ёки суткада 4 таблеткадан камроқ дозада ножўя таъсирининг белгилари намоён бўлса, препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Оғизни қуриши, ютишни қийинлашиши ва чанқоқлик, кўз қорачиғини кенгайиши аккомодацияни ва ёруғликка сезувчанликни бузилиши билан кўз ички босимини ошиши, терининг гиперемияси, қуруқлиги, тахикардия ва аритмиядан кейин юз берувчи брадикардия, сийдик чиқарилишини қийинлашиши, қабзият, кам ҳолларда иситма, онгни чалкашиши, тери тошмалари. Кам ҳолларда: тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз; препарат узоқ вақт юқори дозада қўллаганда гепатотоксик таъсири бўлиши мумкин.

6 ёшгача бўлган болаларда, эмизиш даври, глаукома, тахикардия, сийдик чиқариш йўлларининг ўтказувчанлигини бузилиши, миастения, парацетамолга юқори сезувчанлик, жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишларида қўллаш мумкин эмас.

Амантадин, И синф антиаритмик препаратлар (хинидин), антигистаминлар, антипсихотик воситалар (фенотиазин), бензодиазепинлар, МАО ингибиторлари, наркотик аналгетиклар (меперидин), нитрат ва нитритлар, симпатомиметиклар, трициклик антидепрессантлар антихолинергик таъсирини ошириши мумкин. Глаукомада қўлланадиган препаратларга нисбатан тескари самара кўрсатади. Юқори кўз ички босими ГКС лар билан бирга қўллаш хавфли бўлиши мумкин. МИЙ моторикасига таъсир этувчи препаратлар (метоклопрамид) билан бирга қўллаганида тескари самара кўрсатиши мумкин. Барбитуратлар, тиришишга қарши воситалар, рифампицин, алкогол билан бир вақтда қўлланганида парацетамолнинг гепатотоксик таъсирининг хавфи ошади. Антацидлар антихолинергик воситаларининг сўрилишини бузиши мумкинлиги туфайли, уларни бирга қўллашдан сақланиш керак. Ахлоргидрияни даволашда, шунингдек меъда секрециясини тахлилини ўтказишда меъдада кислотанинг чиқарилишига антихолинергик воситаларнинг сусайтирувчи таъсирини сусайтирилишини ҳисобга олиш керак.

Сийдик чиқарилиши бузилганида, простата бези катталашганида, тахикардияда, юрак етишмовчилиги, ичак тутилишида, ярали колитларда, меъданинг пилорик бўлимини стенозида, буйрак ва жигар фаолияти бузилганида, хавфсиз гипербилирубинемияда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Гастроэзофагеал рефлюкс кучайиши мумкин. Препарат рухий ва/ёки жисмоний реакцияларни пасайтириши мумкин, бу транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда потенциал хавфлидир. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, салқин жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда. 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.

3 йил.