Бактоцеф РГрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

цефоперазон натрийли тузи цефоперазонга қайта ҳисобланганда – 0,25 г, 0,5 г, 0,1 г; сулбактам натрийли тузи сулбактамга қайта ҳисобланганда – 0,25 г, 0,5 г, 1,0 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефоперазон+сулбактам

Препаратнинг савдо номи:

Бактоцеф-РГ

Фармакалогик гуруҳи:

Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

Дори шакли:

инекция учун эритма таерлаш учун кукун.

оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

J01DD62

Сўрилиши 1 г цефоперазон вена ичига (в/и) юборилганидан сўнг, максимал концентрацияга (Смах)  га 30 минутдан кейин эришилади ва у 114 мкг/мл ни ташкил қилади. 500 мг ёки 1 г сулбактам в/и юборилганидан сўнг Смах  га 15 минутдан кейин эришилади ва у мувофиқ равишда 21-40 мкг/мл ва 48-88 мкг/мл ни ташкил қилади. Тақсимланиши Цефоперазоннинг плазма оқсиллари билан боғланиши 82-93%, сулбактамнинг – 38% ташкил этади. 2 г сулбактам/цефоперазон вена ичига 5 минут давомида юборилганидан кейин сулбактам ва цефоперазоннинг максимал концентрацияларини ўртача қиймати мувофиқ 130,2 ва 236,8 мкг/мл ни ташкил қилади. Бу цефоперазонни тақсимланиши (Вα=10,2-11,3 л) га нисбатан, сулбактамнинг каттароқ ҳажмда (Вα=18,2-27,6 л) тақсимланишидан далолат беради. Сулбактам ҳам, цефоперазон ҳам организмнинг тўқима ва суюқликларида, шу жумладан сафро, ўт пуфаги, тери, аппендикс, фалопий найлари, тухумдонлар, бачадонда ва бошқаларда жадал тақсимланишга учрайдилар. Чиқарилиши Препарат юборилганида олинган сулбактамнинг дозасини тахминан 84% ва цефоперазоннинг дозасини тахминан 25% буйраклар орқали чиқарилади. Цефоперазоннинг дозасини катта қисми сафро билан чиқарилади. Сулбактам/цефоперазон юборилганидан кейин сулбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 1 соатни, цефоперазонники эса – 1,7 соатни ташкил қилади. Плазмадаги концентрацияси юборилган дозага пропорционалдир. Болаларда сулбактамнинг ўртача Т1/2 муддати 0,91 соатдан 1,42 соатгача, цефоперазонники эса – 1,44 соатдан 1,88 соатгача бўлган вақт чегарасида бўлади. Сулбактам ва цефоперазон орасида, улар мажмуавий препарат шаклида бирга қўлланганида қандайдир фармакокинетик ўзаро таъсирига тааллуқли маълумотлар йўқ. Кўп марта юборилганидан кейин сулбактам/цефоперазоннинг фармакокинетикасида қандайдир жиддий ўзгаришлар ва ҳар 8-12 соатда қўлланганида уларнинг кумуляцияси аниқланмаган.

Цефоперазонга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда: – юқори ва қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан бактериал синусит); – сийдик чиқариш йўлларининг юқори ва қуйи бўлимларининг инфекциялари; -қорин бўшлиғининг инфекциялари (шу жумладан холецистит, холангит); -тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари; -суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари; -кичик чаноқ инфекциялари (шу жумладан эндометрит); -гонорея; -септицемия; -менингитда қўлланилади.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Даволашни бошлаш олдидан, тери синамасини бажариб, пациентда юқори сезувчанликнинг борлигини истисно қилиш керак. Катталарда қўлланиши. Препаратининг тавсия қилинган суткалик дозаси 2-4 г ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак. Оғир ёки рефрактер инфекцияларда препаратнинг суткалик доза 8 г гача оширилиши мумкин. Препаратни олаётган пациентларда цефоперазон препаратларини қўшимча юборишнинг зарурати туғилиши мумкин (ҳар 12 соатда бир текис тақсимланган дозада юбориш керак). Сулбактамнинг максимал суткалик дозаси 4 г га тенг. Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши. Оғир обструкцион сариқликда ва оғир жигар касалликларида ёки бу иккала патология буйрак фаолиятини бузилиши билан кечган ҳолларда дозани тўғрилаш зарурати туғилиши мумкин. Жигар фаолиятини бузилишлари ва буйрак фаолиятини ёндош бузилишлари бўлган пациентларда плазмада цефоперазоннинг концентрациясини назорат қилиш ва зарурат бўлганида дозани мувофиқ равишда тўғрилаш керак. Препаратнинг плазмадаги концентрациясини синчков назорати ўтказилмаган ҳолларда, цефоперазоннинг дозаси суткада 2 г дан ошмаслиги керак. Буйрак фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Препарат креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган пациентларда қўлланганида, сулбактамнинг клиренсини пасайишини компенсация қилиш мақсадида, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Креатинин клиренси минутига 15-30 мл бўлганида сулбактамнинг максимал бир марталик дозаси ҳар 12 соатда 1 г ни; креатинин клиренси минутига 15 мл дан кам бўлганида – ҳар 12 соатда 500 мг ни ташкил қилади. Шунинг учун оғир инфекцияларда цефоперазон препаратларини қўшимча буюриш зарурати туғилиши мумкин. Диализ қўлланганида препаратининг дозалаш тартибини тўғрилаш керак (“Махсус кўрсатмалар” га қаранг). Болаларда қўлланиши. Препаратнинг тавсия қилинган суткалик дозаси тана вазнига 40-80 мг/кг ни ташкил қилади. Препаратни ҳар 6-12 соатда бир хил тақсимланган дозаларда юбориш керак. Оғир ёки рефрактер инфекцияларда препаратнинг суткалик дозаси 160 мг/кг гача оширилиши ва тенг 2-4 дозаларга бўлиниши мумкин. Чақалоқларга ҳаётининг 1чи ҳафтасида ҳар 12 соатда юбориш керак. Чақалоқлар учун максимал суткалик доза 80 мг/кг дан ошмаслиги керак. Вена ичига қўлланиши. Томчилаб инфузия учун 1 флаконнинг ичидагисини (2,0 г) 6-7 мл 5% глюкозанинг сувдаги эритмасида, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки инекция учун стерил сувда эритиш, сўнгра эса худди шу эритувчиларни қўллаш билан 20 мл гача суюлтириш керак. Препарат инфузия ҳолида 15-30 минут давомида юборилади. Препарат инекция учун сув, 0,225% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза эритмаси билан цефоперазоннинг 10 мг/мл дан ва сулбактамнинг 10 мг/мл дан цефоперазоннинг  250 мг/мл, сулбактамнинг 250 мг/мл гача концентрацияларида мутаносиб. Рингер лактат эритмаси бирламчи суюлтириш учун эмас, балки вена ичига инфузия қилишда суюлтириш учун тўғри келади. Вена ичига инекция учун флаконнинг ичидагисини юқорида таърифланганидек эритиш ва камида 3 минут давомида юбориш керак. Мушак ичига қўлланиши. Лидокаин эритмаси бирламчи эритиш учун эмас, балки мушак ичига қўлланганида суюлтириш учун мос келади. Эритма эритилганидан кейин, препаратнинг в/и ёки м/и юбориш учун эратмасини 8° дан 25°С гача ҳароратда 24 соат давомида, 2°С дан 8°С гача бўлган ҳароратда – 7 кун сақлаш мумкин.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриги (0,04%) Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятини бузилишлари Овқат хазм қилиш тизими томонидан кўнгил айниши, қусиш, сохта мембраноз колит, билирубин, ишқорий фосфатаза даражасини транзитор ошиши. Юрак-қон томир тизими ва қон томонидан (қон хосил бўлиши, гемостаз): гипопротромбинемия, ўткинчи эозинофилия, гемоглобин ва гематокрит даражасини пасайиши, тромбоцитопения, узоқ муддатли даволашда қайтувчи нейтропения, лейкопения, гипотензия, васкулит. Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, макулопапулёз тошма, анафилактоид реакциялар, васкулит. Маҳалий реакциялар: баъзида юбориш жойида ўтувчи оғриқ, катетер ёрдамида вена ичига  инфузиялар қилиш жойида флебит. Бошкалар: иситма, эт увишиши.

Цефалоспоринлар ва бошка β-лактам антибиотикларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида (эмизиш) фақат она учун бўлган фойда, ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Препаратни ва спирт сақловчи препаратларни бир вақтда қўллаш ёки даволаш тугаганидан кейин 5 кун давомида ёки даволаш вақтида алкоголни бир вақтда қўллаш, дисулфирамнинг (тетурам) таъсирига ўхшаш самаралар: қоринда спазм, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, юракни уриб кетиши, ҳансираш, юзни қизаришига олиб келиши мумкин. Бу самаралар алкогол истеъмол қилинганидан кейин 15-30 минут давомида қайд этилади ва бир неча соатдан кейин мустақил ўтиб кетади. Бу цефоперазон молекуласининг структурасида, ацеталдегиддегидрогеназа ферментининг фаоллигини сусайтирувчи Н-метилтиотетразолли ён занжирини борлиги билан боғлиқ бўлиб, бу қонда таърифланган ножўя самараларни чақирувчи ацеталдегидни тўпланишига олиб келади. Антикоагулянтлар билан (кумарин ёки индандион ҳосилалари билан), гепарин билан ёки қандайдир тромболитиклар билан бир вақтда қўллаш қон кетишлари хавфини оширади. Препарат қўлланганида сийдикда глюкозанинг миқдорини ноферментатив усуллар билан аниқлашда ва Кумбс реакциясини қўйишда сохта мусбат натижалар бўлиши мумкин. Препаратни аминогликозидлар билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланган ҳолларда, бутун даволаш курси давомида буйрак фаолиятини назорат қилиш керак (“Номутаносиблик” га қаранг). Препарат қуйидаги инфузион эритмалар:билан мутаносиб  инекция учун сув, 5% ёки 10% ли декстроза (глюкоза) эритмалари, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси. Кукуннинг дастлабки эритиш учун Рингер эритмасини ва 2% ли лидокаин эритмасини қўллаш керак эмас. Препаратнинг эритмалари ва аминогликозид гуруҳи антибиотиклари ўзаро физик номутаносиб, шунинг учун бу препаратларни эритмаларини аралаштириш мумкин эмас.

Айрим беморларда препарат билан даволаш, бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан фатал анафилактик реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай реакцияларни юз бериш эҳтимоли анамнезида кўпчилик аллергенларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда жуда юқоридир. Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Оғир анафилактик реакциялар шошилинч даволашни, хусусан адреналинни юборишни талаб қилади. Кўрсатмалар бўйича оксигенотерапияни, кортикостероидларни вена ичига юборишни, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, шу жумладан интубацияни дарҳол ўтказишни талаб қилади. Айрим беморларда цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин, бу эҳтимол бу витаминни синтез қилувчи ичак микрофлорасини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак. Бундай хавфга ҳолсизланган пациентлар, овқатланиши чекланган пациентлар, муковисцидози бўлган беморлар, шунингдек узоқ вақт парентерал озиқланишда бўлган пациентлар берилувчандирлар. Бундай ҳолларда протромбин даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида К витамини препаратларини буюриш керак. Худди шундай назоратни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга ошириш керак. Препаратни давомли қўллаш чидамли микроорганизмларнинг ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак. Буйраклар, жигар ва қон яратиш тизимининг фаолиятини бузилишларини вақти-вақти билан намоён бўлишига тайёр бўлиши керак. Бу айниқса, янги туғилган, хусусан чала туғилган чақалоқларга, шунингдек бошқа чақалоқларга нисбатан муҳимдир. Буйраклар фаолиятини бузилишларида қўлланиши. Буйракларнинг фаолиятини турли даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда препарати қўлланганида сулбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади. Буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда сулбактамнинг Т1/2 аҳамиятли ошиши аниқланади. Гемодиализ сулбактамнинг Т1/2 даври, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига жиддий таъсир қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида ҳеч қандай ўзгаришлар аниқланмаган. Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши. Цефоперазон аҳамиятли даражада сафро билан чиқарилади. Жигар касалликлари ва/ёки ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг плазмада Т1/2 узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади. Ҳатто жигар фаолиятини оғир бузилишларида ҳам сафрода цефоперазоннинг терапевтик концентрациялари аниқланади, плазмадаги Т1/2 эса 2-4 марта ошади. Ўт чиқариш йўлларининг оғир обструкцияси, жигарнинг оғир касалликларида ёки буйраклар фаолиятини йўлдош бузилишларида дозага тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Кекса ва қари беморларда қўлланиши. Сулбактам ҳам, цефоперазон ҳам қўлланганида Т1/2 узайиши, умумий клиренсни камайиши ва тақсимланиш ҳажмини ошиши кузатилади. Сулбактамнинг фармакокинетикаси буйраклар фаолиятининг даражаси билан бевосита мос келади, цефоперазоннинг фармакокинетикаси эса жигар фаолиятини бузилишлари билан мос келади. Болаларни даволаш учун қўлланиши. Препаратнинг компонентларини педиатрия популяциясида фармакокинетикаси катталар билан қиёсланганида катта фарқларга эса эмас. Препарат чақалоқларда самарали қўлланади. Бироқ цефоперазон/сулбактам мажмуасини чала туғилган чақалоқларда ёки янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ҳар томонлама текширишлар ўтказилмаган. Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак. Сулбактам ва цефоперазон йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида препаратни фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина қўллаш мумкин. Сулбактам ва цефоперазон жуда оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун препарат лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Препаратни 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида. Ҳозирги вақтда хабарлар йўқ. Номутаносиблик Препарат ва аминогликозидларнинг эритмаларини бевосита аралаштириш мумкин эмас, чунки улар орасида физик номутаносиблик мавжуд. Агар препарат ва аминогликозидлар билан мажмуавий даволашнинг зарурати бўлса, уларни алоҳида иккиламчи вена ичига найли тизимни қўллаш билан кетма-кет, бўлинган томчилаб инфузия кўринишида қўллаш керак; бунда бирламчи вена ичига қўйиладиган найли тизимни, кўрсатилган препаратларнинг инфузиялари орасидаги танаффусда тегишли эритма билан яхшилаб ювиш керак. Шунингдек препарат ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги сутка давомидаги интерваллар иложи борича узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир. Рингер лактат эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма сулбактамнинг 5 мг/мл концентрациясигача Рингер лактат эритмаси билан суюлтирилади (2 мл бирламчи эритма 50 мл Рингер лактат эритмасида ёки 4 мл бирламчи эритма 100 мл Рингер лактат эритмасида суюлтирилади). 2% ли лидокаин эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб. Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма 2% ли лидокаин эритмасида (тахминан 0,5% лидокаин гидрохлориди эритмасида 250 мг/мл цефоперазон ва 250 мг/мл сулбактам сақловчи эритма олиш учун) суюлтирилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: неврологик бузилишлар, шу жумладан тиришишлар кузатилади. Даволаш: гемодиализ ёки перитонеал  диализ. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан флаконларда.

2 йил.