Бактериофаг стафилококковй жидкий “МедиПҳаг”

Таркиби:

фаол моддалар: Стапҳйлоcоccус ауреус бактериялари фаголизатларининг стерил тозаланган февральати, камида 1х106 КОЕ/мл. ёрдамчи моддалар: консервант, хинозол 0,00001 г/мл ёки суюқ фаг хажмининг 0,0001%. Тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

стафилококк бактериофаги

Препаратнинг савдо номи:

Бактериофаг стафилококковй жидкий “МедиПҳаг”

Фармакалогик гуруҳи:

стафилококк бактериофаги – иммунобиологик препарат. Стапҳйлоcоccус ни танлаб лизисга учратадиган специфик вирус.

Дори шакли:

препарат турли жадалликдаги сариқ рангли, тиниқ эритмадир. 10 мл дан 5 флакон, 20 мл дан 4 флакон ва 100 мл дан 1 флакон ёки дозатор-пуркагичли қопқоқли 20 мл дан 1 флакон (спрей) картон қутида.

турли жадалликдаги сариқ рангли тиниқ эритма.

стафилококк бактериофаги – иммунобиологик препарат. Стапҳйлоcоccус ни танлаб лизисга учратадиган специфик вирус.

Препарат барча ёшдаги ва юқори хавф гуруҳдагиларда Стапҳйлоcоccус ауреус томонидан чақирилган бактериал йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олиш учун қўлланади.

Самарали фаготерапиянинг муҳим шарти бўлиб, дастлаб касаллик қўзғатувчисининг фагосезувчанлигини аниқлаш (бемордан ажратиб олинган штаммларнинг стафилококк бактериофагига сезувчанлигини аниқлаш) ҳисобланади. Стафилококк бактериофагини қўллаш касалликнинг илк босқичида, шунингдек уни инфекция ўчоғига юбориш энг самарали ҳисобланади. Инфекция ўчоғини жойлашишига қараб, Стафилококковй бактериофаг жидкий: маҳаллий – чайиш, ювиш, томизиш, аппликациялар, тампонлар, турундалар кўринишида. Карилляр дренаж, катетер орқали бўшлиқлар (қорин, плевра, бўғим, қовуқ) ичига юбориш йўли орқали; ичга қабул қилиш (пер ос) йўли орқали; клизма ёрдамида тўғри ичакка (пер реcтум) юбориш мумкин. Маҳаллий шикастланиш билан кечувчи йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш учун Стафилококковй бактериофаг жидкий ҳам маҳаллий, ҳам ичга қабул қилиш (пер ос) учун буюрилади. Препарат билан даволаш курси давомийлиги 5 кундан 10 кунгача. Препаратнинг дозаси инфекция ўчоғининг характери билан белгиланади ва қуйидагиларни ташкил этади; 200 мл гача (шикастланган ўчоқнинг ўлчамини ҳисобга олиб) – чайиш, намлаш, тампонлар; 100 мл гача – бўшлиқлар (плеврал, бўғим ва бошқа чегараланган бўшлиқлар) ичига юбориш учун капилляр дренаж орқали юборилади. Сўнгра бўшлиқ тўлиқ тикилади ёки капилляр дренаж қолдирилади, у орқали бир неча кун давомида бактериофаг такроран юборилади. Абсцессларда пункция ёрдамида йиринг олиб ташлангандан кейин препарат ўчоқ бўшлиғига юборилади. Юборилаётган препаратнинг миқдори олиб ташланган йирингнинг хажмидан бироз кам бўлиши керак. Йиринг абсцессни очиш йўли билан олиб ташланиши мумкин, кейинчалик бактериофаг билан намланган тампон бўшлиққа юборилади. 10-20 мл – остеомиелитда яраларга юбориш учун (тегишли жаррохлик ишловидан кейин) қўлланилади. 2-10 мл – қулоқ, томоқ, буруннинг йирингли-яллиғланиш касалликларида чайиш, ювиш, томизиш, турундаларни намлаш учун қўлланилади. Муолажа кунига 1-3 марта ўтказилади (турунда 1 соатга қолдирилади). 11 ёшгача бўлган болаларда бодомсимон безларга шприц (ёки груша) ёрдамида ишлов бериш ва ҳалқумнинг орқа соҳасига ишлов бериш учун препаратни бурунга томизган афзал; катта ёшдаги болалар томоқни чайишлари ва препаратнинг оз миқдорини (2 мл) бурунга томизишлари мумкин. Цистит, пиелонефрит, уретритларда препарат ичга қабул қилинади. Агар қовуқ ёки буйрак жоми дренажланган бўлса, бактериофаг катетер ёки зонд орқали 20-30 мл дан қовуққа ва 10 мл дан буйрак жомига кунига 2 мата юборилади.Стапҳйлоcоccус ауреус микроорганизм томонидан чақирилган энтерал патологияда, ТИС (дисбактериоз) да Стафилококковй бактериофаг жидкий ичга ва клизма кўринишида қўлланади. Препарат овқатдан 1-1,5 соат олдин оч қоринга қабул қилинади. Клизма кўринишида кунига 1 марта, кечқурун, уйқудан олдин, ичак бўшаганидан кейин буюрилади. Препаратнинг тавсия этилган дозалари:

Препарат заҳарли эмас. Бирон-бир ножўя кўринишлари аниқланмаган. Сезувчан пациентларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг бирон-бир компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни ҳар қандай гуруҳдаги препаратлар билан бирга қўллаш мумкин.

Бактериофагни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, қоронғи жойда, +2°С дан +15°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.

Рецепциз

Препарат дозатор-пуркагич бўлган қалпоқча (спрей) 10 мл дан 5 флаконда, 20 мл дан 4 флаконда ва 100 мл дан 1 флаконда ёки 20 мл дан 1 флаконда, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида жойланган.

2 йил.