Бактамедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ампициллин (ампициллин натрий шаклида)                  0,5 г; сулбактам (сулбактам натрий шаклида)                       0,25 г; эритувчи: 0,5% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси 1,8 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ампициллин + сулбактам

Препаратнинг савдо номи:

Бактамед

Фармакалогик гуруҳи:

Антибактериал восита. Ампициллин ферментларнинг ингибиторлари билан мажмуада.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки деярли оқ рангли кукун.

Антибактериал восита. Ампициллин ферментларнинг ингибиторлари билан мажмуада.

J01CR01

Ампициллин/сулбактамга сезгир микроорганизмлар чақирган турли локализацияли бактериал инфекциялар: нафас аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан пневмония, ўпка абсцесси, сурункали бронхит, плевра эмпиемаси);ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (шу жумладан тонзиллит, синусит, ўрта қулоқ отити);сийдик чиқариш тизими ва жинсий аъзоларнинг инфекциялари (шу жумладан пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, простатит, эндометрит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматитлар);суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари (шу жумладан остеомиелит, септик артрит);меъда-ичак йўлларининг инфекциялари (шу жумладан дизентерия, салмонеллез, салмонелла ташувчилар);ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари (шу жумладан холецистит, холангит);бактериал септицемия;менингит;перитонит;гонококкли инфекцияда қўлланади. Қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларида ўтказиладиган операцияларда операциядан кейинги асоратларни олдини олиш учун қўлланади.

Бактамед препаратини вена ичига ёки мушак ичига юбориш керак. Вена ичига секин камида 10-15 минут давомида ёки 50-100 мл ҳажмдаги мутаносиб эритувчилар ёрдамида суюлтириб, вена ичига инфузия кўринишида 15-30 минут давомида юборилади. Мушак ичига юборилганида препаратни мушак ичига чуқур юбориш керак. Катталар учун тавсия этиладиган дозаси 1,5 г дан (1 г ампициллинни натрийли тузи ҳолида ва 0,5 г сулбактамни натрийли тузи ҳолида) 3 г гача (2 г ампициллинни натрийли тузи ҳолида ва 1 г сулбактамни натрийли тузи ҳолида) дозани ташкил этади ҳар 6 соатда юборилади. 1,5-3 г бўлган диапазон Бактамеднинг таркибидаги ампициллин ва сулбактамнинг умумий миқдоридир, бу 1 г ампициллин/0,5 г сулбактам – 2 г ампициллин/1 г сулбактам диапазонига тўғри келади. Сулбактамнинг умумий дозаси суткада 4 г дан ошмаслиги керак. 1 ёш ва ундан катта бўлган болалар учун тавсия этиладиган дозаси суткада тана вазнига 300 мг/кг ни ташкил этади, вена ичига инфузия кўринишида ҳар 6 соатда тенг дозаларга бўлиб юборилади. Суткада тана вазнига 300 мг/кг бўлган ушбу доза Бактамеднинг таркибидаги ампициллин ва сулбактамнинг умумий миқдоридир, бу суткада 1 кг тана вазнига 200 мг ампициллин / 100 мг сулбактамга тўғри келади. Бактамед болаларга мушак ичига юборилганида, уни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Тана вазни 40 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга препаратни дозалаш тартиби катталар учун кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади, сулбактамнинг умумий дозаси суткада 4 г дан ошмаслиги керак. Вена ичига юбориш усули билан даволаш курси 14 суткадан ошмаслиги керак. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда ампициллин ва сулбактамнинг чиқарилиш кинетикасини ўзгариши аҳамияциз даражада, шунинг учун бундай пациентларда даволашга тузатиш киритиш шарт эмас. Ушбу пациентлар синфи учун Бактамеднинг дозаси ампициллин учун стандарт амалиёт асосида ва қуйидаги тавсияларга мувофиқ кам буюрилиши керак.

Бактамед препарати, одатда яхши ўзлаштирилади. Клиник тадқиқотларда қуйидаги нохуш реакциялар кузатилган. Маҳаллий нохуш реакциялар Мушак ичига юборилган жойда оғриқ: 16%. Вена ичига юборилган жойда оғриқ: 3%. Тромбофлебит: 3%. Флебит: 1,2%. Тизимли нохуш реакциялар Энг кўп кузатилган нохуш реакциялар диарея – 3% пациентларда, ва тошма – 2% дан камроқ пациентларда кузатилган. 1% дан кам пациентларда кузатилган бошқа тизимли реакциялар: қичишиш, кўнгил айниши, қусиш, кандидоз, толиқиш, умумий лоҳаслик, бош оғриғи, кўкрак қафасида оғриқ, метеоризм, қоринни дам бўлиши, глоссит, сийдикни тутилиши, дизурия, шиш, юзни шиши, эритема, эт увишиши, томоқда бўғилиш ҳисси, тўш суяги орқасида оғриқ, бурундан қон кетиши ва шиллиқ қаватлардан қон кетиши бўлган.

ампициллинга, сулбактамга ёки бошқа β-лактам антибактериал препаратларга (шу жумладан пенициллинларга ва цефалоспоринларга) юқори сезувчанлик (шу жумладан анафилактик реакция ёки Стивенс-Джонсон синдроми);ампициллин/сулбактамни қўллаш билан боғлиқ бўлган жигар функциясини бузилиши/холестатик сариқликда қўллаш мумкин эмас.

Бактамед препаратини бир флаконда ёки шприцда бошқа антибиотиклар билан аралаштириш мумкин эмас. Бактамед қон препаратлари ёки оқсил гидролизатлари, аминогликозидлар билан фармацевтик жиҳатдан мутаносиб эмас. Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари, овқат, аминогликозидлар (энтерал қабул қилинганида) препаратнинг сўрилишини секинлаштирадилар ва пасайтирадилар. Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, циклосерин, ванкомицин, рифампицин) Бактамед препарати билан бирга қўлланганида синергизм намоён бўлади; бактериостатик препаратлар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар, сулфаниламидлар) билан антагонизм намоён бўлади. Аскорбин кислотаси Бактамед препаратининг сўрилишини кучайтиради. Бактамед билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини сусайтиради, К витаминини синтези ва протромбин индексини пасайтиради); перорал контрацептивлар, метаболизм жараёнида парааминобензой кислотаси ва этинилестрадиол ҳосил бўладиган дори воситаларнинг самарадорлигини пасайтиради (“ёрилган” қон кетишини ривожланиш ҳавфи бор). Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва буйрак найчалари секрециясини пасайтирадиган бошқа препаратлар плазмада ампициллиннинг концентрациясини оширадилар. Аллопуринол ва ампициллинни бирга қўлланиши ҳар иккала препаратни қабул қилаётган пациентларда фақат ампициллин қабул қилаётган пациентларга нисбатан тошмани тошиш тезлигини оширади. Тошмани тошиш тезлигини бундай ошиши аллопуринолнинг таъсирини натижаси ёки ушбу пациентларда гиперурикемиянинг оқибати эканлиги номаълум. Бактамед ва аллопуринолни бирга қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Пробенецид ампициллин ва сулбактамнинг буйрак найчалари секрециясини пасайтиради. Пробенецид ва Бактамедни бирга қўллаш қонда ампициллин ва сулбактамнинг юқори ва узоқ муддат сақланадиган миқдорини чақириши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик Пенициллинлар билан даволаш курсини ўтказган пациентларда ўлимга сабаб бўлган жиддий ўта юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактик реакциялар) ни намоён бўлганлиги юзасидан хабарлар бўлган. Бундай реакцияларни пайдо бўлишига пенициллинга ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахслар ва/ёки анамнезида кўпгина аллергенларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган шахслар дучор бўладилар. Анамнезида пенициллинларга ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда цефалоспоринлар билан даволанишда оғир реакцияларни ривожланганлиги юзасидан хабарлар берилган. Пенициллинлар билан даволанишни бошлашдан олдин пенициллинлар, цефалоспоринлар ва бошқа аллергенларга илгари ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлганлигини яхшилаб ўрганиш керак. Аллергик реакциялар пайдо бўлганида Бактамед препаратини қўллашни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак. Гепатотокциклик Ампициллин / сулбактам қўлланганида жигар функциясини  бузилиши, шу жумладан гепатит ва холестатик сариқлик кузатилиши мумкин. Гепатотокциклик одатда қайтувчан ҳисобланади, бироқ ўлим билан тугаган ҳолатлар юзасидан хабар берилган. Жигар функциясини  бузилиши бўлган пациентларни мунтазам равишда кузатиш керак. Cлостридиум диффиcиле қўзғатган диарея Деярли барча антибактериал дори воситалар, шу жумладан ампициллин / сулбактамни қабул қилиш фонида Cлостридиум диффиcиле қўзғатган диарея (CДАД) ривожланиш ҳоллари юзасидан хабар берилган. Диареяни оғирлик даражаси енгил даражадан ўлимга олиб келувчи колитгача бўлиши мумкин. Умумий эҳтиёткорлик чоралари Ампициллин қабул қилаётган, мононуклеоз билан хасталанган беморларнинг катта фоизида тошма ривожланади. Шундай қилиб, ампициллин синфи антибиотиклари мононуклеоз билан хасталанган беморларга қўлланиши мумкин эмас. Бактамед препарати қўлланаётган пациентларда суперинфекция (одатда Псеудомонас ёки Cандида билан боғлиқ) ривожланганида препаратни қўллаш тўхтатилиши ва/ёки мувофиқ даволаш бошланиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда препарат фақат шифокорнинг тавсиясига мувофиқ ва тиббий кузатув остида қўлланиши мумкин. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Педиатрияда қўлланиши Бактамед 1 ёшдан ошган болаларда қўлланади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат пациентнинг психофизик ҳолатини ўзгартирмайди ва автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

30˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Лидокаин гидрохлориди билан тайёрланган эритма 30˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда 1 соат давомида барқарор бўлади.

Неврологик нохуш реакциялар, шу жумладан тиришишлар, орқа мия суюқлигида β-лактамларнинг даражаси юқори қийматларга эришилганида ривожланиши мумкин. Ампициллин гемодиализ ўтказилганида қон айланиш тизимидан ажралиб чиқади.

Рецепт бўйича берилади

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун рангсиз шиша флаконда, резина тиқин ва Флип офф туридаги қалпоқча билан маҳкамланган. Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукунли флакон ва эритувчили ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.