Вена ичига (в/и) бир марталик доза қўлланганида 250 мг – 2 г чегараларида цефепимнинг фармакокинетикаси тўғри чизиқлидир.
Цефепим асосан буйраклар орқали чиқарилади, ярим чиқарилиш даври (Т½) 2,0 соатни ташкил қилади, соғлом кўнгиллиларнинг организмидан умумий клиренси минутига 120,0 мл тезлик билан содир бўлади.
Мушак ичига (м/и) қўлланганида препарат тўлиқ сўрилади.
Бир марта м/и инекциядан кейин плазмада максимал концентрацияга (Смакс) тахминан 1,5 соат ўтгач эришилади.
500 мг – 2 г м/и диапазонда цефепимнинг фармакокинетикаси тўғри пропорционалдир.
9 кун давомида клиник аҳамиятли дозаларни қабул қилган соғлом катта кўнгилли эркакларда тўпланишини исботловчи далиллар йўқ.
Цефепимнинг зардоб оқсиллари билан боғланиши тахминан 20% ни ташкил қилади ва унинг зардобдаги концентрациясига боғлиқ эмас.
Цефепимнинг ўртача тақсимланиш ҳажми (Вд) барқарор ҳолатда 18,0 л ни ташкил қилади.
Терапевтик концентрациялари сийдик, сафро, перитонеал суюқлиги, ўт қопи суюқлиги ва сўлак каби организмнинг турли суюқликларида ва бронхларнинг шиллиқ қавати, простата бези, аппендикс ва ўт қопи каби организмнинг тўқималарида аниқланади.
Цефепим яллиғланган гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади.
Цефепим кучсиз Н-метилпирролидингача (НМП) метаболизмга учрайди, у тез Н-оксидга (НМП-Н-оксид) айланади.
Цефепимнинг чиқарилиши асосан буйраклар орқали бўлади, қабул қилинган дозанинг таҳминан 85% ўзгармаган ҳолда, дозанинг 1% дан камроғи НМП кўринишида, 6,8% –НМП-Н-оксиди кўринишида ва 2,5% –цефепим эпимери кўринишида чиқарилади.
Цефепим ахамияциз даражада кўкрак сути билан чиқарилади.
Цефепимнинг фармакокинетикаси дастурлар бўйича 2 ойликдан то 11 ёшгача бўлган болаларда бир марталик ва кўп марталик дозалардан кейин, ҳар 8 соатда ва ҳар 12 соатда текширилган.
В/и га бир марталик дозадан кейин организмдан умумий клиренси Вд мос равишда минутига 3,3 мл/кг ва 0,3 л/кг ни ташкил қилади.
Сийдикда ўзгармаган цефепимнинг чиқарилиши юборилган дозанинг 60,4% ташкил қилган, ўртача буйрак клиренси эса минутига 2,0 мл/кг.
Ёши ва жинси организмдан клиренсига ёки Вд га (тана вазнига ҳисобланганда) аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Цефепим ҳар 12 соатда 50 мг/кг дан қўлланганида тўпланиши кузатилмаган, шу вақтнинг ўзида Cмах, “концентрация вақт” (АУC) эгри чизиғи остидан майдони ва парчаланиш даври, ҳар 8 соатдаги 50 мг/кг дозадан кейин барқарор ҳолатида тахминан 15% га ошган.
Цефепимнинг болалардаги таъсири в/и га 50 мг/кг дозадан кейин, в/и га 2 г дан доза қабул қилган катталардаги таъсири билан бир хил.
50 мг/кг м/и га дозанинг мутлоқ биоэквивалентлиги 82,3% ни ташкил қилади.
Цефепимнинг фармакокинетикаси турли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилган ўртача Т½ гемодиализга мухтож бўлган пациентларда 13,5 соат бўлган, узоқ муддатли перитонеал диализга муҳтож бўлган пациентларда эса – 19,0 соат.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда организмдан цефепимнинг умумий клиренси, креатинин клиренсига (К/К) пропорционал камайган, бу шу гуруҳ пациентлари учун дозаларга тузатиш учун асос бўлиб хизмат қилган.
Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда цефепимнинг фармакокинетикаси ўзгармасдан қолган.
Бу гуруҳ пациентлари учун дозаларгани тузатиш киритишига ҳожат йўқ.