Азрорецепт билан

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: азитромицин (азитромицин дигидрати кўринишида) 200 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза (Алвео Суcре Фин), уч асосли натрий фосфати (сувсиз), натрий бензоати, гидроксипропилцеллюлоза (Клуcэл ЛФ), ксантин камеди, банан хушбўйи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

азитромицин

Препаратнинг савдо номи:

Азро

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (макролидлар гуруҳи – азалид).

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун.

банан ҳидли, қумоқларсиз, оқ рангли, бир хил майда гранулалар. Сувда суюлтирилганида бир хил оқ ёки деярли оқ рангли суспензия ҳосил бўлади.

антибиотик (макролидлар гуруҳи – азалид).

J01FA10.

Азитромицин препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланади: юқори нафас йўлларининг ва ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (ангина, синусит, тонзиллит, фарингит, ўрта отит);қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бактериал ва атипик пневмония, бронхит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);урогенитал йўлларнинг инфекциялари (асоратланмаган уретрит ва/ёки цервицит); шу жумладан Чламйдиа трачоматис ва Уреапласма урелйтиcум чақирган жинсий йўлларнинг асоратланмаган инфекциялари.

Азитромицинни суткада 1 марта қўллаш керак. Тана вазни 45 кг дан юқори бўлган болаларга азитромицин таблеткаларда буюрилади. тана вазни 45 кг гача бўлган болалар учун азитромицин суспензия кўринишида буюрилади. Доза болалар учун тана вазни ва ёшига қараб ҳисобланади: Тана вазни3 кунлик даволаш5 кунлик даволаш15 кг гача(6 ойлик ва 3 ёшгача)Бир марталик ҳар кунги доза10 мг/кг ёки 2,5 мл (100 мг)1-куни бир марта 10 мг/кг ёки        2,5 мл (100 мг), сўнгра 4 кун давомида 5 мг/кг ёки 1,25 мл (50 мг) дан суткада 1 марта15-25 кг(3-7 ёш)5 мл (200 мг) суткада 1 марта 1-куни суткада 5 мл (200 мг), сўнгра 4 кун давомида суткада     2,5 мл (100 мг) дан26-35 кг(8-11 ёш)7,5 мл (300 мг) суткада 1 марта1-куни суткада 7,5 мл (300 мг), сўнгра 4 кун давомида суткада  3,75 мл (150 мг) дан36-45 кг(12-14 ёш)10 мл (400 мг) суткада 1 марта1-куни суткада 10 мл (400 мг) сўнгра 4 кун давомида суткада 5 мл (200 мг) дан Суспензияни тайёрлаш: 15 мл суспензия тайёрлаш учун 600 мл азитромицин сақловчи кукунли флаконга ўлчов қопқоқчаси ёрдамида 7,5 мл сувни қўшиш ва яхшилаб чайқатиш керак. Тайёрланган суспензияни хона ҳароратида 5 кун давомида сақлаш мумкин. Овқатдан 1 соат олдин ёки овқатдан 2 соат кейин албатта наҳорга қабул қилиш керак, чунки овқат билан бир вақтда қабул қилиш азитромициннинг сўрилишини пасайтиради. Қабул қилишдан олдин флакон яхшилаб чайқатилади! Тайёр педиатрик комплектга илова қилинган шприцни қўлланиши: 10 мл ҳажмли шприц тайёр суспензияни дозалашни осонлаштириш учун 0,25 мл дан бўлинмаларга бўлинган. Суспензия тайёрлаганидан кейин қопқоқчасини очинг (1-расм) ва адапторни флаконнинг оғзига жойлаштиринг ва зич қилиб босинг.Шприцни адапторниннг тиқинига киритинг (2-расм).Шприцдаги ҳаво тўлиқ чиқариб юборилиши учун шприцнинг почтальони тўлиқ пастга тушган бўлиши керак.Шприц киритилган флаконни ағдаринг ва суспензияни шприцга олиш учун вертикал ушлаб туринг (3-расм).Юқорида амалга оширилган ҳисоб-китобга мувофиқ, ёки шифокорнинг кўрсатмасига биноан, тегишли белгигача суспензияни тортиб олинг (4-расм). Шприцнинг градуировкаси боланинг тана вазнига қараб, суспензияни 3 ёки 5 кун давомида ишлатишга мўлжалланган. Аввал керакли даволаш даврини аниқлаб олинг (3 ёки 5 кун), сўнгра эса, боланинг тана вазни ва жадвалнинг тегишли колонкасидаги тавсия қилинган дозалашга амал қилган ҳолда суспензияни тортиб олишни амалга оширинг.Суспензия бевосита шприцдан қўлланилиши ёки аввал ўлчов қошиқчасига ўтказилиши мумкин.Суспензия қўлланганидан кейин шприцни тоза сув билан ювинг.

Азитромицин, асосан яхши ўзлаштирилади. Азитромицин қабул қилинганида ножўя реакциялар кам учрайди. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диарея, кўнгил айниши, абдоминал оғриқлар, диспепсия, метеоризм, қусиш. Бошқа макролидлар ва пенициллинларни қўллашдаги каби, жигар трансаминаза ферментлари фаоллиги орқага қайтувчи ўртача ошиши мумкин Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, аритмия, шу жумладан қоринчалар тахикардияси. Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, тиришишлар. Сийдик-жинсий тизим томонидан: қин кандидози, нефрит. Аллергик реакциялар: тошма, фотосенсибилизация, Квинке шиши. Бошқалар: юқори чарчоқлик, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг кандидомикози. ҲАР ҚАНДАЙ НОЖЎЯ САМАРА РИВОЖЛАНГАНИДА ДАВОЛОВЧИ ШИФОКОРГА ХАБАР БЕРИШ КЕРАК!

Азитромицинни макролид антибиотиклар ёки таркибига кирувчи ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас. Гепатобилиар тизими азитромициннинг чиқарилиши учун асосий бўлганлиги туфайли, жигар етишмовчилиги бўлган беморларни даволашда уни қўлламаслик мақсадга мувофиқдир. Эҳтиёткорлик билан – буйрак фаолиятини яққол бузилиши бўлган пациентларда, ҳомиладорликда (фақат препаратни қўллашдан кутилган фойда хавфдан анча устун бўлган ҳолларда қўлланиши мумкин). Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани хал этиш лозим. 6 ойликкача бўлган болаларда азитромицинни қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу ёшда азитромицинни қўллаш ишончлилиги ва самарадорлиги етарли даражада ўрганилмаган. Препарат анамнезида ҚТ-интервалини туғма узайиш синдроми ва юрак қоринчалари титраши тасдиқланган ёки тахмин қилинаётган пациентларга буюрилмаслиги лозим.

Антацидлар азитромициннинг сўрилишини секинлаштирадилар ва пасайтирадилар. Препарат ва антацид қабул қилиш орасидаги интервални (камида 1-2 соат) сақлаш тавсия қилинади. Препаратни циклоспорин билан бир вақтда қабул қилишга эътибор қаратиш керак, чунки макролид антибиотиклари циклоспориннинг самарасини кучайтириши мумкин. Макролид қатори баъзи антибиотиклар дигоксиннинг биотрансформациясини камайтирадилар. Гарчи азитромицин билан бундай самарасига нисбатан ҳеч қандай маълумотлар бўлмасада, дигоксин билан ўзаро таъсирини текшириш керак. Макролидлар гуруҳининг бошқа антибиотиклари каби азитромицинни шохкуя ҳосилалари билан бирга буюриш мумкин эмас. Микросомал оксидланишга учрайдиган дори воситалар, масалан терфенадиннинг заҳарлилигини ва плазмадаги концентрациясини оширади ва чиқарилишини секинлаштиради.

Препаратнинг дозасини қабул қилишни ўтказиб юборилган ҳолларда, ўтказиб юборилган дозани иложи борича эртароқ қабул қилиш, кейингиларини – 24 соатлик интервал билан қабул қилиш керак. Даволаш бекор қилингандан кейин айрим пациентларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари сақланиб қолиши мумкин, бу шифокорнинг кузатуви остида специфик даволашни ўтказишни талаб этади. Азитромицин ҚТ-интервалини узайишини ва юрак қоринчалари липпиллашини чақириши мумкин. Шунинг учун препарат кўрсатилган ҳолатлар ривожланган пациентларда қўлланмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўллаш мумкин эмас.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.

Симптомлари:  кучли кўнгил айниши, қусиш, диарея, эшитишни вақтинчалик йўқолиши. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Азитромицин дигидрати кўринишида 600 мг азитромицин сақловчи суспензия тайёрлаш учун (15 мл) кукун, болалардан ҳимоясига эга бўлган полиетилен буралувчи қопқоқли полиетилен флаконда. Дозалаш учун 10 мл ли шприц, ўлчов қошиғи, ўлчов қопқоқчаси ва адаптордан иборат тайёр комплект. 1 флакон ва 1 педиатрик комплект қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.