АЗОПТ*рецепт билан

Таркиби:

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 10 мг бринзоламид. Консервант: 0,1 мг бензалконий хлориди Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, маннитол, карбомер 974Р, тилоксапол, динатрий эдетати, натрий хлориди, хлорид кислотаси/натрий гидроксиди (рН ни бошқариш учун) ва тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бринзоламид

Препаратнинг савдо номи:

АЗОПТ*

Фармакалогик гуруҳи:

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, карбоангидраза ингибитори.

Дори шакли:

суспензия

кўз томчилари, суспензия.

глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар, карбоангидраза ингибитори.

S01ЕS04.

Сўрилиши АЗОПТ кўз томчилари томизилганидан кейин бринзоламид қон тизимига сўрилади ва КА­ИИ га жуда яқинлиги туфайли, қон томирларда айланиб юрган эритроцитларда 111 кунлик ярим парчаланиш даври билан тўпланади. Бринзоламиднинг эритроцитлардаги концентрацияси узоқ вақт перорал қўлланганида ва маҳаллий томизилганида тахминан 20 μМ ли тўлиқ ўртача концентрациясига эришади. Бринзоламиднинг бу концентрацияси соғлом кўнгиллилар 32 ҳафта давомида кунига 2 марта бринзоламиднинг 1 мг капсуласини қабул қилган ва КА нинг тизимли сусайиш даражасини баҳолаш учун эритроцитларнинг КА фаоллиги ўлчанган  фармакокинетик тадқиқотда бринзоламиднинг перорал дозасини қабул қилгандан кейин эритроцитларда эришилувчи концентрацияси (22­27 μМ) билан бир хил бўлган. Бундан ташқари, Н­дезетил  бринзоламид метаболити ҳам КА билан боғланади ва кўзга ёки перорал юборилганидан сўнг қон эритроцитларида тўпланади. Бироқ карбоангидразани, ушбу тўйинган даражаларда сусайиш даражаси тизимли таъсир учун етарли эмас. Бундан ташқари, АЗОПТ кўз томчиларини маҳаллий офталмологик қўллагандан кейин бринзоламид ва Н­дезетил  бринзоламиднинг плазмадаги концентрацияси одатдаги миқдорий жиҳатдан баҳолаш чегарасига яқин ёки паст (7,5 нг/мл) бўлган. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши (креатинин клиренси минутига 30­60 мл) бўлган текширилувчилар 54 ҳафта давомида кунига икки марта 1 мг бринзоламид капсуласини қабул қилинган. Даволашнинг 4 ҳафтасига келиб бринзоламиднинг эритроцитлардаги концентрацияси 20­40 μМ лик диапазонда бўлган. Барқарор ҳолатда бринзоламид ва унинг метаболитининг эритроцитлардаги концентрацияси мос равишда 22,0 дан 46,1 гача ва 17,1 дан 88,6 μМ гача тебранган. Н­дезетил бринзоламид метаболитининг эритроцитлардаги концентрацияси ошган, КА нинг эритроцитлардаги умумий фаоллиги эса креатинин клиренсини пасайиши билан бирга пасайган, бироқ қон эритроцитларида бринзоламиднинг концентрацияси ва КА­ИИ нинг фаоллиги ўзгармаган ҳолда қолган. Тақсимланиши Бринзоламид одамнинг қон плазмаси оқсиллари билан ўртача боғланади (~60%); шунинг учун плазма оқсиллари билан боғланувчи бирикмалар билан ўзаро таъсирининг хавфи кам. Пигмент юборилган ва пигмент юборилмаган қуёнларда ўтказилган тадқиқотларда бринзоламидни меланин билан ўртача боғланиши аниқланди. Бироқ қуён тўқималарида бринзоламиднинг ярим парчаланиш даврига унинг меланин билан боғланишига қараганда, эритроцитлар билан боғланиши кўпроқ таъсир кўрсатади. Қуёнларга АЗОПТ кўз томчиларининг дозасини маҳаллий юборилганидан кейин бринзоламид кўз тўқималарига тақсимланади. Бир марталик маҳаллий дозалардан кейин анча юқори концентрациялари орқа тўқималарга нисбатан, олд тўқималарда кўпроқ аниқланган; кўп марталик дозалар юборилганидан кейин препарат ўзининг юқори яқинлиги ва карбоангидраза­ИИ нинг ферментлари билан кучли боғланиши туфайли, кўзнинг кўп тўқималарида тўпланади. Бу қондаги ярим парчаланиш даври билан ўхшаш бўлган кўзнинг рангдор пардасининг майда тукли танасидаги, қон томир парсидаги, кўзнинг тўр пардасидаги ва кўз гавҳаридаги яримпарчаланиш даврини узайтиради (қондагига нисбатан узоқроқ ярим парчаланиш даврига эга бўлган кўз гавҳаридан ташқари). Дозани кўп марта юборгандан кейин бринзоламидни кўзнинг тўр пардаси ва қон томир пардаси каби орқа тўқималарда тўпланиши, бу тўқималардаги қон айланишининг оқибатида юз беради, ва бу узоқ ярим парчаланиш даври каби узоқ Тмакс га сабаб бўлади. Аксинча, серсув кўз ёши суюқлиги, шишасимон модда ва плазма бирмунча қисқа ярим парчаланиш даврига эга, ва кунига икки ёки уч марталик дозадан кейин тўпланмайди, бу ушбу тўқималарда карбоангидраза етишмовчилигининг натижаси ҳисобланади. Метаболизми Н­дезетил бринзоламид ­ бу одам қони ва сийдигида аниқланган асосий метаболитдир. Бу метаболит шунингдек карбоангидразанинг маълум ингибитори ҳамдир. CЙП3А4 цитохром Р­450  бу метаболитнинг шаклланишига жавобгар асосий фермент ҳисобланади; бироқ, қўшимча Р­450, эхтимол бринзоламиднинг клиренсига ёрдам берса керак. Бринзоламид 1000 нг/мл гача бўлган концентрацияларда Р­450 ни сусайтирмайди, бу турғун  ҳолатдаги инсон плазмасининг кўрсаткичидан 100 марта ортиқ. Одам сийдигида Н­дезетил  бринзоламиддан ташқари, бошқа метаболитлар: О­десметил бринзоламид ва Н­дезметоксипропил бринзоламид ҳам аниқланган. Бу метаболитлар одамлар учун специфик ҳисобланмайди ва бринзоламидни перорал буюрилгандан сўнг ноклиник ҳар хил турларда аниқланган (идентификация қилинган). Р­енантиомерни С­енантиомерга айланиши (изомеризацияси) кузатилмаган. Чиқарилиши Бринзоламид асосан буйраклар орқали ўзгармаган препарат шаклида (60%) чиқарилади. Дозанинг тахминан 20% сийдикдаги метаболитни ташкил қилади.

АЗОПТ кўз томчилари карбоангидраза ингибитори ҳисобланган бринзоламид сақлайди. АЗОПТ кўз томчилари кўз гипертензияси ёки очиқ бурчакли глаукомаси бўлган беморларда кўз ички босимини пасайтириш учун; бета­блокаторларга реакция бўлмаган пациентларда ёки бета­блокаторларни қўллаш мумкин бўлмаган беморларда монотерапия сифатида ёки бета­блокаторлар билан ёндош даволаш сифатида қўлланилади.

Монотерапия шаклида ёки қўшимча даволашда қўлланилганида доза кунига 2 марта шикастланган кўзлар (ёки кўз) нинг конъюнктива бўшлиғига АЗОПТ кўз томчисининг 1 томчисини ташкил қилади. Баъзи беморларда кунига 1 томчидан 3 марта томизилганида реакция яхшироқ бўлиши мумкин. Глаукомага қарши бошқа препарат Азопт кўз томчилари билан алмаштирилганида, алмаштирилаётган препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва кейинги кундан Азопт кўз томчиларини қабул қилишни бошлаш керак. Агар  бир нечта офталмологик препаратлар ишлатилса, унда дориларни томизиш орасида камида 5 минутлик интервал билан қўлланилиши керак. Кексаларда қўлланиши Кекса ёшдаги беморлар учун дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Болаларда қўлланиши 18 ёшдан кичик беморларда АЗОПТ кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган ва бу пациентлар учун уни қўллаш тавсия қилинмайди. Жигар ёки буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда қўлланилиши Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаганлиги сабабли, уни бундай беморларда қўллаш тавсия қилинмайди. Буйрак фаолиятини оғир бузилиши (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда ёки гиперхлоремик ацидози бўлган пациентларда АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бринзоламид ва унинг асосий метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги сабабли, АЗОПТ кўз томчиларини бундай беморларда қўллаш мумкин эмас.

Хавфсизлик профили маълумотлари АЗОПТ кўз томчилари билан монотерапия ёки 0,5% тимолол малеатга қўшимча даволаш шаклида даволанган 2732 нафар пациентни ўз ичига олган клиник тадқиқотларда кўпроқ даволаш билан боғлиқ қуйидаги ноҳуш ҳолатлар ва маҳаллий симптомлар ҳақида хабар қилинган: таъм сезишнинг бузилиши (тахир ёки ноодатий таъм) (6,0%) ва томизилганидан кейин кўришни вақтинчалик (5,4%) хиралашиши, улар бир неча секунддан бир неча минутгача давом этган. Умумлашган ножўя реакциялар жадвали Қуйидаги ножўя раекциялар қуйидагича таснифланган: жуда тез­тез (≥1/10), тез­тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез­тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/1000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000) ёки номаълум (маълум маълумотлардан келиб чиқиб баҳолашни имкони йўқ). Ҳар бир гуруҳ доирасида ножўя реакциялар оғирлик даражасини пасайиши тартибида келтирилган. Ножўя реакциялар ҳақида АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар вақтида ва постмаркетинг кузатувларда хабар қилинган.

Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик. Сулфонамидга маълум юқори сезувчанлик. Оғир буйрак етишмовчилиги. Гиперхлоремик ацидоз.

Бошқа дори препаратларини АЗОПТ кўз томчилари билан ўзаро таъсири бўйича специфик тадқиқотлар ўтказилмаган. Клиник тадқиқотларда АЗОПТ кўз томчилари простагландин аналоглари ва тимололнинг офталмологик препаратлари билан бир вақтда ножўя ўзаро таъсирларнинг белгиларисиз қўлланилган. Глаукомани қўшимча даволаш вақтида АЗОПТ кўз томчиларини ва миотик воситаларни ёки адренергик агонистларни орасида боғлиқлик кузатилмаган. АЗОПТ кўз томчилари карбоангидразанинг ингибитори ҳисобланади, ва улар маҳаллий қўлланганда ҳам тизимли сўрилиши мумкин. Карбоангидраза ингибиторлари перорал қўлланганда кислота­ишқор мувозанати бузилиши ҳақида ҳабар қилинади. АЗОПТ кўз томчиларини қабул қилаётган пациентларда ўзаро таъсир юзага келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. АЗОПТ кўз томчиларини ва карбоангидраза ингибиторларини перорал қабул қилаётган пациентларда карбоангидразани сусайишининг маълум тизимли таъсирига аддитив таъсир кузатилиши мумкин. АЗОПТ кўз томчиларини қўллашни ва карбоангидраза ингибиторларини перорал қабул қилишни бирга буюрилиши ўрганилмаган ва тавсия қилинмайди. Бринзоламиднинг метаболизмига жавобгар цитохром Р­450 нинг изозимлари CЙП3А4 (асосий), CЙП2А6, CЙП2C8 ва CЙП2C9 ни ўз ичига олади. Кетоконазол, итраконазол, клотримозол, ритонавир ва тролеандомицин каби CЙП3А4 ингибиторлари бринзоламиднинг CЙП3А4 ёрдамидаги метаболизмини ингибиция қилади. CЙП3А4 ингибиторларини бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бироқ, бринзоламидни тўпланиш эҳтимоли кам, чунки буйрак асосий чиқарилиш йўли ҳисобланади. Бринзоламид цитохроми Р­450  изозимларини ингибитори ҳисобланмайди.

АЗОПТ кўз томчиларини қабул қилаётган беморларда препаратни тизимли сўрилиши туфайли сулфонамиднинг барча ҳосилалари учун типик бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз бериши мумкин. Агар жиддий реакция ёки юқори сезувчанлик  аломатлари кузатилса, препаратни бекор қилиш керак. Псевдоэксфолиатив глаукомаси ёки пигментли глаукомаси бўлган беморларни даволашда  АЗОПТ кўз томчиларини қўллаш тажрибаси чекланган. АЗОПТ кўз томчилари энг аввало глаукомани қўшимча даволаш вақтида тимолол билан бирга буюрилганида баҳоланган. Шунинг учун бринзоламидни бошқа глаукомага қарши препаратлар билан буюриш бўйича чекланган маълумотлар бор. АЗОПТ кўз томчиларини тор бурчакли глаукомаси бўлган беморларда қўллаш ўрганилмаган. Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари қўлланганда кислота­ишқор мувозанати бузилиши ҳақида ҳабар қилинади. Метаболик ацидоз хавфи туфайли, буйрак фаолиятини бузилиш хавфи бўлган пациентларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кўзнинг шоҳ пардасининг касалликлари бўлган беморларда (айниқса, эндотелиал ҳужайраларининг сони кам бўлган бўлган беморларда) бринзоламидни шоҳ пардасининг эндотелиал фаолиятига таъсири бўлиши ўрганилмаган. Хусусан, контакт линзаларини ишлатувчи пациентларда текширувлар ўтказилмаган, ва бринзоламидни қўллашда бундай пациентларни синчков мониторинг қилиш тавсия қилинади,  чунки карбоангидраза ингибиторлари шоҳ парданинг гидратация даражасига таъсир қилиши мумкин ва линзаларни қўллаш шоҳ парда учун бўлган хавфни ошириши мумкин. Шоҳ пардани бузилиши бўлган пациентларни, ҳам қандли диабети ёки шоҳ парда дистрофияси бўлган пациентларни синчков мониторинг қилиш тавсия қилинади. Одатда офталмологик препаратларда консервант сифатида ишлатилувчи бензалконий хлориди нуқтали кератопатияни ва/ёки токсик ярали кератопатияни чақиради. АЗОПТ кўз томчилари бензалконий хлоридини сақлаганлиги туфайли, уни кўзларини қуриши кузатилган пациентларда ёки шоҳ парда аномалияси бўлган ҳолларда тез­тез ёки давомли қўлланганда синчков мониторинг қилиш зарур. АЗОПТ кўз томчиларини контакт линзаларини ишлатувчи пациентларга таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. АЗОПТ кўз томчилари бензалконий хлоридини сақлайди, у кўзларни таъсирланишини чақириши мумкин ва маълумки, юмшоқ контакт линзаларини рангини хиралаштиради.  Юмшоқ контакт линзалар билан алоқа қилишдан сақланиш керак. Пациентлар АЗОПТ кўз томчиларини қўллашдан олдин  линзаларни олиб туриш ва  томизилганидан кейин камида 15 минут ўтгач уларни яна қўйиш кераклиги ҳақида огоҳлантирилишлари керак. АЗОПТ кўз томчилари билан даволаш тўхтатилганидан кейин бўлиши мумкин бўлган қайтувчи самара ўрганилмаган; кўз ички босимини пасайиши 5­7 кун давом этиши кузатилади. Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари ақлий зўриқишни ва/ёки жисмоний координацияни талаб қилувчи вазифаларни бажариш қобилиятини ёмонлаштириши мумкин. АЗОПТ кўз томчилари тизимли сўрилади ва шунинг учун бу маҳаллий буюрилганида хам юзага келиши мумкин.

4°­30°С (39°­86°Ф) ҳароратда сақлансин. Препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

АЗОПТ кўз томчиларининг маҳаллий дозасини оширилишида кўзларни (кўзни) илиқ сув билан ювиб ташлаш мумкин. Дозани оширилиб юборилиш ҳоллари ҳақида хабарлар йўқ. Даволаш симптоматик ва эришилган самарани бир маромда ушлаб турувчи бўлиши керак. Электролит мувозанатини бузилиши, ацидоз ҳолати ривожланиши, шунингдек нерв тизими томонидан бузилишлар бўлиши мумкин. Зардоб электролитларининг (айниқса калийнинг) даражасини кузатиш, шунингдек қоннинг рН даражасини назорат қилиш керак.

2 йил Очилганидан кейин 4 ҳафта ўтгач ишлатилмасин. Улашиш: 2 198 Виеwс